1.2-мавзу. Молиявий муносабатлар ва уларнинг характерли белгилари.
Режа:
1. Молия ва молиявий муносабатларнинг характерли белгилари.
2. Молия ёрдамида ифодаланадиган пул муносабатлари.
3.Молия ва ЯИМ ҳамда МДни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш.
4.Замонавий иқтисодиёт ва давлат молияси.
1. Молия ва молиявий муносабатларнинг характерли белгилари.
Мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, унинг таркибий тузилишини диверсификациялаш бўйича хар томонлама чуқур ўйланган, узоқ истиқболга мўлжалланган иқтисодий сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ва жадал ривожланиши, аҳолининг турмуш даражаси изчил ошиб бориши учун мустаҳкам хамда ишончли пойдеворяратилганлигини таъкидлаш лозим.
Иқтисодиётнимодернизациялашга оид туб ислоҳотларнинг ўтказилиши давлатнинг иқтисодий сиёсатининг самарали ижросини таъминлашни тақазо этмоқда. Бизга маълумки, ислоҳотлар стратегаяси давлат иқтисодий сиёсатининг кенг қамровли дастакларини ўзичига олади. Мана шундай энг мухим дастаклардан бири мамлакатимизда олиб борилаётган молиявий ислоҳотлар ҳисобланади.
Мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлида амалга оширилган молиявий ислоҳотлар ва унинг таркибий қисмлари бўйича белгиланган вазифалар ижросининг асосий натижалари қуйидаги таҳлилий маълумотларда намоён бўлади. Молиявий ислоҳотнинг асосий таркибий қисми давлатнинг бюджет тизимидаги ислоҳоти ҳисобланади. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар қўйидагилардан иборат:
Биринчидан, миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва молиявий барқарорликка эришиш учун бюджет тақчиллигини ялпи ички махсулотга нисбатан 1-3 фоиздан ошиб кетмаслиги ва уни ноинфляцион манбалар билан молиялаштиришни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этамоқда. Хусусан, мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш жараёнларини босқичма-босқич амалга ошириш, илгари давлат зиммасида бўлган бир қанча вазифаларнинг хусусий секторга ўтказилиши, Давлат бюджети харажатларини оптималлаштириш, янги саноат йўналишларининг ривожлантирилиши, хусусий сектор молиявий холатининг мустахкамланиши, шунингдек, унинг мамалакат иқтисодиётидаги роли ва улушининг ортиши бюджет даромадларини бир неча баробар ошириш имконини берди.
Республикамиз иқтисодиётининг баркарор ривожтаниб бораётганини 2005 йилдан бошлаб Давлат бюджети профицит билан бажарилаётгани ҳам яққол тасдиқлаб турибди.
Иккинчидан, Давлат бюджети харажатлари таркибини сифат жихатдан оптималлаштириш. Хозирги вактда давлат харажатлари таркибида кучли ижтимоий сиёсат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни молиялаштириш асосий ўрин тутмоқда. Натижада ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган харажатлар улуши жами бюджет харажатларига нисбатан 1990 йилдаги 31,5 фоиздан 2000 йилда 42,5 фоизга ва 2017 йилда эса 59,6 фоизга ўсди.
Шунингдек, ялпи харажатлар таркибида таьлим тизими учун харажатлар 1990 йилдаги 17,9 фоиздан 2017 йилда 33,3 фоизга, соғлиқни сақлаш тизими учун харажатлар 10 фоиздан 12,8 фоизга кўпайди.
2017 йилда бюджет харажатлари қисми 2012 йилга нисбатан 25,4 фоизга, 2000 йилга нисбатан эса қарийб 27,8 баробарга ўсди. Қайд этиш жоизки, 2018 йилда Давлат бюджети харажатлариникг қарийб 60 фоизи ижтимоий сохани молиялаш ва ахолининг кам таъминланган қатламларини қуллаб-қувватлашга йуналтирилиши кўзда тутилган. Бунда, умумий бюджет харажатларининг ўсишини хисобга олганда 1995-2017 йилларда Давлат бюджетидан иқтисодиёт ва инвестицияларни молиялаштиришга йўналтирилган ялпи харажатлар солиштирма нархларда 50 фоиздан кўпрок, ошганлигани таъкидлаш лозим. Айни вақтда тадбиркорлик субъектлари инвестиция фаоллигининг сезиларли даражада ўсиш ва узоқ муддатли имтиёзли хорижий инвестиция ва кредитларнинг жалб қилиниши хисобидан ялпи капитал маблагларининг жадал ўсиши инвестицияларга йўналтириладиган Давлат бюджети харажатлари улушини камайтириш имконини берди.
Маълумки, республикамизда банк-молия тизимини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида реал сектор корхоналарини қуллаб-қувватлаш бўйича окилона солик, сиёсати амалга оширилмоқда. Солиқ юкини енгиллаштириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва унификация қилиш орқали хўжалик тузилмаларини янада қўллаб-қувватлаш шулар жумласидандир. Бу борада, Ўзбекистонда солиқ конунчилигини такомиллаштириш, солиқ юкини боскичма-боскич камайтириб бориш, солиқ тўловчиларининг хўжалик фаолиятига асоссиз аралашувлардан химоя қилишни кучайтириш, солиқда тортиш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Маьлумки, Ўзбекистан Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов томонидан миллий иқтисодиётни ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиши учун ишлаб чиқилган «ўзбек модели»нинг асосий тамойилларидан бири фукароларни ижтимоий химоя қилишга қаратилган. Молиявий сиёсатнинг таркибий қисми сифатида ижтимоий-молиявий сиёсат10 мамлакат ахолиси хукукдарини молиявий жихатдан таъминлаш билан боғлиқ булиб, бу борада бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалардан бири ижтимоий химояга мухтож бўлган ахоли қатламини ўз вактида ва тулик давлат томонидан моддий таъминлашдан иборат. Ўзбекистонда босқичма-босқич ва ижтимоий йуналтирилган тарзда амалга оширилаётган иқтисодий узгаришларнинг самараси, аввало ахоли жон бошига туғри келадиган ўртача даромад кўрсаткичларида ва халк турмуш даражасининг мунтазам ошиб бораётганида намоён бўлмокда.
Хулоса қилиб айтганда, республикамизнинг мустакил тараққиёт йулида олиб борилган изчил ижтимоий-иқтисодий ислохотлар натижаси кўплаб ижобий ютуқларга эришилганлигидан далолат бермоқда. Бу борада миллий иқтисодиётимизнинг таркибий ўзгартириш жараёнларини чукурлаштиришда давлатнинг молиявий сиёсатини илмий жихатдан тадбиқ этиш, макроиқтисодий баркарорликни янада ошириш, давлатнинг ички ва ташки қарзларини минимал даражага келтириш, бюджет дефицитини оддини олиш, мамлакатда ЯИМ хажмининг ўсиши аҳолининг турмуш даражасини янада оширишга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.
Шундай қилиб, қуйидагилар молиянинг характерли белгиларидир:
Пул муносабатлари, яъни пул молияни мавжуд булишига ва амал қилишини моддий асоси ҳисобданади. (пул йук жойда молия хам булмайди).
Ислохатларнинг бош ташкилотчиси булмиш давлатнинг мавжудлиги.
Пул муносабатлдари жараёнида умумдавлат пул фондларини шаклланиш жараёни амалга оширилади.
Бюджетга маблағларнинг доимий тушиши солиқлар, йигимлар ва бошқа тўловларга давлатнинг мажбурий тазйики хусусиятини уз-узидан бермайди ва бу холат давлатнинг хукукий-меъёрий асосларини яратишга қаратилган ижодий фаолияти воситасида ҳамда бунга хос фискал аппаратнинг яратилиши билан таъминланади.
Хар қандай пул муносабатлари хам молиявий муносабатлар ҳисобланавермайди. Масалан, банк кредитларини олиш ва уларни қайтариш жараёни, кредиторлик қарзларни қайтариш жараёнидаги муносабатларни молиявий муносабатларга кирита олмаймиз. Молиявий муносабатларнинг ягона ўзига хос белгилари, уларнинг яратилган қийматни тақсимлаш хусусияти билан белгиланади. Товарлар сотувидан тушган тушум тақсимланиши натижасида вужудга келадиган молиявий муносабатлар қаторига қўйидагилар киритилади:
-Сотувдан тушумга эга бўлган корхоналар ва хамма турдаги бюджетга тўловлар;
-Корхоналар билан бюджетдан ташқари пул фондлари ўртасидаги ўзаро пул муносабатлари;
-Корхоналар билан банклар ўртасидаги кредит фоизларини қайтариш билан боглиқ пул муносабатлар;
-Корхоналар ўртасидаги хом ашё сотиб олиш, ёкилги ва бошқа моддий махсулот сотиб олиш жараёнидаги пул муносабатлар ва бошқалар;
-Корхоналар билан суғурта ташкилотлари ўртасидаги суғурта фондини ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш билан боглиқ пул муносабатлар;
-Бошқа корхоналар фондли қийматликларига инвестиция қилиш натижасида олинган дивидендлар ва фоизлар олиш билан боглиқ пул муносабатлар.
Корхоналарда ишлаб чиқарилган товарлар истеъмолчилар ёки сотиб олувчилар томонидан сарфланган меҳнатнинг пулдаги ифодаси яъни товар баҳоси асосида ўзаро товарда гавдаланган қиймат сифатида алмашинади ва натижада сотиб олувчилар билан ўзаро пул муносабатлари вужудга келади. Шунингдек яратилган товарларни ишлаб чиқариш учун зарурий хом ашё харажатлари етказиб берувчилар томонидан етказиб берилади ва корхоналарда бошқа корхоналар билан ўзаро қийматни тақсимланиши механизмида молиявий муносабатлар вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |