Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари



Download 2,61 Mb.
bet46/92
Sana16.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#675936
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   92
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам

7-сон БҲХС “Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот стандартининг мазмуни ва қўлланилиши


Молиявий ҳисоботнинг муҳим компонентларидан бири пул маблағлари тўғрисидаги ҳисобот бўлиб ҳисобланади.
Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг мақсади ҳисобот даври бошида пул маблағларининг қолдиғи, ҳисобот даври давомида пул маблағларининг келиб тушиши ва тўловларини ташкилотнинг операцион, инвестициявий ва молиявий фаолияти бўйича таснифлаб, унинг ҳаракати ва ҳисобот даври охиридаги қолдиғи тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳисобот орқали фойда ва зарарлар ҳамда пул маблағлари қолдиғи ўртасидаги боғлиқлик ўрнатилади.
Ушбу ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш қоидалари 7-сон МҲХС “Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот”да белгиланган.
7-сон МҲХС “Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот” стандартининг мақсади ҳисобот даврида операцион, инвестициявий ва молиявий фаолиятдан олинадиган пул маблағларининг келиб тушиши ва тўловларининг классификацияси амалга оширилган пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот ёрдамида компаниянинг пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентларининг тарихий ўзгариши тўғрисидаги ахборотларни тақдим этишда қўйиладиган талабларни белгилашдан иборатдир.
Компания ушбу стандарт талабларига мувофиқ равишда ҳар бир даврда молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми сифатида пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузишга мажбурдир.
Компаниянинг пул маблағлари ҳаракати учта категорияга ажратилади (2.7-расм):


2.7-расм. Пул маблағлари оқими.



  1. Операцион фаолиятидан пул маблағлари, яъни бизнеснинг асосий фаолияти, қайсики компания шу мақсадда ташкил топган – ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва хизмат кўрсатиш ва бошқа фаолиятлари билан боғлиқдир;

  2. инвестициявий фаолиятидан пул маблағлари, яъни вақтинча бўш бўлган пул маблағларини узоқ муддатли активларни (мисол учун асосий воситалар), молиявий инструментларни (кредит, облигация ва акциялар) харид қилиб олиш учун сармоялаш ҳамда уларни (фойдаланмайдиган ёки эскирган воситаларни) сотишдан келиб тушган пул маблағларини тавсифлайди;

  3. молиявий фаолиятдан пул маблағлари, яъни учинчи томондан қимматли қоғозлар эмиссияси, займлар олиш ҳисобидан келиб тушиши ҳамда учинчи шахларга юзага келган асосий қарзларини ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ пул маблағларининг ҳаракатини тавсифлайди.

Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг қисқартирилган стандарт шакли қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish