Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари



Download 2,61 Mb.
bet40/92
Sana16.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#675936
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам

Захира тури

Таннархи

Сотишнинг бўлиши мумкин бўлган соф нархи

Ҳисоботда акс эттириладиган захира қиймати

А

150

150

150

В

200

220

200

С

350

340

340

Захиралар сотилгандан кейин улар ҳисобга олинган сумма мажбурий тартибда тааллуқли тушум тан олинган даврдаги харажат сифатида тан олиниши керак. Бўлиши мумкин бўлган соф сотиш қийматига қадар захиралар қийматини қисман ҳисобдан чиқарилган миқдори ва захираларнинг бошқа йўқотишларини ҳисобдан чиқариш амалга оширилган ёки йўқотишлар юзага келган даврда харажат сифатида тан олиниши шарт. Бўлиши мумкин бўлган соф сотиш қийматининг кўпайишидан келиб чиқадиган захираларнинг ҳисобдан чиқарилган қийматини қайта тиклашнинг ҳар қандай суммаси қийматнинг қайта тиклаш даврида харажат сифатида тан олинган захиралар миқдорини камайтириш сифатида тан олиниши лозим (34§).


Молиявий ҳисобот мажбурий тартибда қуйидагиларни очиқлаши шарт (36§):
(а) Захираларни баҳолаш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати, шу жумладан, уларнинг таннархини ҳисоблашда фойдаланадиган усуллар;
(b) захираларнинг умумий баланс қиймати ва ушбу ташкилот томонидан қабул қилинган классификацияси асосидаги моддалар бўйича баланс қиймати;
(c) сотишга доир таннархни чегириб ташлагандан кейинги адолатли қийматда ҳисобга олинган захираларнинг баланс қиймати;
(d) давр харажатлари сифатида тан олинган захираларнинг тааллуқли суммалари;
(e) стандартнинг 34-бандига мувофиқ давр харажатлари сифатида тан олинган захиралар қийматини пасайтиришнинг ҳар қандай суммаси;
(f) стандартнинг 34-бандига мувофиқ тааллуқли даврларда харажат сифатида эътироф этилган захиралар суммаси камайиши сифатида тан олиниб захираларнинг ҳисобдан чиқарилган қийматининг ҳар қандай тикланган қиймати;
(g) стандартнинг 34-бандига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган захираларни тикланишига олиб келадиган ҳолатлар ва ҳодисалар; ва
(h) мажбуриятлар таъминоти сифатида олинган захираларнинг баланс қиймати.
Хориж тажрибасида ҳисобот даврида захираларни аниқлашнинг иккита тизими кенг қўлланилади: Захираларни даврий ва узлуксиз ҳисобга олиш тизимлари.
Хориж тажрибасида даврий захиралар тизимини қўллаш орқали товарларнинг бошланғич қиймати, товарларнинг сотиш таннархи ва молиявий натижаларни аниқлаш учун қуйидаги счётлардан фойдаланиш эътироф этилган: “Харидлар”; “Харид чегирмаси”; “Харидларнинг қайтарилиши ва тақдим қилинган чегирмалар (allowances)”; “Олинадиган счётлар”; “Тўланадиган счётлар”; “Пул маблағлари”; “Товар захиралари”; “Реализация”; “Реализация чегирмаси”; “Реализациянинг қайтарилиши ва нархни камайтириш”; “Транспорт-келтириш харажатлари”; “Транспорт-жўнатиш харажатлари”; “Сотиш натижалари”; “Молиявий натижалар”; “Тақсимланмаган фойда”.
Б унда эътироф этилган счётлардан фойдаланишда бир қанча услубий тартиблар эътироф этилган:
Р. Х. Ҳермансон ва бошқалар [94], К.Ларсон ва бошқалар6 томонидан кўрсатилган методик тартибга кўра, молиявий натижаларни бир босқичда, яъни тўғридан-тўғри “Молиявий натижалар” счётида ҳисоблашни таклиф этадилар. Ушбу олимлар томонидан “захираларнинг даврий тизимида” товарларнинг харид қилиниши, сотилиши ва реализация қилинган товарларнинг таннархини аниқлаш жараёнларининг бухгалтерия счётларида акс эттирилишининг қуйидаги тартиби кўрсатилган.

  1. Товарлар таъминотчилардан харид қилинганда:


Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish