Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида молиявий режалаштиришни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,79 Mb.
bet42/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

4. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида молиявий режалаштиришни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари

Бозор муносабатлари ривожланаётган бир шароитда, куплаб тадбиркорлик субъектлари ташкил этилаётганлиги мухим ахамиятга эга. Бундай тадбиркорлик субъектларининг молиявий бошкарувида режалаштириш асосий рол уйнайди. Иқтисодиётнинг барча шаклларида ишлаб чикариш ва истеъмол бугинларининг изчил ва бир маромда ишлаши, ишлаб чикарувчи кучларни окилона жойлаштириш ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.

Режалаштириш бошқаришнинг таркибий қисмларидан бири булиб, корхонанинг келажакдаги кузлаган молиявий– иқтисодий стратегиясига эришиш йуллари, унинг иқтисодий имкониятлари, усуллари ва воситаларини белгилаб берувчи режаларни ишлаб чиқиш ва амалда куллашдан иборатдир. Молиявий редалаштириш муайён муддатлар учун молиявий ресурслар харакати ва тегишли молиявий муносабатлар харакатини асослашдан иборат илмий жараёндир. Россиялик иқтисодчи Е.Стоянова қуйидаги фикрларни билдиради «молиявий режалаштириш айрим хужалик субъектларининг қабул қилинаётган иқтисодий ва ижтимоий карорлари самарадорлигини уларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги, белгиланган харажатларни макбул даражага келтириш ва ижобий пировард натижаларни кулга киритишни ҳисобга олган ҳолда асослаш, қуйилган аниқ мақсадга каратилган фаолияти деб каралмоги керак».Кичик тадбиркорлик субъектининг молиявий фаолияти айрим холларда алохида олинган ёки бир туркум операциялар унинг объекти булади. Бунда турли пул маблаглари фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун ресурсларнинг харакатигина эмас, балки уларга воситачилик килувчи молиявий муносабатлар хамда юзага келадиган нарх наво нисбатлари хам хисобга олинади.




Корхоналарда молиявий режалаштириш қуйидаги чизма бўйича амалга оширилади.








Молиявий мониторинг маълумотлари




Корхонанинг умумий стратегияси




Ташки таъсирни башорат қилиш


































Корхонанинг ривожланиш сценарийсини ишлаб чиқиш ва тахлил қилиш








































Молиявий режа







Сотишни башорат қилиш ва пулни олиш

Ишлаб чиқариш дастурларихаражатлар

Накладной харажатлар

Ташки молиялаштириш








































Аниқлаш/ келишиш тартиблари








































Харажатлар булимлари ва категориялари бўйича бюджет































Бюджет бўйича харажатлар мувофиклигини назорати







Молиявий режа вазиятларига мувофикликни назорат қилиш







Албатта корхоналарда умумий ишлаб чиқариш жараёнини режалаштиришда молиявий режанинг аҳамият муҳим ҳисобланади. Молиявий режалаштириш асоси сифатида биринчи навбатда корхонанинг молиявий имкониятларини аниқланади яъни молиявий мониторинг утказилади. Корхонанинг янги бизнес стратегияси учун зарурий ички молиявий имкониятлари ва ҳозирги вазиятдаги молиявий баркаорлик курсаткичлари аниқланади. Корхонанинг молиявий имкониятларини аниқлангандан сунг умумий стратегияси куриб чикилади.Бунда кузланаётган бизнес жараён учун зарурий карз маблағлари жалб қилиш режаси ва улрдан самарали фойдаланиш бўйича карорлар қабул қилинади. Шунга мувофик равишда ташки молиялаштириш манбалари башорат қилинади.


Молиявий режалаштиришда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бозордаги сотилиши башорат қилинади. Бунда амалга оширилаётган лойиха бўйича келажакда олинадиган пул окимлари башорат қилинади. Бу албатта карз маблағларини қайтариш учун зарур булган пул даромадлари тушумларини прогнозларини англатади.
Молиявий режалаштириш харажатлар муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб чиқариш учун кетадиган таннарх харажатларини аниқлаш ва бошқа харажатлар аниқ режалаштирилиши лозим.
Молиявий режалаштириш жараёнида ташки молиялаштириш бўйича карорлар қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, харажатлар корхона бюджети бўйича мувофиклигини ва вазиятни молиявий режага мувофиклигини назорат қилиш умумий молиявий режанинг таркибидаги асосий тадбирлар каторига киритилади.
Молиявий режалаштириш иктисодиёт сохаларида хужалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чикариш ва хужалик фаолиятини режалаштиришнинг ассосий ва узвий кисми хисобланади.
Молиявий режалаштириш куйидаги тарзда амалга оширилади. Аввал хужалик субъектининг ривожланиш истикболлари тахлил этилиб, мавжуд ривожланиш йуналишини узгартиришга кодир тамойиллар белгиланади. Сунгра хужалик субъектининг ракобатбардошлиги тахлил этилади, турли фаолият сохаларидаги тараккиёт истикболлари таккослаб чикилиб, молиявий ресурсларни таксимлашнинг устувор йуналишлари белгиланади.
Хозирги шароитда долзарб булган молиявий режалаштириш методологиясини акс эттирувчи тамойиллар куйидагиларда баён этилади:

  • объектив зарурийлик тамойили молиявий режалаштиришдан хужалик юритишнинг барча даражаларида молияларини бошкаришнинг бирламчи боскичи сифатида фойдаланиш. Бу шуни англатадики, мазкур жараён молиявий имкониятларини аниклаш, окилона киймат нисбатлари, ва топширикларни бажариш учун пул ресурсларининг харакатини прогноз килиш воситаси ва усуллари сифатида зарурдир;

  • самарадорлик тамойили мазкур жараённинг сифат жихатини акс эттириб, уни хар бир субъект фаолиятидаги алохида операциялар буйича ижобий ютукларга эришишга, тегишли иктисодий ёки ижтимоий самарани кулга киритишга йуналтиради;

  • уйгунлик ва максадлар бирлиги тамойили, ишлаб чикариш ва молиявий топширикларни, моддий ва молиявий ресурслар харакатини турли бошкарув даражаларидаги режаларини мувофиклаштириб олиб боришни таказо этади;

  • илмийлик тамойили, у режалаштиришнинг асосий жихатларига алохида эътибор бериб, белгиланаётган топшириклар реаллиги ва самарадорлигини, режадаги топширкларнинг ижтимоий эхтиёжлари учун ресурсларнинг мавжудлигини, молиявий топширикларнинг вакти ва бажарилишини мувофиклаштирилишни таъминлайди.

Режалаштиришнинг вазифаларига хужалик субъектининг тури ва катта- кичиклигига караб бахо бериш мумкин.
Хар кандай хужалик субъектининг бошкаруви унинг тури ва катта-кичиклигидан катъи назар келгуси давр учун иктисодий фаолият сохасида кандай вазифаларни режалаштириши мумкинлигини билиши шарт. Шу билан бирга, айрим фаолият турларини режалаштиришда олдига куйилган вазифаларни бажариш учун кандай иктисодий ресурслар талаб килинишини билиши керак. Масалан, бу сармояни жалб этишга ва сармояларнинг хажмини белгилашга таалуклидир.
Тадбиркорлик субъектларини режалаштириш таркибида молиявий режалаштиришнинг куйидаги асосий вазифаларига эътибор берилиши зарур:
-такрор ишлаб чикариш жараёнини зарурий молиявий мабалаглар билан таъминлаш. Бунда молиялаштиришнинг максадлари, манбалари, уларнинг шакллантирилиши ва фойдаланилишига;
- хужалик субъектининг бюджет ва нобюджет фондлари, банклар ва бошка кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажаришига кафолатлар хисобланади. Муайян субъект учун сармоя тизими максимал фойда келтиради ва бюджет тўловларининг белгиланган хажмларда булишини таъминлайди;
-фойда ва бошка даромадлардан самарали фойдаланиш максадида захираларни аниклаш ва ресурсларни сафарбар этиш;
-субъектнинг молиявий ахволи тўлов кобилияти ва кредитни тулашга кодирлиги устидан назорат килиш. Бундай фаолиятнинг барча боскичларида ва бошкарув даражаларида молиявий режалаштириш хусусий белгиларига эгаки, бу белгилар уни ягона тизимидан ажратиб олиш имконини беради;
-хар кандай бошкарув даражасида субъектнинг молиявий режалаштириш объекти булиб, унга хужалик субъектларининг молиявий муносабатлари ва киймат нисбатларида ифодаланувчи молиявий ресурсларнинг харакати кучли таъсир курсатади;
-унинг таъсир доираси кайта таксимлаш жараёнларини камраб оладики, бу жараёнлар пул маблаглари жамгармаларини ташкил этиш, таксимлаш ва улардан фойдаланишда маблагларнинг воситасида амалга оширилади;
-молиявий режалаштириш такрор ишлаб чикаришнинг киймат жихатига каратилган булиб, унинг асосий максади белгиланаётган лойихалар ва уларнинг самарадорлигини таъминлашнинг молиявий имкониятларини асослаб беришдан иборат;
Молиявий режалаштириш булажак харажат ва даромадларни янада аник белгилашдан, зарур маблагларнинг хажмини ва булажак молиявий натижаларни тугри хисоб-китоб килишдан иборат булади.
Молиявий прогнозлаш режалаштиришнинг мухим элементлари сифатида бюджетни тузиш ва келгусидаги молиявий эхтиёжларни бахолашнинг асоси хисобланади. Молиялаштириш ички ва ташки манбалар хисобидан амалга оширилади. Ички молиялаштириш пул маблагларининг харакати натижасида кичик тадбиркорлик субъектларининг меъёрдаги ишлаб чикариш фаолиятига монанд равишда амалга оширилади, ташки молиялаштириш кичик тадбиркорлик субъектларининг хамкорлари томонидан келиб тушган капитал билан шунингдек, инвесторлар ва банкнинг кредит маблаглари асосида амалга оширилади.
Молиявий режалаштириш муддатлари ва курсаткичларига кура одатда, уч турга–узок муддатли, урта муддатли ва киска муддатли режалаштиришга булинади.
Узок муддатли режалаштириш. Узок муддатли режалаштириш урта ва киска муддатли режалаштиришни уз ичига олиб, жахон амалиётида кенг кулланилади. Узок муддатли режа, одатда, уч ва беш йиллик даврларни уз ичига олади. У купрок баён куринишида булиб, субъектнинг умумий стратегиясини белгилаб беради, чунки бундай узок муддат учун барча хисоб-китобларни аник башорат килиш анча кийин. Узок муддатли режа субъектнинг рахбарияти томонидан ишлаб чикилиб, унда субъектнинг истикболдаги асосий стратегик максадлари белгиланади.
Узок муддатли режалаштиришда белгиланадиган асосий сохалар сифатида куйидагиларни келтириш мумкин:

  • ташкилий таркиби;

  • ишлаб чикариш кувватлари;

  • капитал куйилмалар;

  • молиявий маблагларга талаблар;

  • тадкикот ва ишланмалар;

  • бозор улуши ва хоказолар.

Субъектнинг ташкилий таркиби куйидагиларни таъминлаши лозим:
- оптимал рентабелликни, яъни унинг имкон кадар оддий, аник ва тушунарли булишини;
- оралик бугинларни мумкин кадар камрок уз ичига олишни, курсатма берувчи ва ахборот тизимининг жуда катта булмаслиги;
- келажак учун менежерлар тайёрлаш шарт-шароитини яратиши керак.
Пул маблагларининг сарфи, хусусан, сармояни такрор ишлаб чикаришга йуналтириш, инвестициялар пул маблагларининг бевосита сарфини кредитлаш хамда кимматли когозларни сотиб олиш оркали амалга оширилади.
Молиявий русурслар муайян вакт мобайнида накд пул тушуми ва харажатнинг барча манбаларини эгаллаб олади. Айнан накд пулнинг самарасиз бошкарилиши молиявий иктисодий кийинчиликларга сабаб булади, накд маблагларнинг йуклиги фойданинг йуклигига караганда тезрок синишига олиб келади. Бунда асосий сабаб – муомаладаги сармоянинг накд пулни товар захирасига, сунгра дебиторлик карзига ва нихоят, яна накд пулга алмаштириш учун зарур булган энг кам микдорини белгилаб олишдан иборат.
Фойдадан хам, харажатлардан хам молиялаштириладиган махсус захира ва жамгармалар баркарорлаштирувчи омил булиб хизмат килмоги лозим. Амалиёт хужалик юритувчи субъектларнинг накд пулни жамгаришлари шарт эканлигини курсатмокда. Бу келгуси эхтиёжлар учун чунончи, соликларни тулаш, карздан узилиш, асбоб–ускуналарни алмаштириш, пул тўловларини амалга ошириш учун керак.
киска муддатли молиявий режа хужалик юритувчи субъект учун алохида ахамиятга эга. Бундай режа барча колган режаларни хисобга олган холда активни тахлил этиш ва назорат килиш имконини беради, унга киритилган захиралар эса зарур булган актив маблаглар хакида маълумот беради.
Қиска муддатли режалаштириш ярим йиллик, ойлик ва хоказо булиши мумкин. Йиллик киска муддатли режа ишлаб чикариш хажмини, фойда ва бошкаларни режалаштиришни уз ичига олади. Бу режа турли шериклар ва мол етказиб берувчиларни якиндан боглайди ва шу сабабли бундай режаларнинг алохида жихатлари хужалик юритувчи субъектлар- махсулот ишлаб чикарувчи ва унинг шериги учун умумий булиши мумкин, мазкур режалар улар уртасидаги келишишларни кандай даражада ташкил этишга хам боглик.
Қиска муддатли молиявий режалаштириш куйидаги режалардан таркиб топади:
- навбатдаги молиявий режадан, жорий харажатлар (хом ашё, мехнат хаки), жорий фаолиятдан куриладиган фойда ёки зарар;
- субъектнинг фаолияти буйича бетараф томоннинг молиявий режасидан: даромад (эски асбоб-ускуналарни сотиш), харажат, фаолиятидан куриладиган фойда ёки зарар;
- кредит режадан;
- активларни таъминлаш режаси, у узидан олдинги режаларни фойда ёки зарарларни уз ичига олади: фойда ва зарарларнинг суммаси, мавжуд актив маблаглар захирасининг таркиби билан хам боглик.
Юкорида келтирилган режалаштиришнинг турлари ва курсаткичларидан тугри фойдаланилса, жуда катта самара беради. Бозор иктисодиёти шароитида хар бир хужалик юритувчи субъект хам узок муддатли, хам киска муддатли режалаштиришни куллаши лозим. Масалан, купчилик ишлаб чикарувчи тадбиркорлик субъектини оладиган булсак, унда режалаштириш буйича узок муддатли ва киска муддатли режалаштиришни биргаликда куллаш максадга мувофикдир. Чунки махсулот ишлаб чикаришни режалаштириш узига хос хусусиятга эга булиб, куйилган максад, унга эришиш муддатлари, товарларнинг тури ва хоказолар билан белгиланади.
Хужалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолияти жараёнида молиявий тушумлар ва улардан фойдаланиш истикболини белгилаш зарурияти тугилади. Молиявий ресурслар ва энг аввало, фойда молиявий режалаштириш объекти булиб хизмат килади. Фойданинг таксимланиши молиявий режада ва пул маблаглари фондларини ташкил этиш хамда сарфлаш сметаларида акс эттирилади. Хужалик юритувчи субъектларнинг молияси фойдани таксимлаш ва ишлатиш жараёнининг динамикасини турли ички ва ташки омиллар таъсирини хисобга олган холда тахлил килиш ва назорат этишни уз ичига олади.
Бозор шароитида микро даражада молиявий режалаштиришнинг ахамияти ортади. Чунки субъектларнинг хар бир кадами таваккал билан боглик булиб, унинг даромад ёки зарар келтириши турли куринишларда хисоб-китоб килинган ва асосланган булиши лозим.
Режалаштиришдан кузда тутилган асосий максад, субъектлар фаолиятини режалаштиришнинг олдига кўйиладиган асосий талаб ва вазифаларга жавоб бериши лозим:
1. Режаларнинг ички ва ташки фойдаланувчиларга тушунарли булиши.
2. Режалаштириш тизими, шакллари ва усуллари. Режалаштириш усуллари: баланс усули, хисоб-конструктив усули, максадли-дастурий усул, иктисодий-математик усул, меъёрий-ресурс усули ва бошкалар.
3. +иска муддатли (жорий, оператив), урта муддатли ва узок муддатли (истикболи) режалар. Прогнозлаштириш ва уни тузиш усуллари.
4. Ички хўжалик фаолиятини режалаштириш тизими. Иш дастурлари ва оператив режалар таркиби, уларни тузиш тартиби: ишлаб чикариш буйича режа топшириклари, ишлаб чикариш ресурсларини сарфлаш меъёрлари, ишлаб чикариш харажатлари лимитлари, махсулот ва материаллар (хизматлар) учун хисоб бахолари, иш ва мехнат хакини бахолашлар ва бошка топшириклар.
5. Йиллик режаларни мазмуни ва таркиби.
6. Молиявий режа. Молиявий режалаштириш тамойиллари.
7.Субъектнинг молиявий фаолиятини прогнозлаштириш, молиявий фаолиятни жорий режалаштириш ва оператив режалаштириш.
8. Субъектнинг молиявий стратегиясини шакллантириш боскичлари. Жорий молиявий режалар тизими: операцион фаолият буйича даромадлар ва харажатларнинг режаси, инвестиция фаолияти буйича даромадлар ва харажатларнинг режаси, пул маблагларининг кирими ва чикими режаси, баланс режаси.
9. Бюджет турлари ва уларнинг хусусиятлари. Жорий бюджет ва капитал бюджетни шакллантириш.
10. Инвестициялар ва кредитларни жалб этишга йуналтирилган бизнес режаларнинг мазмуни ва уларга куйиладиган асосий талаблар.
11. Бизнес-режа устида ишлаш, унинг таркиби ва булимларини шакллантириш: титул вараги, бизнес режанинг мундарижаси, амалга оширилиши мулжалланган бизнеснинг кискача таснифи, субъект тугрисида умумий маълумотлар.
12. Бизнес-режанинг молиявий жихатларини ишлаб чикиш ва бошкариш йулларини, усулларини ташкил этишни таъминлаш.
13. Инвестиция лойихаларни амалиётга тадбик килишни бошкариш. Объектларни фойдаланишга киритиш ва курилиш билан боглик инвестиция фаолияти.

Молиявий режалаштириш боскичлари








  1. Корхона молиявий холатини тахлили;

  2. Прогноз схемалари ва бюджетларни тузиш;

  3. Молиявий ресурсларга булган умумий талабини аниклаш;

  4. Молиялаштириш манбалари тузилмасини прогнозлаш;

  5. Бошкариш ва назорат тизимини яратиш ва куллаш;

6. Режаларга узгартиришлар киритиш тадбирларини ишлаб чикиш.

Умумий куринишда молиявий режа куйидаги мазмундаги хужжатларни уз ичига олади:


1. Инвестицион сиёсат: асосий фондларни молиялаштириш сиёсати, номоддий активларни молиялаштириш сиёсати, узок муддатли куйилмаларга нисбатан сиёсат.
2. Айланма капитални бошкариш: пул маблаглар ва унга тенглаштирилган маблагларни бошкариш,ишлаб чикариш захираларини бошкариш,контрагентларга нисбатан сиёсат ва дебиторлик карзларини бошкариш.
3. Дивидент сиёсати ва молиявий ресурслар манбалари структураси.
4. Молиявий прогнозлаштириш: молиявий шартларнинг тавсифи, корхоналар даромади ва харажати, молиявий хисоботлар прогнозлари, пул маблаглари бюджети, капиталга умумий эхтиёж,ташки молиялаштиришга эхтиёж.
5. Хисоб сиёсати.
6. Молиявий назорат тизимлари.



Молиявий режа булимлари




















1. Инвестицион сиёсат




  • Асосий воситаларни молиялаштириш

  • НМАларни молиялаштириш

  • Узок муддатли молиявий куйилмалар














2. Айланма активларни
бошкариш




  • Пул маблаглари ва эквивалентлар

  • И/ч захиралари молиялаштириш

  • Дебеторлик карзларини бошкариш










3. Девиденд сиёсати ва манбалар тузилмаси
















4. Молиявий прогнозлар




  • Молиявий шароитлар тавсифи

  • Корхона даромадлари

  • Корхона харажатлари

  • Молиявий хисоботлар прогнози

  • Пул маблаглари бюджети

  • Капиталга булган умумий талаб

  • Ташки молиялаштиришга талаба










5. Хисоб сиёсати
















6. Бошкарув назорати тизими








Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish