Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳа харажатлари,иқтисодиёт харажатлари ва бошқа харажатларнинг тутган ўрни



Download 0,79 Mb.
bet77/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳа харажатлари,иқтисодиёт харажатлари ва бошқа харажатларнинг тутган ўрни.
Узоқ йиллар мобайнида давлат бюджетининг ижтимоий соҳаларни молиялаштиришда ягона манба бўлиб келганлиги ҳеч кимга сир эмас. Соғлиқни сақлаш тизими ҳам классик ижтимоий соҳа сифатида бир неча ўн йилликлар давомида тўлиғича бюджетга қарам соҳа бўлиб келган. Ҳозирги кунда ҳам давлат соғлиқни сақлаш тизими харажатларининг аксарият қисмини молиялашга бюджет маблағлари сафарбар этилмоқда. Хусусан, солиқни сақлаш соҳасига ажратилган бюджет маблағлари давлат бюджетидан амалга оширилган жами харажатларнинг:
Ҳозирги кунда давлат соғлиқни сақлаш тизими харажатларининг аксарият қисмини молиялашга бюджет маблағлари сафарбар этилмоқда.
Соғлиқни сақлаш муассасалари аҳолига тиббий хизматларни тақдим этувчи ташкилотлар тизимини ташкил қилади. Бу муассасаларни қуриш, мавжудларини сақлаш, моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш, кадрлар масаласини ҳал қилиш кабилар тарихан давлат маблағлари эвазига амалга оширилиб келинган. Соғлиқни сақлаш тизимининг жорий ва капитал харажатларини молиялаштиришда давлат бюджетининг аҳамияти ҳали ҳам катта. Давлат бюджетининг ижтимоий-маданий соҳаларни сақлаш харажатлари таркибида соғлиқни сақлаш харажатлари халқ таълимидан кейин 2-ўринни эгаллайди (3-жадвал).
3-жадвал
Бюджетнинг ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари таркиби



Йиллар

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари таркиби (млрд. сўм)

Маориф

Соғлиқни сақлаш

Маданият ва спорт

Фан

Ижтимоий таъминот

Болали оилаларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий нафақалар

Қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастурини биргаликда молиялаштиришга кредит линияси

2007 йил

1726,7

650,8

76,8

28,2

26,3

357,9

-

2008 йил

2469,1

934,1

101,4

34,8

35,3

635,9

-

2009 йил

3332,7

1259,8

122,2

61,0

45,0

1037,7

-

2010 йил

4464,1

1716,5

154,5

81,3

58,2

1312,5

-

2011 йил

5582,9

2226,7

185,3

108,8

72,2

1378,4

-

2012 йил

7130,4

3024,9

223,4

137,4

86,9

1617,2

-

2013 йил

8803,2

3709,9

287,4

164,7

106,4

1611,3

374,7

2014 йил

10673,5

4507,2

361,5

187,0

126,2

1805,0

706,7

2015 йил

12162,2

5218,5

387,5

216,7

147,5

2102,6

2102,6

2016 йил

13831,7

5811,6

460,6

238,2

161,1

2043,2

1335,5

2017 йил

21921,8

7912,6

510,2

448,5

187,6

2158,9

1536,7

Кодекснинг 70-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади:
1) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, шу жумладан:
2) давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари;
3) иқтисодиёт харажатлари, шу жумладан:

  • қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги республика назорат органларининг харажатлари, сув, қишлоқ, ўрмон хўжалиги харажатлари, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашиш муассасаларининг хизматларига ҳақ тўлаш ва уларни сақлаб туриш харажатлари;

  • ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш харажатлари;

  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг ҳар йили тасдиқланадиган асосий параметрлари доирасида бюджетдан ажратиладиган мақсадли маблағлар;

  • қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, топография-геодезия, картография ва кадастр ишлари, давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш харажатлари, чегарадош давлатларга ҳақ эвазига ердан фойдаланиш тўлови, гидрометеорология хизмати муассасаларини сақлаб туриш харажатлари;

  • атроф муҳит ва ландшафтнинг муҳофаза қилинишини, биологик хилма-хилликнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;

4) республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари буюртмачи бўлган марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;
5) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаб туриш харажатлари, шу жумладан:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарини;

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти девонини;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини;

  • Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини;

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибиятини;

  • қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларидан сақлаб турилиши назарда тутилган давлат бошқаруви органларини;

  • Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги муассасаларини сақлаб туриш харажатлари;

6) судларни, адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш харажатлари;
7) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасини шакллантириш харажатлари;
8) бошқа харажатлар:

  • сиёсий партияларга уларнинг уставида белгиланган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш;

  • Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва уларни молиялаштиришда иштирок этиш харажатлари;

  • давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш ва Ўзбекистон Республикасининг кафолатланган мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатлар;

  • давлат буюртмаси бўйича статистика ишларига ҳақ тўлаш;

  • сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича харажатлар;

  • хўжалик жамиятларидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлат ишончли вакилларининг хизматларига ҳақ тўлаш;

  • давлат захиралари ва стратегик захираларни вужудга келтириш, сақлаб ва янгилаб туриш билан боғлиқ харажатлар;

  • мудофаага, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга, божхона органларига ажратиладиган маблағлар, шу жумладан ҳарбий хизматни, ички ишлар органларида, божхона органларида хизматни ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оилаларига пенсиялар ва нафақалар учун харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолияти Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар, ташкилотлар ва идораларга ажратиладиган маблағлар;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар.

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан:

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар ва дотациялар;

  • давлат мақсадли жамғармаларига бюджет ссудалари ва дотациялар;

  • юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳамда чет давлатларга кредитлар белгиланган тартибда ажратилиши мумкин.

Бозор иқтисодиёти шароитида бюджетнинг харажатлари унинг даромадлари билан узвий боғлангандир. Бундай ўзаро боғлиқлик харажатларнинг миқдорий жиҳатдан даромадларга мувофиқ келиши ва уларнинг бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатиши орқали ифодаланади. Бир томондан, аксарият ҳолларда, бюджет харажатларининг ҳажми бюджет даромадларининг ҳажми билан чекланади. Ўз навбатида, бюджет даромадларининг ҳажми эса давлатнинг иқтисодий имкониятлари билан аниқланади. Шунинг учун ҳам бу ерда бюджет харажатларининг шундай ҳажмини ва миллий хўжаликда пул фондларини шакллантиришда бюджет маблағларидан фойдаланишнинг шундай муддатларини ўрнатиш керакки, улар минимал харажатлар қилиб максимал самарага эришиш орқали давлат олдидаги ижтимоий-иқтисодий вазифаларни муваффақиятли бажарилишини таъминласин. Бошқа томондан эса, ишлаб чиқаришнинг ўсишига ижобий таъсир қилиш, илмий-техника тараққиётини тезлаштириш ва миллий хўжаликдаги пропорцияларни оптималлаштириш орқали бюджетнинг харажатлари унинг даромадлари даражасининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади.


Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish