Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида маҳаллий бюджетларнинг тутган ўрни. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари



Download 0,79 Mb.
bet84/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

4.Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида маҳаллий бюджетларнинг тутган ўрни. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари.
Ўзбекистоннинг бюджет тузилиши модели марказлаштирилган бўлиб, бюджет тизими икки даражага эга. Биринчи даражага Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, иккинчисига эса – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар киради. Бунда республика бюджети бюджет тизимининг асосий даражаси ҳисобланади, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг йиғиндиси Ўзбекистон бюджет тизимининг иккинчи даражасини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси республика бюджети умумдавлат солиқлари ва мажбурий тўловлари ҳисобига шакллантирилади ва умумдавлат аҳамиятига молик тадбирларни молиялаштиришга ишлатилади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 3-моддасига асосан, бюджет тизими бюджетлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан иборат.
Кенг маънода бюджет тизими – иқтисодий муносабатларга асосланган, давлат қурилишининг шаклига мос равишда тузилган, ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган марказий ва маҳаллий бюджетлар йиғиндисидан, шунингдек, ҳар бир бюджет бўғинига тегишли бўлган солиқ ва йиғимлар йиғиндисидан, харажат ваколатлари ҳамда бюджетлараро трансфертлар йиғиндисидан иборатдир. Тор маънода бюджет тизими мамлакатда амал қилувчи барча даражадаги бюджетлар йиғиндисидир.
Биз юқорида ҳокимиятнинг марказ ва маъмурий-ҳудудий бирликлар ўртасида тақсимланиши даражасига кўра барча давлатлар унитар, федератив ва конфедератив давлатларга бўлиниши, уларнинг ҳусусиятларини таъкидлаб ўтдик. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси унитар давлатдир.
Унитар давлат сифатида Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими икки бўғиндан – республика бюджети ва маҳаллий бюджетлардан ташкил топади. Бу бюджетлар мамлакатимиздаги давлат бюджети амал қилишининг ташкилий шакли бўлиб хизмат қилади. Давлат бюджети ўз ичида республика бюджетини, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва кенгтармоқли маҳаллий бюджетларни бирлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг “Бюджет тизими тушунчаси ва принциплари” деб номланган 2-бобининг 6-моддасида бюджет тизимига қуйидагича таъриф берилган:
“Бюджет тизими барча даражадаги бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, бюджет тизими бюджетларини тузиш ва ташкил этиш принциплари, улар ўртасида бюджет жараёни мобайнида юзага келадиган ўзаро муносабатлар йиғиндисини ўзида ифодалайди. Молия йили учун бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда амалга оширилади”.
Бугунги кунда давлат бюджетида давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондлари ҳам консолидациялашади (жамланади), улар давлат бюджети билан биргаликда жамланма бюджетни (консолидациялашган бюджет) ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 5-боб 34-36-моддаларига кўра, Давлат бюджети қуйидаги даражадаги бюджетлардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети тузилмасига Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарларининг бюджетлари киради.
Вилоятлар маҳаллий бюджетлари тузилмасига вилоят бюджети, тегишли вилоятлар туманлари ва шаҳарларининг бюджетлари киради.
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тузилмасига шаҳар бюджети ва шаҳар таркибига кирувчи туманларнинг бюджетлари киради.
Бюджет тузилишининг қандай тузилганлиги мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилишига ва ҳукумат органларининг ваколатлари тақсимотига боғлиқ бўлади. Марказий ҳукумат билан мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари (штатлар, провинциялар, областлар, ўлкалар каби) ўртасида ҳокимият ваколатларининг тақсимланишига кўра барча давлатлар унитар ва федератив (федератив давлатларда давлат қурилишининг икки шакли – федератив ва конфедератив давлат қурилиши мавжуд) давлатларга бўлинади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish