Таянч сўзлар.
Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад (кейинги матнда “даромад”) - маълум давр мобайнида ташкилотнинг одатдаги фаолияти натижасида олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушими бўлиб, ушбу тушим мулк егаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган капиталнинг кўпайишига олиб келади.
Даромад ташкилотнинг фақат ўзи учун олинган ёки олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушимини қамраб олади. Учинчи томонлар номидан ундириб олинган суммалар, масалан сотишдан солиқлар, товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлар, қўшилган қиймат солиғи, ташкилотга келиб тушадиган иқтисодий наф бўлиб хизмат қилмайди ва капиталнинг кўпайишига олиб келмайди. Шу боис, улар даромадга киритилмайди. Шунга ўхшаш, воситачилик муносабатларида, иқтисодий нафнинг ялпи тушими буюртмачи номидан ундириладиган суммаларни қамраб олади, лекин ташкилотнинг капитали ошишига олиб келмайди. Буюртмачи номидан ундирилган суммалар даромад бўлиб ҳисобланмайди. Аксинча, даромад бўлиб воситачилик ҳақи ҳисобланади.
Тушум – бу ҳисоб даврида компаниянинг одатдаги фаолияти давомида юзага келган иқтисодий нафларнинг ялпи тушуми бўлиб, қачонки унинг натижаси акционерларнинг бадаллари ҳисобига капиталнинг ўсишидан фарқ қиладиган капиталнинг ўсиши ҳисобланса.
4.1. БҲХС (ИАС) 11 “Қурилиш шартномалари” БҲХС (ИАС) 11 “Қурилиш Шартномалари” номли стандартнинг мақсади қурилиш шартномалари билан боғлиқ даромадлар ва ҳаражатларнинг бухгалтерия ҳисобини белгилашдан иборатдир. Қурилиш шартномалари асосида амалга ошириладиган фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли шартнома бўйича фаолиятнинг бошланиши санаси ва тугаши санаси одатда ҳар хил ҳисобот даврларига тўғри келади. Шунинг учун, қурилиш шартномаларини ҳисобга олишнинг асосий вазифаси шартнома бўйича даромадлар ва ҳаражатларни қурилиш ишлари амалга ошириладиган ҳисобот даврларида тўғри тақсимлашдир. Қурилиш шартномаси бўйича даромадлар ва ҳаражатлар умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда қачон тан олиниши кераклигини аниқлаш учун мазкур Стандартда Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим етишнинг Концептуал Асоси да белгиланган тан олиш мезонларидан фойдаланилади. Шунингдек, ушбу мезонларнинг қўлланишида амалий йўриқномалар ҳам берилади.
Ушбу Стандартнинг талаблари одатда ҳар бир қурилиш шартномасига алоҳида қўлланилади. Аммо, муайян вазиятларда, ушбу Стандартни шартнома ёки шартномалар гуруҳининг моҳиятини акс еттириш мақсадида битта шартноманинг алоҳида ажратиладиган қисмларига ёки шартномалар гуруҳига нисбатан қўллаш талаб етилади.
Агар шартнома бўйича бир қанча активларнинг қўрилиши кўзда тутилса, қуйидаги ҳолларда ҳар бир активнинг қурилиши алоҳида қурилиш шартномаси сифатида ҳисобга олинади:
(а) ҳар бир актив учун алоҳида таклифлар берилганида;
(б) ҳар бир активнинг қурилиши шартлари юзасидан алоҳида музокаралар олиб борилган, хамда пудратчи ва буюртмачи шартноманинг ҳар бир активга тегишли бўлган қисмини қабул қилиш ёки рад етиш имктниятига ега бўлганида; ва
(в) ҳар бир активга тегишли бўлган ҳаражатлар ва даромадларни аниқлаш мумкин бўлганида.
Шартномалар гуруҳи, ягона буюртмачи ёки бир қанча буюртмачилар билан тузилганидан қатъий назар, қуйидаги ҳолларда ягона шартнома сифатида ҳисобга олинади:
(а) шартномалар гуруҳи юзасидан ягона тўплам сифатида музокаралар олиб борилганида;
(б) шартномалар шунчалик бир бирига чамбарчас боғланган бўлиб, амалда улар умумий фойда меъёрига ега бўлган ягона лойиҳанинг бир қисмини ташкил қилганида; ва
(в) шартномалар бир вақтнинг ўзида ёки бирин кетин амалга оширилганида.
Шартнома буюртмачининг истагига кўра қўшимча активнинг қурилишини кўзда тутиши мумкин, ёки қўшимча активнинг қурилиши учун шартномага ўзгартириш киритилиши мумкин. Қўшимча активнинг қурилиши қуйидаги ҳолларда алоҳида қурилиш шартномаси сифатида ҳисобга олиниши керак:
(а) қўшимча актив дастлабки шартномада кўрсатилган актив ёки активлардан ўзининг лойиҳаси, технологияси ёки вазифаси билан жиддий даражада фарқ қилади; ёки
(б) қўшимча активнинг нархи дастлабки шартнома нархидан қатъий назар келишилади.
Шартнома бўйича даромадлар қуйидагилардан таркиб топади:
(а) шартномада келишилган дастлабки сумма; ва
(б) шартномада кўзда тутилган ишлар ўзгаришидан олинадиган даромадлар, даъволар ва рағбатлантириш суммалари:
- улар даромад олинишига олиб келиши еҳтимоллиги бор даражада; ва
- уларни ишончли баҳолаш мумкин бўлган даражада.
Шартнома бўйича даромад, олинган ёки олинадиган товоннинг ҳаққоний қийматида, баҳоланади. Келгуси ҳодисаларнинг натижасига боғлиқ бўлган турли ноаниқликлар шартнома бўйича даромаднинг баҳоланишига таъсир қилади. Ҳодисалар рўй бериши ва ноаниқликлар ҳал бўлиши сари тахминий баҳолашлар тез-тез қайта кўриб чиқилиши талаб етилади. Шу боис ҳам, шартнома бўйича даромаднинг суммаси бир даврдан иккинчи даврга ўтганда бир кўпайиб бир камайиши мумкин. Масалан:
(а) пудратчи ва буюртмачи шартнома дастлабки тузилганидан кейин келадиган даврда шартнома бўйича даромадни кўпайтирадиган ёки камайтирадиган ўзгаришларни ёки даъволарни келишиб олиши мумкин;
(б) нархи қатъий белгиланган шартномада келишилган даромаднинг суммаси ҳаражатларнинг қайта кўриб чиқилиши шартига биноан кўтарилиши мумкин;
(в) шартнома бўйича даромаднинг суммаси шартномани бажариш давомида пудратчининг айби билан йўл қўйилган кечиктирилишлар туфайли юзага келган жарималар натижасида камайиши мумкин; ёки
(г) нархи қатъий белгиланган шартнома қурилиш ишларининг бирлиги бўйича қатъий белгиланган нархни кўзда туца, шартнома бўйича даромад ишлар бирликларининг сони ошгани сари кўпайиб боради.
Ўзгартириш - бу шартнома бўйича бажариладиган ишлар кўламига ўзгартириш киритилишига буюртмачи томонидан берилган кўрсатмадир. Ўзгартириш шартнома бўйича даромаднинг ўсиши ёки камайишига олиб келиши мумкин. Ўзгартириш мисоли бўлиб шартнома муддатини ўзгартириш ёки қурилиш объектига қўйиладиган техник талабларни ёки унинг лойиҳасини ўзгартириш хизмат қилади. Ўзгартириш суммаси қуйидаги ҳолларда шартнома бўйича даромадга киритилади:
(а) агар ўзгартириш ва ўзгартириш натижасида юзага келувчи даромад суммаси буюртмачи томонидан тасдиқланиши еҳтимоли мавжуд бўлса; ва
(б) даромаднинг суммаси ишончли равишда баҳоланиши мумкин бўлса.
Даъволар бўйича даромадлар - бу шартнома нархига киритилмаган харажатларнинг буюртмачи ёки бошқа шахс томонидан қопланиши сифатида пудратчи томонидан олиниши кутилаётган сумма. Даъво қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин: масалан, буюртмачининг айби билан йўл қўйилган кечиктиришлар, қурилиш объектига қўйиладиган техник талаблардаги ёки унинг лойиҳасидаги йўл қўйилган хатолар, ва шартнома бўйича ишларга тортишувга сабаб бўладиган ўзгартиришларни киритиш. Даъволар натижасида юзага келувчи даромад суммаси юқори даражадаги ноаниқлик билан баҳоланиши мумкин, ва кўпинча музокаралар натижасига боғлиқ. Шу боис, даъволар шартномала бўйича даромадларга фақат қуйидаги ҳолларда киритилади:
(а) музокаралар буюртмачи томонидан даъво қабул қилинишини кутиш мумкин даражасига йетганида; ва
(б) буюртмачи томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган сумма ишончли даражада баҳоланиши мумкин бўлганда.
Рағбатлантириш тўловлари шартномада белгиланган ишларни бажаришнинг меъёрий кўрсаткичларига еришилганда ёки ошириб бажарилганда пудратчига тўланадиган қўшимча суммалардир. Масалан, пудратчига шартномани муддатидан олдин бажаргани учун рағбалантириш тўлови амалга оширилиши шартномада кўзда тутилиши мумкин. Рағбатлантириш тўловлари шартнома бўйича даромадга қуйидаги ҳолларда киритилади:
(а) шартнома, унда белгиланган меъёрий кўрсаткичларга еришилиши ёки уларнинг ошириб бажарилишини кутиш мумкин бўлган, у бўйича ишлар тугалланиши даражасига йетганида; ва
(б) рағбатлантириш тўлови суммасини ишончли даражада баҳолаш мумкин бўлганда.
Шартнома бўйича харажатлар қуйидагилардан таркиб топади:
(а) муайян шартнома билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар;
(б) шартнома бўйича фаолиятга умуман таалуқли бўлган ва шартнома қийматига тақсимланиши мумкин бўлган харажатлар; ва
(в) шартнома шартлари остида буюртмачи томонидан алоҳида қопланадиган каби харажатлар.
Муайян шартнома билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларга қуйидагилар киради:
(а) қурилишга оид мехнат ҳақини тўлаш бўйича харажатлар, шу жумладан қурилиш майдонини кузатиш харажатлари;
(б) қурилишда ишлатилган хомашё ва материаллар;
(в) шартномани бажаришда фойдаланилган асосий воситаларнинг ескириши;
(г) асосий воситаларни ва материалларни қурилиш майдонига олиб келиш ва олиб чиқиш бўйича харажатлар;
(д) асосий воситаларнинг ижараси бўйича харажатлар;
(е) шартнома билан бевосита боғлиқ бўлган конструкторлик ва техник ёрдам бўйича харажатлар;
(ж) камчиликларни йўқотиш ва кафолатланган ишлар ҳажмини бажариш бўйича тахминий баҳоланган харажатлар, шу жумладан кафолатланган хизмат кўрсатиш бўйича кутилаётган харажатлар; ва
(з) учинчи томонларнинг даъво-еътирозлари.
Ушбу харажатлар шартнома бўйича даромадга киритилмаган тасодифий даромадлар олиниши натижасида камайиши мумкин, масалан, ортиқча материалларни сотишдан олинган даромадлар ёки шартнома муддати тугагач у бўйича фойдаланилган асосий воситаларни сотишдан олинган даромадлар натижасида.
Шартнома бўйича фаолиятга умуман таалуқли бўлган ва муайян шартнома қийматига тақсимланиши мумкин бўлган харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
(а) суғурта харажатлари;
(б) муайян шартномага бевосита тегишли бўлмаган конструкторлик ва техник ёрдам бўйича харажатлар; ва
(в) қурилиш бўйича устама харажатлари.
Бундай харажатлар систематик ва рационал ҳамда ўхшаш хусусиятларга ега бўлган барча харажатларга изчил равишда қўлланиладиган усуллар ёрдамида тақсимланади. Харажатлар қурилиш ишлари бажарилишининг нормал суръатларига асосланган ҳолда тақсимланади. Қурилиш бўйича устама харажатлари, масалан қурилиш бўйича ишчиларга тўланадиган иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлов қайдномаларини тайёрлашга оид харажатларни, ўз ичига олади. Шартнома бўйича фаолиятга умуман таалуқли бўлган ва муайян шартнома қийматига киритилиши мумкин бўлган харажатлар қарзлар бўйича харажатларни қамраб олади.
Шартнома шартлари остида буюртмачи томонидан алоҳида қопланадиган харажатлар шартномада қопланиши алоҳида белгиланган баъзи умумий маъмурий харажатларни ва тажриба-конструкторлик харажатларини қамраб олиши мумкин.
Шартнома бўйича фаолиятга таалуқли бўлмаган ёки муайян шартнома қийматига тақсимлаб киритиб бўлмайдиган харажатлар қурилиш шартномаси бўйича харажатларга киритилмайди. Бундай харажатларни қуйидагиларни ўз ичига олади:
(а) қопланиши шартномада алоҳида белгиланмаган умумий маъмурий харажатлар;
(б) сотиш бўйича харажатлар;
(в) қопланиши шартномада алоҳида белгиланмаган тадқиқот ва тажриба-конструкторлик харажатлари; ва
(г) муайян шартномани бажаришда фойдаланилмаган бекор турган асосий восита.
Шартнома бўйича харажатлар шартнома тузилиши кафолатланган санадан бошлаб шартномани тўлиқ бажаришгача бўлган даврда шартномага тегишли бўлган харажатлардан таркиб топади. Бироқ, шартномага бевосита боғлиқ бўлган харажатлар ва шартнома тузилишини кафолатлаш учун амалга оширилган харажатлар ҳам шартнома бўйича харажатларнинг бир қисми сифатида ҳисобга олинади, агар уларни алоҳида ажратиш ва ишончли даражада баҳолаш мумкин бўлса ҳамда шартнома тузилишининг еҳтимоли мавжуд бўлса. Шартномани тузиш учун амалга оширилган сарфлар харажатлар сифатида улар амалга оширилган даврда тан олинганида, улар кейинги даврда шартнома тузилганидан кейин шартнома бўйича харажатларга киритилмайди.
Қурилиш шартномасининг натижаси ишончли равишда баҳоланиши мумкин бўлганида, қурилиш шартномаси билан боғлиқ бўлган шартнома даромадлари ва харажатлари ҳисобот даври охиридаги шартнома бўйича қурилиш ишларининг тугалланиши даражаси (фоизи)га боғлиқ равишда даромадлар ва харажатлар сифатида тан олиниши керак. Нархи қатъий белгиланган қурилиш шартномасининг натижаси қуйидаги барча шартларга риоя етилганида ишончли баҳоланиши мумкин:
(а) шартнома бўйича жами даромад суммаси ишончли даражада баҳоланганида;
(б) шартнома билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф ташкилот томонидан олиниши еҳтимоли мавжуд бўлганида;
(в) шартномани тўлиқ бажариш бўйича харажатларни ва шартнома бажарилишининг ҳисобот даври охиридаги даражасини ишончли баҳолаш мумкин бўлса; ва
(г) шартномага таалуқли бўлган харажатларни, шартнома бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатларни олдинги тахминий баҳолашлар билан таққослаш мумкин бўладиган даражада, аниқлаш ва ишончли баҳолаш мумкин бўлса.
“Харажатлар плюс” шартномасининг натижаси қуйидаги барча шартларга риоя етилганида ишончли баҳоланиши мумкин:
(а) шартнома билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф ташкилот томонидан олиниши еҳтимоли мавжуд бўлганида; ва
(б) шартномага таалуқли бўлган харажатларни, улар алоҳида қопланиши ёки қопланмаслигидан қатъий назар, аниқлаш ва ишончли баҳолаш мумкин бўлса.
Даромадлар ва харажатларни шартноманинг тугалланиши даражасига боғлиқ равишда тан олиш тугалланиш даражаси усули деб юритилади. Бу усулга кўра шартнома бўйича даромадлар шартноманинг маълум тугалланиш даражасига йетиш учун шартнома бўйича амалга оширилган харажатлар билан солиштирилади, бунинг натижасида қурилиш ишларининг тугалланган қисмига тегишли бўлиши мумкин бўлган даромадлар, харажатлар ва фойда мутаносиб равишда тан олинади. Бу усул шартнома бўйича қурилиш ишларининг ҳажми ва фаолият натижалари тўғрисида фойдали маълумот таъминлайди.
Тугалланиш даражаси усули қўлланилганда шартнома бўйича даромадлар қурилиш ишлари бажарилган ҳисобот даврларида даромад сифатида фойда ёки зарар таркибида тан олинади. Шартнома бўйича харажатлар улар тегишли бўлган қурилиш ишлари бажарилган ҳисобот даврларида харажат сифатида фойда ёки зарар таркибида, одатда, тан олинади.
Пудратчи томонидан шартнома бўйича келгуси фаолиятга тегишли бўлган харажатлар амалга оширилган бўлши мумкин. Бундай харажатлар актив сифатида, агар улар қопланишининг еҳтимоли мавжуд бўлса, тан олиниши керак. Бундай харажатлар буюртмачидан олинадиган суммани ифода қилиб, кўпинча тугалланмаган ишлаб чиқариш (қурилиш) сифатида таснифланади.
Қурилиш шартномасининг натижаси фақат шартнома билан боғлиқ иқтисодий наф ташкилот томонидан олиниши еҳтимоли мавжуд бўлганида ишончли баҳоланиши мумкин. Бироқ, шартнома бўйича даромадга киритилган ва фойда ёки зарар таркибида тан олинган сумманинг олиниши шубҳа тўғдирса, олиб бўлмайдиган сумма ёки олиниши еҳтимоли бўлмаган сумма шартнома бўйича даромаднинг тузатилиши емас, балки харажат сифатида тан олиниши керак.
Ташкилот одатда шартнома натижасини ишочли баҳола олади, агар у қуйидагиларни аниқ белгилайдиган шартномага келишган бўлса:
(а) қурилиши керак бўлган актив (қурилиш объекти) бўйича ҳар қайси томоннинг юридик кучга ега ҳуқуқлари;
(б) қурилиш объекти евазига олинадиган товон; ва
(в) ҳисоб-китобларнинг шакли ва шартлари.
Ташкилот учун, шунингдек, самарали ички молиявий режалатириш ва ҳисобот тизимига ега бўлиш муҳимдир. Ташкилот, зарур бўлганида, шартнома бўйича баҳоланган даромадлар ва харажатларни шартнома бажарилиши сари қайта кўриб чиқади. Бундай қайта кўриб чиқишлар зарурати мавжудлиги шартноманинг натижасини ишончли баҳолаб бўлмайди дегани емас.
Шартноманинг тугалланиши даражаси бир нечта усуллар билан аниқланиши мумкин. Ташкилот бажарилган ишларни ишончли даражада баҳолайдиган усулдан фойдаланади. Шартноманинг хусусиятидан келиб чиқиб, бу усулларга қуйидагилар киритилиши мумкин:
(а) шартнома бўйича маълум санагача тугалланган ишларга оид амалга оширилган харажатларнинг шартнома бўйича жами баҳоланган харажатларга нисбатини аниқлаш;
(б) бажарилган ишларнинг назорат ўлчовини ўтказиш; ёки
(в) шартнома бўйича тугалланган ишларнинг физик кўрсаткичлардаги тугалланиш даражасини ҳисоблаш.
Буюртмачилар томонидан ишлар бажарилиши сари амалга ошириладиган тўловлар ва олинган бўнаклар кўпинча иш бажарилиши даражасини кўрсатмайди.
Тугалланиш даражаси маълум санагача амалга оширилган шартнома харажатларига боғлиқ равишда аниқланганида, шартнома бўйича харажатларнинг тугалланган ишларни акс еттирувчи қисмигина ушбу санагача амалга оширилган харажатларга киритилади. Уларга киритилмайдиган харажатларнинг мисоллари қуйидагича:
(а) шартнома бўйича келгуси фаолиятга тегишли бўлган шартнома харажатлари, масалан қурилиш майдонига йетказилган ёки шартнома бўйича фойдаланиш учун олиб қўйилган, лекин шартномани бажаришда ҳалигача ўрнатилмаган, ишлатилмаган ёки фойдаланилмаган материаллар бўйича харажатлар, бундан шартнома учун махсус тайёрланган материаллар харажатлари мустасно; ва
(б) иккиламчи пудрат бўйича пудратчиларга иккиламчи пудрат шартномаси бўйича олдиндан бажарилган ишлар учун амалга оширилган тўловлар.
Қурилиш шартномасининг натижасини ишончли даражада баҳолаб бўлмаганда:
(а) даромадлар, қопланиши мумкин бўлган шартнома харажатларининг ҳажмидагина, тан олиниши керак; ва
(б) шартнома бўйича харажатлар улар амалга оширилган даврда харажат сифатида тан олиниши керак.
Қурилиш шартномаси бўйича кутилаётган зарар дарҳол харажат сифатида тан олиниши керак.
Кўпинча шартнома бажарилишининг илк босқичларида шартноманинг натижасини ишончли даражада баҳолаб бўлмайди. Шунга қарамасдан, ташкилот шартнома бўйича амалга ошириладиган харажатларни қоплаши еҳтимоли мавжуд бўлиши мумкин. Шунинг учун, шартнома бўйича даромад қопланиши кутилаётган харажатларнинг қисмидагина тан олинади. Шартноманинг натижасини ишончли даражада баҳолаш мумкин бўлмагани туфайли, фойда тан олинмайди. Бироқ, шартноманинг натижасини ишончли баҳолаш мумкин бўлмасада, шартнома бўйича жами харажатлар шартнома бўйича жами даромадлардан ошиб кетиши еҳтимоли мавжуд бўлиши мумкин.
Қопланиши еҳтимоли бўлмаган шартнома харажатлари дарҳол харажатлари сифатида тан олиниши керак. Амалга оширилган шартнома харажатларининг қопланиши еҳтимоли бўлмаган ва бундай харажатлар дарҳол харажатлар сифатида тан олиниши керак бўлиши мумкин бўлган вазиятлар мисолига қуйидаги шартномалар киради:
(а) улар тўлиқ юридик кучга ега емас, яъни уларнинг ҳақиқийлиги жиддий шубҳа тўғдиради;
(б) уларнинг тугалланиши ҳал бўлмаган суд иши натижасига ёки қонунчиликка боғлиқ;
(в) мусодара ёки експроприация қилиниши еҳтимоли бор мулкка тегишли;
(г) буюртмачи ўз мажбуриятларини бажаришга қодир емас; ёки
(д) пудратчи шарномани ниҳоясига йетказиш ёки шартнома бўйича мажбуриятларни бошқача қилиб бажаришга қодир емас.
Шартнома бўйича жами харажатлар шартнома бўйича жами даромадлардан ошса, кутилаётган зарар дарҳол харажат сифатида тан олиниши керак.
Бундай зарарнинг суммаси қуйидагилардан қатъий назар аниқланиши керак:
(а) шартнома бўйича ишлар бошланганлиги ёки бошланмаганлиги;
(б) шартнома бўйича ишларнинг тугалланиши даражаси; ёки
(в) қурилиш шартномаси сифатида ҳисобга олинмайдиган бошқа шартномалар бўйича олиниши кутилаётган фойда суммаси.
Тугалланиш даражаси (фоизи) усули кумулятив асосда шартнома бўйича даромадлар ва харажатларнинг жорий баҳоланган суммаларига нисбатан ҳар ҳисобот даврида қўлланилади. Шунинг учун, шартнома бўйича даромадлар ва харажатларнинг баҳоланишидаги ўзгаришларнинг оқибатлари, ёки шартнома натижасини баҳолашдаги ўзгаришнинг оқибати, бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгариш каби ҳисобга олинади (БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатолар” га қаранг). Ўзгарган баҳоланган суммалар ўзгариш рўй берган давр ва кейинги даврларнинг фойдаси ёки зарари таркибида тан олинган даромадлар ва харажатлар суммасига таъсир қилади.