Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “бухгалтерия хисоби ва аудит” кафедраси


Аудиторлик рисклар тўплами элементларининг



Download 2,48 Mb.
bet36/139
Sana11.07.2022
Hajmi2,48 Mb.
#774143
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   139
Bog'liq
Audit

Аудиторлик рисклар тўплами элементларининг
ҳар хил даражадаги ўзаро боғлиқлиги.


IR

CR



юқори

ўртача

паст

Бунда рухсат этилиши мумкин бўлган аниқланмаслик рискининг даражалари қуйидагича:

юқори

энг паст

пастроқ

ўртача

ўрта

пастроқ

ўртача

юқори

паст

ўртача

юқори

энг юқори

Бу боғлиқликни қуйидагича таснифлаш мумкин:


а) ички хўжалик риски ва назорат воситалари риски кўрсаткичининг юқорилиги аудитордан текширувни аниқлан-маслик риски кўрсаткичини имкон қадар пасайтирадиган қилиб ташкил этишни ва шу билан бирга умумий аудиторлик рискини мақбул даражага келтиришни талаб этади.
б) ички хўжалик риски ва назорат воситалари риски кўрсаткичларининг пастлиги аудиторга текширув чоғида юқори-роқ аниқланмаслик рискига йўл қўйишига имкон беради ва шунда умумий аудиторлик рискининг мақбул кўрсаткичига эга бўлади.


6. Муҳимлик даражаси ва аудиторлик риски тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги.

Аудитор аудитни режалаштиришда молиявий ҳисоботда жиддий чалкашликларга олиб келадиган фактларни ҳисобга олиши лозим. У муҳимлик даражасининг қандай кўрсаткичини қабул қилишини ва бухгалтерия счетларидаги қолдиқлар ҳамда оборотларнинг ҳусусиятларини таҳлил қилиш асосида молиявий ҳисоботнинг қайси моддаларини махсус эътибор билан ўрганишини ва қандай ҳолларда аудиторлик танлаш (танлаб текшириш) усуллари ҳамда таҳлилий амалларни қўл-лаган ҳолда умумий аудиторлик рискини мақбул бўлган дара-жагача пасайтиришни ҳал этиши лозим.


Аудитор танлаган муҳимлик даражаси ва аудиторлик риски (аудиторлик текширувларини ўтказишдаги таваккалчилик хавф-хатари-Д.Р.) ўртасида тескари боғлиқлик мавжудлигини эътиборга олиши лозим. Аудиторлик текширувлар ҳаж-ми ва муддатларини аниқлашда ушбу тескари боғлиқлик инобатга олиниши керак. Демак, аудитор муҳимлик даражасини пасайтиришни лозим топса, унинг аудиторлик риски (таваккалчилик хавф-хатари) ошади ва аксинча. Бу боғлиқликни батафсилроқ қуйидагича баён қилиш мумкин:
а) муҳимлик даражаси қанча юқори бўлса, умумий аудиторлик риски шунча паст бўлади;
б) муҳимлик даражаси қанча паст бўлса, умумий аудиторлик риски шунча юқори бўлади.
Агар аудитор аудиторлик текшируви чоғида муҳимлик даражасининг пастроқ кўрсаткичини қўллашга қарор қилса, бу ҳолда у аудиторлик рискини пасайтиришга доир чора-тад-бирларни кучайтириши лозим. Бунинг учун у назорат воситалари риски ва аниқ-ланмаслик рискини қуйидаги тарзда аниқлаши лозим:
а) назорат воситалари рискини пасайтириш, агар бунинг имкони бўлса. Бунинг учун текширув чоғида назорат воситаларини қўшимча тест синовидан ўтказиш зарур;
б) аниқланмаслик рискини пасайтириш, агар бунинг имкони бўлса. Бунинг учун аудитор қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

  • қўлланиладиган аудиторлик амалларини, уларнинг сонини кўпайтириш ва мазмунини ўзгартиришни назарда тутган ҳолда модификациялаш (бошқача шаклга келтириш, ўзгартириш);

  • текширув учун сарфланадиган вақтни кўпайтириш;

  • аудиторлик танлаш ҳажмини ошириш.

Бунда ички хўжалик риски кўрсаткичининг ўзгармаслиги ва текширувнинг умумий режасини тайёрлаш пайтида ҳисобга олинмаган, аммо ҳақиқатда мавжуд фактлар текширув чоғида аниқланган ҳолдагина ўзгариши мумкинлигини эътиборда тутиши зарур.
Муҳимлик ва риск даражасини баҳолаш аудиторлик текширувининг муҳим босқичларидан бири бўлиб ҳисобланади. Унинг малакали амалга оширилиши нафақат сифатли аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси тузиш, балки аудиторлик ташкилоти каби, мижоз-ташкилотнинг ҳам барқарор ривож-ланишига замин яратади. Аудиторлик текширув муваффақиятли якунланиб, солиқ органлари томонидан мижоз-кор-хонага эътирозлар билдирилмаса, аудиторлик ташкилоти на-фақат даромад олади, унинг обрў-эътибори ҳам ошади. Натижада, аудиторлик ташкилоти ўз мижозларини сақлаб қо-лишга ва янгиларини орттиришга, ҳамда аудиторлик хизмати бозорида юқори рейтингга муваффақ бўлади.
6-МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ



Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish