1.4. МҲХС (IFRS) бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг концептуал асослари
Бухгалтерия ҳисоби маълум бир хўжалик юритувчи субъект тўғрисида молиявий маълумотларни аниқлаш, қайта ишлаш ва молиявий ҳисобот шаклида фаолият юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатига қизиқувчи фойдаланувчиларга маълумотни йетказиб беришни амалга оширадиган ахборот тизимдир. Бухгалтериянинг мақсади - турли фойдаланувчиларни маълумотга бўлган еҳтиёжини, ушбу маълумотни олиш учун енг кам сарф-харажатлар билан қондиришдир.
1. Фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга оид талаблари
Бухгалтерия ҳисоби фойдаланувчилар томонидан фойдаланиладиган молиявий маълумот ҳажми ва тавсифи билан боғлиқ.
Маълумот фойдаланувчилари икки гуруҳга бўлиниши мумкин: ички фойдаланувчилар, яъни корхона бошқарувчилари; ташқи фойдаланувчилар, яъни корхонадан ташаридагилар.
Ўз навбатида бухгалтерия маълумотидан фойдаланувчиларнинг ушбу гурухларини фойдаланувчиларнинг қуйидаги туркумларига ажратиш мумкин:
корхонани бошқарувчилар;
субъектдан ташқарида бўлиб, унда бевосита молиявий манфаатга ега бўлганлар;
субъект фаолиятида билвосита молиявий манфаатга ега бўлганлар.
Субъектдан ташқарида бўлиб, унда бевосита молиявий манфаатга ега бўлганларга қуйидагилар киради:
Мавжуд ва бўлғуси инвесторлар;
Мавжуд ва бўлғуси кредиторлар;
Харидорлар.
Субъект фаолиятида билвосита молиявий манфаатга ега бўлганларга қуйидагилар киради:
Солиқ органлари;
Тартибга солувчи органлар;
Статистик органлар;
Бошқа гуруҳлар (аудиторлар, маслаҳатчилар, истеъмолчилар гурухлари ва ҳок.)
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун фойдаланиладиган бухгалтерия тамойилларини халқаро миқёсида бир шаклга келтириш мақсадида Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (МҲХСҚ) тузилган. Ушбу Қўмита томонидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ишлаб чиқилиб чоп етилган ва ҳамма жойларда тадбиқ етиш ва риоя қилиш учун тавсия етилгандир.
Молиявий ҳисоботни тақдим етиш каби МҲХСнинг асосий мақсадига еришиш учун қуйидагилар белгиланиши керак
вазифаларни йечиш учун талаб етиладиган молиявий маълумот;
ахборот тизимини тузиш тамойиллари;
молиявий ҳисобот елементлари.
Молиявий ҳисоботнинг мақсади молиявий аҳвол, фаолият натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот тақцим етишдан иборатдир. Ушбу маълумот кенг доирадаги фойдаланувчиларга қарорларни қабул қилиш учун зарурдир.
Молиявий ҳисобот фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган иқтисодий қарорлар, корхонани пул маблағлари ва уларни еквивалентларини яратиш ва кўпайтириш, шунингдек бу жараённи барқарорлиги ва ўз вақтида амалга оширилиши имкониятини баҳолашни талаб етади. Фойдаланувчилар, корхонанинг пул маблағлари ва уларни еквивалентларини яратиш қобилиятини баҳолаши учун, корхонанинг молиявий аҳволи, фаолият натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришларга йўналтирилган маълумотларга ега бўлиши керак.
Молиявий аҳвол тўғрисидаги маълумот асосан бухгалтерия мувозанатида (мувозанат ҳисоботида) берилади. Корхона фаолиятининг натижалари ҳақида маълумот асосан фойда ва зарарлар тўгрисидаги ҳисоботда келтирилади. Молиявий аҳволдаги ўзгаришлар молиявий ҳисоботда алоҳида ўрин егаллаган ҳисобот (хусусий капиталдаги ўзгаришлар) орқали кўрсатилади.
Молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмлари бир-бири билан узвий боғлиқдир, чунки улар бир ҳил операциялар ва ҳодисаларни турли жавҳаларини акс еттиради. Ҳисоботнинг ҳар бир шакли бошқалардан фарқ қиладиган маълумотни беришига қарамасдан, ҳеч бири бир ашё яккаланиб қолмайди ва фойдаланувчилар учун муайян еҳтиёжларини акс еттирувчи керакли бўлган барча маълумотни йетказиб бера олмайди. Масалан, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, мувозанат ва молиявий аҳволни ўзгариши ҳақидаги ҳисоботларнинг маълумотларисиз фойдаланса, корхонанинг молиявий натижалари ҳақида тўлиқ ахборотни бера олмайди.
Молиявий ҳисобот, шунингдек, иловаларни (тушунтириш хати), қўшимча материаллар ва бошка маълумотларни ўз ичига олади. Масалан, у мувозанат, фойда ва зарарлар моддалари ҳақида, фойдаланувчилар еҳтиёжларини қондирувчи, қўшимча маълумотни акс еттириши мумкин. У, корхонага таъсир етадиган таваккалчилик ва ноаниқликларни, шунингдек мувозанатда акс еттирилмаган ҳар қандай ресурслар ва мажбуриятларни (фойдали қазилмалар заҳиралари каби) ёритиши мумкин. Географик ва саноат сегментлар, ва корхонага нархларни ўзгаришини таъсир етииш ҳақидаги маълумот ҳам қўшимча ахборот сифатида берилиши мумкин.
Белгиланган вазифаларни бажариш учун молиявий ҳисобот ҳисоблаш тамойили асосида тузилиши зарур. У ҳисобга олиш мезонларига мувофиқ даромадни қачон ҳисобга олиш ва уни қачон ҳисоботларда акс еттириш кераклигини белгилайди. Ҳисоблаш тамойилига мувофиқ, товарлар сотилишидан олинган даромад, харидор ушбу товарларнинг егаси бўлганда, яъни егалик қилиш хуқуқи билан боғлик бўлган барча таваккалчиликлар ва мукофотлар унга ўтган пайтда ҳисобга олинади. Сотувчи ўз мажбуриятларини бажармагунча, даромад ҳисобга олинмаслиги лозим.
Молиявий ҳисобот одатда корхона фаолият кўрсатади ва яқин келажакда фаолият кўрсатишни давом еттиради деган фараз асосида тузилади. Шундай қилиб, фараз қилинадики, корхона тугатилиши ёки ўз фаолияти кўламини аҳамиятли равишда қисқартириш ёхуд тугатишга оид нияти ҳам йўқ ва бунга еҳтиёжи ҳам йўқ. Агар бундай ният ёки зарурият пайдо бўлса, молиявий ҳисобот бошқа асосда тузилиши ва бу қўлланилаётган асос ёритилиши зарур.
Молиявий ҳисоботда тақдим еттирилган маълумотнинг асосий сифати, бу фойдаланувчилар томонидан тушунарли бўлишидадир. Бунда, фараз қилинадики, фойдаланувчилар хўжалик ва иқтисодий фаолият соҳасида, бухгалтерия ҳисоби соҳасида йетарлича билимларга ега бўлиши, шунингдек талаб қилинадиган даражада қунт билан ҳаракат қилиш истаклари бўлиши лозим. Бироқ, мураккаб саволларга тааллуқли, фойдаланувчиларни иқтисодий қарорларни қабул қилиши учун ўринли бўлган маълумот, фақат маълум фойдаланувчилар томонидан тушуниш мураккаблиги сабабли чиқариб ташланиши мумкин емас.
Фойдали бўлиш учун маълумот қарорлар қабул қилувчи фойдаланувчилар учун ўринли бўлиши керак. Фойдаланувчиларни иқтисодий қарорларига таъсир етиб, уларга ўтиб кетган, ҳозирги пайтда амалга ошириладиган ва келажакда бўладиган ҳодисаларни баҳолаш учун ёрдам берадиган ёки уларни тасдиқлайдиган ёхуд аввалги баҳоларни тузатиш имкониятини яратган маълумот ўринли деб ҳисобланади.
Маълумотнинг ўринлилигига унинг тавсифи ва муҳимлиги жиддий таъсир кўрсатади. Баъзи ҳолатларда фақат маълумот тавсифи унинг ўринлилигини аниқлаш учун йетарли бўлмайди. Масалан, янги сегмент ҳақидаги маълумот, ҳисобот даврида ушбу янги сегмент томонидан еришилган натижалар муҳимлигидан қатъи назар таваккалчилик ва имкониятларни баҳолашга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.
Фойдали бўлиши учун маълумот шунингдек ишончли бўлиши керак. Маълумот агар унда аҳамиятли хато ёки билиб қилинган бузиб кўрсатишлар бўлмаса, фойдаланувчилар ушбу маълумотга ҳаққоният билан тақдим етилганлигига таяниши мумкин бўлса, ишончли деб ҳисобланади.
Фойдали бўлиши учун, маълумот хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи, операциялар натижалари, пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва холис тасаввур яратиши керак. Шундай килиб, масалан, мувозанат операциялар ва бошқа ҳодисаларни ва уларни амалга ошириш натижаси бўлган, тан олиш мезонларига жавоб берадиган компаниянинг активлари, мажбуриятлари ва капиталини ҳаққоний ва холис акс етгириши керак.
Агар ҳисоб-китоб ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот операциялар ва воқеаларнинг мазмунини ишончли даражада акс еттирса, бундай ахборот унинг ҳуқуқий шакли билангина емас, балки моҳияти ва ҳақиқийлиги билан мувофиқ ҳолда ҳисобга олиниши ва тақдим етилиши зарур. Операциялар ва бошқа ҳодисаларнинг мазмуни уларнинг хуқуқий ёки белгиланган шаклига ҳар доим ҳам мувофиқ келмайди.
Молиявий ҳисоботда бериладиган ахборот ишончли бўлиши учун тахминлардан мустақил бўлиши лозим. Молиявий ҳисобот маълумотнинг танлаш ва такдим етиши билан қарорларни қабул қилинишига ёки олдиндан белгиланган натижа ёки якунга йетишиш мақсадида фикрни шакллантиришга ўз таъсирини кўрсаца у бетараф деб ҳисобланиши мумкин емас.
Қарорлар қабул қилишда еҳтиёткорлик қоидасига риоя қилиш активлар ва даромад қайтадан баҳоланмаслиги, мажбуриятлар ёки харажатлар еса йетарлича баҳоланмаслигига йўл қўймаслик мақсадида ноаниқлик шароитида баҳо чиқариш учун зарурдир.
Молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ахборот йетарлича тўла ҳажмда тақдим етилиши керак.
Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун, бир ҳисобот давридаги ахборот бошқа ҳисобот давридагиси билан қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланадиган ҳисоб-китоб сиёсатидан, ана шу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари лозим.
Ҳисобот даврида бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги шуни англатадики, мазкур даврда ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс еттирилади. Агар даромадлар билан харажатларнинг ўртасида бевосита боглиқликни ўрнатиш қийин бўлса, харажатлар бирои-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари ўртасида тақсимланади. Бу, масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига тааллуқлидир.
Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолаш қоидаси шундан иборатки, уларнинг таннархи ёки сотиб олиш қиймати асосий баҳодир.
Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳо сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчи даврга изчил ўтказилиб боради деб хдсобланади. Фойдаланувчилар хўжалик юри^увчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгартириш тамойилини белгилаш учун ҳар хил ҳисобот даврида уларнинг молиявий ҳисоботларини таққослаш имкониятига ега бўлишлари керак.
Ҳисобот ахборотининг асоссиз даражада кечиктирилиши билан у ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотади. Ахборотни ўз вақтида такдим етиш учун битимнинг ёки бошқа воқеанинг барча жиҳатлари маълум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу еса унинг ишончлилигини бузади.
Даромадлар ва харажатлар орасидаги мувозанат сифатга оид тавсиф емас, аниқроғи тамойил бўйича чекловдир. Маълумотдан олинадиган наф унинг олиш учун сарфланган харажатлардан ошиқ бўлиши керак.
Амалиётда кўпинча сифат тавсифлари орасида мувозанат ёки ўзаро келишув бўлиши керак. Бундан мақсад тавсифлар орасида тегишли мувофиқликка йетишишдир. Турли шароитларда тавсифларни нисбий муҳимлиги - касбий мулоҳазанинг ишидир.
Молиявий ҳисобот операциялар ва бошқа ҳодисалар натижаларини, уларни кенг доирадаги умумий белгилари ва иқтисодий тавсифларига кўра тоифаларга бирлаштирган ҳолда акс еттиради. Ушбу кенг доирадаги тоифалар молиявий ҳисоботнинг елементлари деб аталади. Мувозанатдаги молиявий аҳволни ўлчаш билан бевосита боғлиқ елементлар - бу активлар, мажбуриятлар ва хусусий капицтдир. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда фаолият натижаларини ўлчаш билан боғлиқ бўлган елементлари даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарлардир.
Тан олиш - бу қуйида келтирилган елементларни тан олиш мезонига жавоб берадиган моддалардан бирини мувозанат ёки фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритишдир. Тан олиш -моддани сўз билан ифодалаш ва унинг пул қийматида акс еттириш, шунингдек ушбу суммани мувозанат ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги хдсоботда акс еттиришдир.
Елемент таърифига мос бўлган модда куйидаги мезонларга риоя қилинганда тан олиниши керак:
(а) модда билан боғланган ҳар қандай кугилаётган наф корхона томониданолинишиёкийўқотилиши еҳтимоли мавжуд бўлиши керак,
(б) модда пул қийматида ўлчаш учун мақбул асосга ега бўлиши ва корхонаучунаҳамиятлибўлиши керак.
Ўлчаш ёки ҳисоблаш мезонлари тўртта микдорий кўрсаткичларга асосланади ва тегишли тартибда ҳисобга олинган моддалар тушунарлилиги, аҳамиятлилиги, ишончлилиги ва шунингдек, таққосланувчанлиги билан фарқ қилади деб фараз қилинади:
Елементнинг аниқланиши. Модда молиявий ҳисоботнинг елементи таърифига мос келиши лозим.
Ўлчанувчанлик. Модда аниқ ўлчаниши мумкин бўлган мос келувчи аломат (тавсиф)га ега.
Долзарблик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир етишга қодир.
Ишочлилик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар ишончли, бетарафли ва текширишқобилиятига ега ҳисобланади.
Баҳолаш - бу молиявий ҳисоботда акс еттириладиган елементларни пул суммаларини аниқлаш, тан олиш ва мувозанат ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритиш жараёнидир. Бунинг учун баҳолашнинг муайян усулини танлаб олиш зарур.
Молиявий ҳисоботда бир қатор турлича усуллардан фойдаланилади. Бу усулларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Тарихий қиймати. Активлар, уларни сотиб олиш вақтида тўланган пул маблағлари ёки уларнинг еквивалентлари, ёхуд уларга таклиф етилган ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинади. Мажбуриятлар қарз мажбуриятнинг алмаштириш евазига олинган тушум суммасида ҳисобга олинади, баъзи ҳолларда еса (масалан, фойда солиғи), ишларни одатий шароитини ҳисобга олган ҳолда, ушбу мажбуриятларни қайтариш учун керакли бўлган пул маблаглари ёки уларнинг еквивалентлари суммасида акс еттирилиши мумкин.
Тиклаш қиймати. Активлар, уларни сотиб олиш вақтида ҳозирги пайтда ҳудди шунга ўхшаш актив сотиб олингандаги тўланиши керак бўлган пул маблағлари ёки уларнинг еквивалентлари бўйича акс еттирилади. Мажбуриятлар, ҳозирги пайтда шу мажбуриятнинг қайтариши учун талаб етиладиган, пул маблағлари ва уларни еквивалентларини дисконтланмаган суммасида акс еттирилади.
Сотиш (қоплаш) қиймати. Активлар, уларни одатий шароитда сотиб олишда тўланиши зарур бўлган пул маблаглари ёки уларнинг еквивалентлари бўйича акс еттирилади. Мажбуриятлар, агар ҳозирги пайтда уларни қайтариши талаб етилса, тўланиши зарур бўлган пул маблағлари ва уларни еквивалентларини дисконтланмаган суммасида акс еттирилади.
Дисконтланган қиймат. Активлар, ишларни одатий тартибда юритилганини тахмин қилган такдирда, ушбу актив томонидан яратилиши мумкин бўлган пул маблағларининг бўлғуси соф келиб тушишипи дисконтланган суммаларида акс еттирилади. Мажбуриятлар, ишларни одатий тартибда юритилганини тахмин қилган такдирда ушбу мажбуриятларни қайтариш учун зарур бўлган пул маблағларининг бўлғуси соф камайишининг дисконтланган суммаларида акс еттирилади. Молиявий ҳисоботнинг тайёрлашда баҳолаш асоси сифатида корхоналар томонидан қабул қилинган енг кўп фойдаланиладиган баҳо - бу тарихий қиймат ҳисобланади. Одатда, у бошқа баҳолаш асослари билан биргаликда ишлатилади. Масалан, заҳиралар, одатда таннарх ёки соф сотиш баҳосидан енг паст баҳода ҳисобга олинади, бозорда айланиладиган қимматли қоғозлар уларнинг бозор нархида, нафақа мажбуриятлари еса уларнинг дисконтланган қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |