Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


-мавзу:Давлат бюджети жараёни ва ғазначилик тизимининг аҳамияти



Download 0,79 Mb.
bet87/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

10.3-мавзу:Давлат бюджети жараёни ва ғазначилик тизимининг аҳамияти.
Режа:
1. Бюджет жараёни ва унинг босқичлари. Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этиш.
2. Давлат бюджети ижроси тизимида ғазначилик тизимининг аҳамияти. Ғазначиликнинг функциялари ва ташкилий элементлари.
3. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари иқтисодий мазмуни, даромадлари манбалари ва харажатлари йўналишлари
1. Бюджет жараёни ва унинг босқичлари. Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этиш.
Аввало, бюджет жараёни тушунчасининг мазмунига тўхталадиган бўлсак, бюджет лойиҳасини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижро этилишини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинишига тегишли бўлган давлат ҳокимият ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда бюджет жараёни иштирокчиларининг фаолиятига бюджет жараёни дейилади. Унинг мазмуни мамлакатнинг давлат ва бюджет тузилиши, тегишли ваколатли органлар ва юридик шахсларнинг бюджет ҳуқуқлари билан белгиланади.
Бюджет жараёни, одатда, бюджет фаолиятининг қуйидаги тўрт босқичини ўз ичига олади:
• бюджет лойиҳасини тузиш;
• бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
• бюджетни ижро этиш ва унинг назоратини олиб бориш;
• бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш ва уни тасдиқлаш.
Бюджет жараёнининг давомийлиги юқоридаги тўрт босқичнинг барчасидан иборат бўлиб, одатда, уч йилга яқин давом этади. Бунинг бир йилга яқини бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни кўриб чиқиш ва тасдиқлашга, бир календарь йили (1 январдан 31 декабргача) бюджетни ижро этишга (бюджет йили) ва саккиз ойга яқини бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашга ва уни тасдиқлашга тўғри келади.
Бюджет жараёнини бошқариш ва назорат қилишда қуйидаги вазифаларнинг бажарилиши талаб этилади:

  • мувозанатлаштирилган бозорга кириб боришда барқарор тараққиётга эришиш мақсадида максимал даражада моддий ва молиявий резервларни қидириб топиш;

  • алоҳида солиқлар ва бошқа тўловларнинг, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари ва мақсадли дастурларнинг самарали бажарилишини таъминловчи бюджет даромадларининг умумий ҳажмини аниқлаш;

  • бюджетда кўзда тутилган умумдавлат аҳамиятига эга барча тадбирларни узлуксиз молиялаштириш эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, бюджет харажатлари ва уларнинг умумий ҳажмини белгилаш;

  • иқтисодиётдаги инфляцион тенденциялар ва пул-кредит нобарқарорлигини бартараф этишга, миллий пул бирлигининг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган молиявий барқарорлаштиришнинг умумий дастурини бюджет билан мувофиқлаштириш;

  • иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган манбалар ҳисобидан бюджет дефицитига барҳам бериш ёки уни қисқартириш;

  • иқтисодий минтақалар, хўжалик соҳалари ва бюджетлар ўртасида давлат даромадларининг манбаларини қайта тақсимлаш йўли билан турли даражадаги бюджетларни баланслаштириш мақсадида бюджетни тартибга солишни амалга ошириш;

  • кенг масштабли барча ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг баланслилиги ва пропорционаллигини таъминлашга имкон берадиган бюджетни ўрта ва узоқ истиқболга мўлжаллаб режалаштиришнинг ролини ошириш;

  • солиқ мажбуриятларини бажаришда алоҳида фуқаролар даромадлари ва юридик шахсларнинг молиявий фаолиятлари устидан назоратни таъминлаш;

  • замонавий электрон-ҳисоблаш техникаларидан кенг фойдаланиш асосида ва молиявий ҳисоб-китобларнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш орқали бюджетларни тузиш ва ижро этиш жараёнларини автоматлаштириш ва бошқалар.

Бюджет жараёнини ташкил қилишда қуйидаги тамойилларга риоя қилинади:
ягоналик – ягона ҳуқуқий база, ягона бюджет таснифи, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва ҳудудлар бюджетларини тузишда статистик ахборот тузиш учун зарур бўлган бюджет хужжатлари шаклининг ягоналиги;
ҳар бир қонун чиқарувчи ва ижроия хокимияти органи бюджет жараёнининг мустақиллиги - ўз даромад манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш ҳуқуқи билан таъминланади;
баланс усули – жами бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасида, шунингдек, моддий ва молиявий кўрсаткичлар ўртасида тўғри нисбатларни белгилашни назарда тутади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish