4.2-жадвал
Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи ҳисоботи
Қадамлар
|
Таннарх
|
Жами
|
Шу жумладан
|
Тўғридан-тўғри материаллар
|
Қайта ишлаш харажатлари
|
3-қадам
|
Жами харажатлар
Эквивалент бирлиги
|
125.000 п.б.
|
82.500 п.б.
25.000
|
42.500 п.б.
21.250
|
4-қадам
|
Эквивалент бирлик таннархи
|
|
3,30
|
2,00
|
5-қадам
|
Таннархни тақсимлаш:
Якунланган ва бошқа жараёнга ўтказилган (20,000 бирлик)
|
106.000 п.б.
|
(20.000 5,30 п.б.)
|
|
Ишлаб чиқариш жараёни, охирида (5,000 бирлик):
Тўғридан-тўғри материал
Қайта ишлаш харажатлари
Жами ишлаб чиқариш жараёни охирида қолдиқ
|
16.500 п.б.
2.500
19.000 п.б.
|
5000 *3,30
|
1,250 * 2
|
Жами таннарх
|
125.000
|
|
|
Эвивалент бирлиги таннархи = 3,30 + 2,00 = 5,30 п.б.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 4-қадамда маҳсулот эквивалент бирлигининг таннархи аниқланган. Бу кўрсаткич 5,30 п.б.дан ташкил топган (3,30 + 2,00). 5-қадамда эса ишлаб чиқарилган, яъни тўлиқ якунланган ва бошқа жараёнга ёки тайёр маҳсулотга ўтказилган маҳсулотларнинг таннархи 20,000 * 5,30 = 106.000 п.б. га тенглиги аниқланган. Давр охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш кўрсаткичи харажатларнинг иккита элементи бўйича алоҳида ҳисобланган. Тўғридан-тўғри материал харажатлар бўйича 5.000 бирлик * 3,30 п.б. = 16.500 п.б.га тенг. Қайта ишлаш харажатлари бўйича эса 1.250 * 2 = 2.500 п.б. ни ташкил этмоқда. 5.000 бирлик 25% га тайёр бўлганлиги учун тайёр маҳсулот сифатида эквиваленти 5.000 бирлик * 25 % = 1,250 бирлик бўлади. Иккита элемент бўйича таннархи суммаси 19.000 п.б. бўлмоқда. Бу апрель ойининг охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғини беради.
Чакана савдода тез ўзгарувчи катта миқдордаги ҳамда бир хил фойда нормаларига эга бўлган буюмлардан иборат захираларни баҳолаш учун, қайсики уларга таннархнинг бошқа усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаганлиги сабабли чакана нарх методи қўлланилади. Заҳира таннархи сотилган товарлар умумий қийматини тааллуқли ялпи маржа даражасига камайтириш йўли билан аниқланади. Фойдаланилаётган фоиз миқдори бошланғич сотиш нархидан пастга туширилган баҳодаги захираларни ҳисобга олади. Чакана савдонинг ҳар бир бўлинмаси учун кўп ҳолларда фоизнинг ўртача даражаси қўлланилади (22§).
Чакана нарх методининг қўлланилишини қўйидаги мисолда кўриб ўтамиз:
Қуйидаги маълумотлар берилган:
ТМЗлар бошланғич қолдиғи:
Таннархи бўйича 225.000 минг сўм
Чакана нарх бўйича 285.000 минг сўм
Соф харид:
Таннарх бўйича 400.000 минг сўм
Чакана нарх бўйича 525.000 минг сум
Соф устама 45.000 минг сўм
Соф чегирма 25.000 минг сўм
Реализациядан олинган соф даромад 375.000 минг сўм
Ушбу маълумотлар бўйича чакана нарх усулини қўллаган ҳолда ТМЗларнинг охирги қолдиғи қийматини аниқлаш талаб этилади:
1. ТМЗларнинг чакана нархда охирги қолдиғи 225.000+400.000+45.000-25.000-375.000=270.000 минг сўм.
2. Таннархнинг чаканага нисбати (225.000 + 400.000) / (285.000 + 525.000 + 45.000) =625.000/855.000=0.73 ёки 73%
3. ТМЗлар охирги қолдиғининг қиймати 270.000 * 73% = 197100 минг сўм
Демак, ушбу методда товар-моддий захираларнинг охирги қолдиғининг қиймати 197.100 минг сўмга тенг.
Стандартнинг 23-бандига мувофиқ бир-бирининг ўрнини қопламайдиган захиралар алоҳида моддаларининг ҳамда махсус лойиҳалар учун ишлаб чиқарилган ва кўзда тутилган товарлар ёки хизматлар таннархи махсус идентификациялаш йўли билан аниқланади .
Стандартнинг 23-бандида захиралар таннархи баҳолашнинг ҳаммасини идентификациялаш усулини қўллаш имкони бўлмаган ҳолларда мажбурий тартибда биринчи кирим-биринчи чиқим (ФИФО), ўртача салмоқли қиймат усулларидан фойдаланилиши эътироф этилган. Ташкилот хусусияти ва ишлатилиши бўйича ўхшаш бўлган барча захиралар учун бир хил формулалар қўлланилиши шарт. Хусусияти ва ишлатилиши бўйича турли хил бўлган захиралар учун турли хил формулаларни қўллашнинг ҳаққонийлиги асосланиши мумкин (25-§).
Таннархни аниқлаш методларининг қўлланилишини мисолларда кўриб ўтамиз.
1-мисол. А компаниясининг 2016 йилнинг январ ойида Х турдаги заҳираси ҳаракати тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилган (ой бошида заҳира қолдиғи мавжуд эмас):
2016 йил 3-январда хариди 200 дона $3
2016 йил 4-январда сотиш 150 дона
2016 йил 15-январда харид 300 дона $4
2016 йил 20-январда харид 400 дона $ 5
2016 йил 25-январда сотиш 500 дона
Талаб этилади: Махсус идентификациялаш, ФИФО ҳамда ўртача салмоқли усулларни қўллаш орқали сотилган захиралар ва ой охиридаги захира қолдиқлари таннархини аниқланг.
Махсус идентификациялаш методи. Ушбу методнинг моҳияти шундан иборатки, бунда ҳар бир ишлаб чиқаришга чиқарилаётган ёки сотилаётган захиралар таннархи уларнинг қайси харидга тааллуқлилиги аниқ идентификацияланади. Худди шунингдек, ҳисобот даври охирида захиралар таннархи ҳам қайси харид билан алоқадор бўлса ўша харид нархида таннархи аниқланади. Махсус идентификациялаш методида захираларнинг миқдорининг жисмоний ҳаракати билан қиймати ҳаракати бир маромда амалга оширилади. Ушбу метод бир-бирини алмаштириб бўлмайдиган махсус захиралар (автомобиллар, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо мех буюмлар) ҳамда махсус лойиҳалар учун ишлаб чиқарилган товарлар ёки хизматлар таннархини аниқлашда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Юқоридаги мисолимизда 2016 йил 4-январдаги 150 дона сотиш 2016-йил 3-январдаги захирадан амалга оширилган. 2016 йил 25-январдаги 500 дона сотишнинг 300 донаси 2016 йил 20-январдаги хариддан, 200 донаси эса 2016 йил 15-январдаги хариддан амалга оширилган. Ушбу маълумотлар асосида:
Do'stlaringiz bilan baham: |