Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси



Download 0,79 Mb.
bet7/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

2-Мавзу:Молиявий сиёсат
Режа:
1.Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва принциплари.
2.Молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолияти эканлиги. Молиявий стратеги ва тактика
3. Молиявий сиёсатнинг таркибий йўналишларида бюджет сиёсати, солиқ сиёсати, пул сиёсати, кредит сиёсати, баҳо сиёсати, инвестицион сиёсат, ижтимоий молиявий сиёсат, бож сиёсати.
4. Молия механизмининг мазмуни, аҳамияти ва унинг эементлари
5. Молия механизмининг таркибий қисмлари
1.Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва принциплари.
Сиёсатнинг асл маъноси давлатни бошқариш санъати деган маънони англатади.
Сиёсат – бу давлатнинг ўз функцияларини ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ҳамма йўналишлар, чора ва тадбирлар йиғиндисидир. Ижтимоий муносабатлар соҳаларига боғлиқ ҳолда ва уни сиёсий таъсир кўрсатувчи объект деб қараганимизда – иқтисодий ва ижтимоий, маданий ёки техник, молия ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсатлар тўғрисида фикр юритамиз.
Сиёсат, сиёсий таъсир ёхуд сиёсий бошқариш уч муҳим элементлардан иборат бўлади:
Биринчидан, жамиятнинг ҳаётига оид бўлган асосий вазифалар ва мақсадлар аниқланади ва белгиланади;
Иккинчидан, шу аниқланган истиқболли ва яқин келажакдаги вазифалар ва мақсадларга эришиш учун энг қулай, энг яхши натижа берадиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади;
Учинчидан, шу аниқланган ва белгиланган вазифаларни бажариш ташкил этилади.
Иқтисодий сиёсат – хўжалик юритишнинг тамойиллари ва шакллари, иқтисодиётни ривожлантириш вазифаларини ечишдаги усуллар, чора-тадбирлар ва фаолиятлар йиғиндисидир. Иқтисодий сиёсат жамият ривожланишининг турли босқичларида турлича бўлиши, иқтисодий ривожланиш даражасига қараб ўзгариб туриши мумкин. Иқтисодий сиёсат ўз ичига:

  • молия-фискал сиёсати;

  • ташқи иқтисодий фаолияти сиёсати ва бошқаларни олади.

Молия сиёсатини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида давлатнинг олдида турган вазифаларни бажаришга, жамият иқтисодий манфаатларига таъсир этиш шарт-шароитлари яратилади.
Молиявий сиёсат иқтисодий сиёсатнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Унда: халқ хўжалигини асосий йуналишалари аниқ белгиланади; халқ хужалигини умумий ривожланиш ҳажми аниқланади; умумий молия ресурсларнинг ҳажми, уларни шаклланиш манбалари ва фойдаланиш йуналишалари аниқланади; ижтимоий – иқтисодий жараёнларни молиявий усуллар орқали тартибга солиш ва рағбатлантириш механизми ишлаб ишлаб чиқилади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки молиявий сиёсат– давлат фаолиятини нисбатан мустақил соҳаси бўлиб, жамият фаолиятини ихтиёрий жабҳаларида давлат сиёсатини амалга оширишда зарурий молиявий маблағларни манбаи ҳисобланади.
Ҳар қандай жамиятда давлат ўз функциялари ва вазифаларини амалга ошириш, белгиганган мақсадларга эришиш учун молиядан фойдаланади. Қўйилган максадларни амалга оширишда молия сиёсати муҳим роль ўйнайди. Уни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида жамият олдида турган вазифаларини бажариш учун шарт-шароитлар таъминланади.
Молиявий сиёсат – бу молиявий ресурсларни жамлаш, уларни давлатнинг ўз функция ва вазифаларини амалга ошириш учун тақсимлаш ва ишлатиш шакл ҳамда усулларида тизимли намоён бўлувчи тадбирлар йиғиндисидир. Маълум мамлакатнинг молиявий сиёсати қатор омилларга: тарихий шароитлар, иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадлар, уларга эришиш муддатлари ва ҳаттоки миллий удумларга ҳам боғлиқ бўлади. Шунингдек, жамият ривожланиши ҳар бир босқичнинг спецификацияси, ҳам ички ҳам ҳалқаро аҳволнинг ўзига хос хусусиятлари, давлатнинг реал иқтисодий ва молиявий имкониятлари ҳисобга олиниши керак. Молия сиёсатини ишлаб чиқишга илмий ёндошиш сиёсатни белгиловчи барча омилларни ўрганиш, унинг ижтимоий ривожланиш қонуниятларига мувофиқлилиги, молия назарияси хулосаларининг мунтазам ҳисобини назарда тутади. Бу талабнинг бузилиши халқ хўжалигида катта талофатларга олиб келади.
Молиявий сиёсатнинг мазмуни кўп қиррали бўлиб, қуйидаги муҳим бўғинларни ўз ичига олади:
а) молиявий муносабатларни ривожлантиришнинг илмий асосланган концепцияларини ишлаб чиқиш. Бу концепциялар қуйидагиларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилади:

  • Иқтисодий қонунлар талабларини ўрганиш;

  • Хўжалик ахволини ҳар томонлама таҳлил қилиш;

  • Ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бундан кейинги ривожланиш истиқболларини ўрганиш;

  • Аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш.

б) истиқболда ва жорий давр мобайнида молиядан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш. Шу тарзда иқтисодий сиёсатда кўзда тутилган мақсадларга етиш йўлларидан келиб чиқилади, халқаро омиллар инобатга олинади ва молиявий ресурсларни янада кўпайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.
в) қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган амалий ҳатти –ҳаракатлар, чора-тадбирлар кўриш.
Юқоридаги асосий бўғинларнинг бирлиги молиявий сиёсатнинг мазмунини аниқлаб беради. Фақат ҳозирги кундаги жорий даврга мўлжалланган, кундалик эҳтиёжларни қондиришга қаратилган молиявий сиёсат самарасиздир. Шунингдек, узоқ даврга мўлжалланган, истиқболни кўзлаб ишлаб чиқилган концепциялар ва йўналишлар қанчалик жозибали ва мақсадли бўлмасин давлатнинг амалий ҳаракатлари, чора-тадбирлари билан таъминланмаса инқирозга дучор бўлади.
Молиявий сиёсат давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга ошириш воситаси ҳисобланади ва шу маънода ёрдамчи ролни ўйнайди. Бир вақтнинг ўзида давлат сиёсатининг бошқа – миллий, геосиёсат, ҳарбий – йўналишлари ҳам мавжудлигини эсдан чиқармаслик керак. Ана шу барча беш йўналишнинг (иқтисодий, ижтимоий, миллий, геосиёсат, ҳарбий) йиғиндиси давлат сиёсатини амалга оширишдаги асосий восита сифатида хизмат қиладиган молиявий сиёсатни аниқлаб беради.
Молиявий сиёсат молиявий бошқарувнинг таркибий қисми сифатида бошқарувга хос юқори (олий) органларга тегишлидир. Мамлакат субъектлари даражасида молиявий сиёсат борасида қарорлар қабул қилиш имкониятлари чекланган ва маҳаллий ҳокимият органларининг функциялари унчалик катта эмас. Уларнинг бу функциялари бюджет ва маҳаллий солиқлар билан чегараланади.
Молиявий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш жараёни қуйидаги тамойилларга асосланади:

  1. Молиявий сиёсатнинг мақсадлилиги.Молиявий сиёсат маълум бир мақсадни кўзлаши ва шу мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим.

  2. Молиявий сиёсатнинг мувофиқлиги.Ишлаб чиқилаётган молиявий сиёсат ўша даврга, давлатнинг иқтисодий тизимига ва аҳволига мувофиқ бўлиши лозим.

  3. Молиявий сиёсатнинг қонунийлиги. Давлатнинг молия соҳасидаги фаолияти белгиланган қоидаларга ўрнатилган нормаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.Молия соҳасига юридик нормаларни киритиш молия сиёсатини муваффақиятли ўтказишда , молия механизмининг аниқ ишлашида катта аҳамиятга эга.

  4. Молиявий сиёсатнинг адолатлилиги.Бу тамойил асосан молиявий ресурсларни иктисодиётнинг турли соҳаларига тақсимлашда кўзга ташланади.

  5. Етарлилик тамойили.Бу тамойилга асосан харажатлар даромадлар доирасида сарфланиши, мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда харажатлар режалаштирилиши лозимлигини билдиради.




Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish