Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари


-жадвал Савдо корхонаси мисолида даврий захиралар тизимида товар захираларининг харид ва сотиш таннархини аниқлашнинг методологик тартиби



Download 2,61 Mb.
bet42/92
Sana16.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#675936
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам

4.3-жадвал
Савдо корхонаси мисолида даврий захиралар тизимида товар захираларининг харид ва сотиш таннархини аниқлашнинг методологик тартиби
(минг сўм)



Иқтисодий операцияларининг мазмуни

Счётлар*



Сумма

Дебет

Кредит

1,

Таъминотчилардан харид қилинган товарлар қабул қилинди

1710

6010

12500.0

2.

Ушбу товарларни келтириш учун таъминотчига транспорт харажатлари тўлови қабул қилинди

1810


6010


185.0


3.

Шартнома шартига мувофиқ таъминотчилар томонидан чегирма тақдим қилинди

6010

1720

125.0

4.

Таъминотчиларга харид қилинган товарларнинг бир қисми сифатсизлиги учун қайтарилди.

6010

1730

240.0


5.

Хорижий таъсисчилар томонидан устав капиталига ҳисса сифатида товарлар киритилди
Товарнинг фактура қийматига

1710

4610

11400.0

Божхона божи ва ҚҚС суммасига

1820

6410

5030.0

6.

Харидорларга сотилган товарларнинг сотиш суммаси ҳисобланди

4010


9020


33400.0


7.

Харидорларга чегирма тақдим қилинди

1910

4010

245.0

8.

Харидорлардан товарлар қайтарилди

1920

4010

320.0

9.

Товарларнинг харид таннархи аниқланди:
Ҳисобот даври харид суммаси (12500+11400)

9140


1710


23900.0


Келтириш ва транспорт харажатлари суммаси (185+5030)

9140


1810


5215.0


Харид чегирмаси суммаси

1720

9140

125.0

Қайтарилган харид суммаси

1730

9140

240.0

9.

Товарларнинг сотиш таннархи аниқланди:
Бошланғич товар захиралари ҳисобдан чиқарилди

9120

2910


8450.0


Товарларнинг харид таннархи 9140- счётнинг дебет ва кредит обороти ўртасидаги фарқ (23900+5215-125-240)

9120

9140

28750.0

Инвентаризация йўли билан ҳисобот даври охирида товар захиралари суммаси аниқланди

2910


9120


11400.0


Товарларнинг сотиш таннархи (9120-счётнинг дебет ва кредит обороти ўртасидаги фарқ (8450+28750-11400)

9910


9120


25800.0


10

Соф реализация суммаси аниқланди:
Реализация чегирма суммасига

9020


1910


245.0


Қайтарилган реализация ва нархини камайтириш суммасига

9020

1920

320.0

Соф реализация (9020-счётнинг кредит ва дебет обороти ўртасидаги фарқ 33400-245-320)

9020


9910


32835.0


11

Ялпи даромад суммаси аниқланди:
Ҳисобот даврида реализациядан олинган ялпи даромад суммасига ( 32835-25800)

9910


9920


7035.0


Изоҳ: 6010, 4010, 2910 ва 9020-счётларнинг номланиши 21-сон БҲМСдаги счётлар режасида келтирилган [19, 265-276-бетлар]; таклиф қилинган 1710, 1720, 1730, 1810, 1820, 1910, 1920, 9140, 9910 ва 9920-счётларнинг номланиши 296-бетда келтирилган)

Ушбу жадвалда захираларни даврий тизим бўйича таклиф қилинаётган услубий тартибнинг бир қанча афзалликларини эътироф этишимиз мумкин.


Биринчидан, ушбу тартибда товарларни харид қилиш билан боғлиқ операциялар алоҳида, харид, ташиб келтириш ва транспортировка, харид чегирмаси, қайтарилган харид ва нархини камайтириш счётларида ҳисобга олинмоқда.
Иккинчидан, юқоридаги жадвалда харид таннархини аниқлаш учун алоҳида 9140 “Даврий тизимда ТМЗларнинг харид таннархи” счётини очиш ва уни юритишнинг методологик тартиби келтирилган. Унга мувофиқ, харид жараёни билан боғлиқ барча харажатлар ҳамда чегирмалар тегишли 1710, 1720, 1730, 1810, 1820, 1830, 1840, 1850 - счётларда акс эттирилиб, ҳисобот ойи сўнгида ушбу счётларнинг дебет ва кредит жами суммалари 9140-счётга ўтказилади. Натижада, 9140-счётда товарларнинг харид таннархини аниқлаш учун зарур бўлган барча оралиқ кўрсаткичлар йиғилади. 9140-счётнинг дебет ва кредит оборотлари ўртасидаги фарқ товарларнинг харид таннархини беради. Бу сумма эса товарларнинг сотиш таннархи кўрсаткичини аниқлаш учун навбатдаги 9120-счётга ўтказилади. Ушбу услубий тартибнинг қўлайлиги шу билан белгиланадики, бунда халқаро стандартларда қайд этилган захираларнинг харид таннархи суммасини алоҳида счётда аниқлаш имконини беради.
Учинчидан, келтирилган тартибда 9120-счётда товарларнинг сотиш таннархи тўлиқ шакллантирилгандан сўнг (9120-счётнинг дебет ва кредит обороти ўртасидаги фарқ) якуний молиявий натижалар счётига ўтказилади.
Тўртинчидан, ушбу методик тартиб корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий стандартларига мувофиқ ҳолда молиявий натижалар кўрсаткичларини босқичма-босқич аниқлаш имконини беради. 9910 “Сотиш натижалари” счётида соф сотиш суммасидан товарларнинг сотиш таннархини айириш орқали ялпи фойда аниқланади. Аниқланган сумма корхонанинг операцион фаолияти натижаларини аниқлаш учун 9920 “Операцион фаолиятнинг молиявий натижалари” счётига ўтказилади. Бу жараён молиявий натижаларнинг кейинги босқичдаги счётларида давом эттирилади.
Узлуксиз захиралар процедураси усули ҳам кейинги пайтда янги компьютер дастурларининг жорий қилиниши муносабати билан кенг қўлланилмокда. Бу усул ҳар бир заҳира турлари бўйича кирим ва чиқим операцияларининг қайд қилинишига асосланади. Ушбу усулнинг қўлланилиши компанияда исталган вақтда мавжуд товар захираларининг таннархи тўғрисида маълумотларни олиш имконини берди. Бунда компанияда “товарлар” счётида ҳар бир харид қилинган товарлар ва ҳар бир сотилган товарлар суммаси ёзиб борилади. Ҳар бир бухгалтерия ҳисоботи даврининг охирида товар захиралари инвентаризация қилинади. Инвентаризация йўли билан аниқланган ҳақиқий маьлумотлар бухгалтерия счётидаги маълумотлар билан солиштирилади.
Узлуксиз захиралар усулида захираларнинг ҳаракати, реализация қилинган товарлар таннархини аниқлаш жараёни билан боғлиқ операцияларни счётларда акс эттириш тартибини кўриб ўтайлик. Бунда асосий кўпчилик олимлар, жумладан Р. Ҳермансон, О. Либби ва бошқалар асосан бир хил методик ёндашишган. Бу ёндашишдаги асосий бухгалтерия проводкаларини қўйидагича акс эттирамиз [94].

  1. Таъминотчилардан захиралар харид қилинганда узлуксиз ёзувлар амалга оширилади:

Захиралар……………………..(харид қилинган товарлар суммасига)
Тўланадиган счётлар……….(харид товар учун тўланадиган суммага)
Транспорт-келтириш харажатлари суммасига
Захиралар...(Товарларни келтириш билан боғлиқ транспорт харажатлари)
Тўланадиган счётлар ёки Пул маблағлари..(Транспорт харажатлари)

  1. Таъминотчиларга қайтарилган товарлар ва чегирмалар суммасига:

Тўланадиган счётлар………………(қайтарилган товарлар ва чегирмалар)
Захиралар……………………(қайтарилган товарлар ва чегирмалар)

  1. Харидорларга товарлар сотилганда:

Олинадиган счётлар……………….(Харидорлардан олинадиган суммага)
Реализация………………….(Сотиш суммасига)
4. Сотилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди:
Сотилган товарлар таннархи….(Сотилган товар таннархи суммасига)
Захиралар…………(Ҳисобдан чиқарилган товар таннархи)
5. Сотилган товарлар қайтарилганда:
Қайтарилган реализация ва чегирмалар..(товарларни сотиш суммасига)
Олинадиган счётлар……….(товарларни сотиш суммасига)
6. Қайтарилган товарларнинг таннархи суммасига:
Захиралар……….(қайтарилган товарлар таннархи суммасига)
Сотилган товарлар таннархи…(қайтарилган товарлар таннархи)
Юқоридаги акс эттирилган бухгалтерия ёзувлари асосида товар захираларини ҳисобга олишда қўлланиладиган бу икки усулнинг бир-биридан фарқловчи бир қанча жиҳатларини қайд этиш мумкин.
Биринчидан, “даврий ёзувлар” усулида товар захиралари бошланғич қиймати элементлари алоҳида счётлар ёрдамида ҳисобга олинади. “Узлуксиз ёзувлар” усулида эса бу жараёнларнинг барчаси “Захиралар” счётида ўз аксини топади. Бу усулда ушбу счётларга эҳтиёж бўлмайди.
Иккинчидан, “даврий ёзувлар” усулида “товар захиралари” счётига унинг бошланғич қолдиғини ҳисобдан чиқариш ва охирги қолдиғини тиклашга оид бўлган ёзувлар билан чегараланади. “Узлуксиз ёзувлар” усулида эса, “захиралар” счётида товарларнинг кирими ва чиқимига оид барча ёзувлар уларнинг ҳақиқий таннархида тўлиқ олиб борилади.
Учинчидан, “даврий ёзувлар” усулида “сотилган товарлар таннархи” счёти қўлланилмаслиги ҳам мумкин. Бундан фарқли ўлароқ, “узлуксиз ёзувлар” усулида “сотилган товарларнинг таннархи” счётидан фойдаланиш зарурият ҳисобланади.
Тўртинчидан, “даврий ёзувлар” усулида товарларни келтириш билан боғлиқ транспорт-тайёрлов харажатларини сотилган товарларга ва товар захираларига тақсимлаш тизими кўзда тутилмаган. Ҳисобот даврида тўланадиган транспорт харажатлари тўлалигича ҳисобдан чикарилади. Натижада эса харажатларни ҳисобот даврларига тақсимлашда принципларга номувофиқлик ҳоллари юзага келиши мумкин. “Узлуксиз ёзувлар” усулида бундай ҳоллар учрамайди. Товарлар таннархи билан боғлиқ барча харажатлар “товар захиралари” счётида мужассамлашади.
Хулоса қилиш мумкинки, захираларга доир халқаро стандартлар ҳисоб сиёсатида корхона ўзларига мақбул бўлган ёндашувда захиралар таннархини аниқлаш ва реализация жараёнлари ҳисобини ташкил қилишлари мумкин бўлади.



Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish