Назорат бўш; бошқарув тизилмаси кучли
марказлаштирилган
Ўтган даврлар учун аудиторлик текширувлар натижалари
Ижобий хулоса
Аудиторлик
текширувлари бўлмаган, ўтказилган бўлса ҳам уларнинг натижаси бўйича ёки салбий
хулоса берилган ёки
хулоса беришдан бош
тортилган; аудиторлар
тез-тез ўзгариб туради.
Раҳбарият ўзгариши
Юқори
Паст
Корхонанинг
молиявий аҳволи
Ишончли
Барқарор эмас
Судлашув ҳолатларининг вужудга келиш эҳтимоли
Жиддий эмас
Жиддий
Бошқарувчилар ва
мулкдорларнинг
обрў - эътибори
Яхши
Ёмон
Уларнинг иш
тажрибаси
Юқори даражада
Паст даражада
Мулкчилик шакли
Очиқ турдаги
акциядорлик
жамияти (ОТАЖ)
Ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти (ЁТАЖ)
Мижознинг аудиторлар роли ва маъсулиятла-
рини тушуниши
Аниқ
Ноаниқ
Манфаатлар зиддияти, тартибга солиш
муаммолари
Жиддий эмас
Жиддий
Мазкур турдаги бизнеснинг корхона фаолият кўрсатаётган худудга кириб келиш даражаси
Паст
Юқори
* -Основы аудита. Учебник под редакцией Я. В. Соколов, Москва «Бухгал-
терский учёт» 2000г. 130-131 с.
Мижоз-корхонанниг имкониятлари ва хато-камчиликла-рини тахлил қилиш қуйидагиларни эътиборга олишни тақозо этади: бозордаги динамика (ўсиш, пасайиш, конъюнктуранинг ўзгариши); технологиядаги ўзгаришлар (янги маҳсулот-лар яратиш); иқтисодий аҳвол(кўтарилиш, пасайиш); ижти-моий омиллар (шаклланган ижтимоий институтлар ва муноса-батлар); экология каби масалаларни назарда тутади.
Назорат (назорат воситалари) риски – НР (CR-Controlrisk) – бу корхонанинг мавжуд ва мунтазам қўлланилиб келинаётган бухгалтерлик ҳисоби тизими ва ички назорат тизими воситалари алоҳида-алоҳида ёки биргаликда жиддий аҳамият-га эга бўлган камчиликларни ўз вақтида аниқлай олмаслик ва тузата олмаслик (ёки бундай камчиликлар вужудга келишининг олдини олиш) эҳтимолининг аудитор томонидан субъектив тарзда аниқланган кўрсаткичидир.
Ички назорат тизимини текширишнинг аҳамияти шундан иборатки, аудиторлик ташкилоти томонидан бажариладиган ишлар ҳажми, шунингдек, текширув муддатлари ва қиймати айнан мана шунга боғлиқ. Шу боисдан, ушбу масалани батафсилроқ кўриб чиқиш зарур.
Мижоз-корхона маъмурияти самарали ички назорат тизимини ишлаб чиқишда қуйидагиларни эътиборга олиши лозим: корхона мулклари ва ҳужжатларининг сақланиши; бош-қарув учун ишонарли маълумот олиш; ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш; қонун ҳужжатлари талаблари ва ҳисоб сиёсатининг қоидаларига риоя қилиниши.
Ички назорат тизимининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши қуйидаги қоидага асосланилади: ички назорат тизими учун қилинадиган жами харажатлар унинг бўшлиги сабабли мазкур даврда кутилаётган зарарлар миқдоридан ошмаслиги лозим.
Ички назорат тизимини ўрганишда қуйидаги 4 та асосий тамойилга таянилади:
1. Ички назорат тизимининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун маъмурият жавобгарлиги;
2. Ички назорат тизими тўлиқ бўлмасаям молиявий ҳисоботнинг етарли даражадаги ҳаққонийлиги ва ишончлилигига ишонч ҳосил қилиши.
3. Мавжуд чеклашлар: агар ички назорат тизими, унинг ишлаб чиқариш ва амалда қўлланиш ҳусусиятлари ҳисобга олинмаса, уни самарали деб тан олиш мумкин эмас;
4. Ахборотни ишлаш услуби: ички назорат тизими ахборотлар қўлда ишланганида ҳам, компьютерда ишланганида ҳам, самарали ишлов беришни таъминлаши лозим.