Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


Истеъмол бюджетларининг моҳияти ва турлари



Download 0,79 Mb.
bet101/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

5. Истеъмол бюджетларининг моҳияти ва турлари
Истеъмол бюджети моддий ва маънавий неъматлар ва хизматлар истеъмоли салмоғи ва таркибининг қиймати баҳоси ҳамда солиқлардан иборат. Эҳтиёжни қондириш даражасига қараб, моддий таъминланганлик минимуми, рационал ва элитар истеъмол бюджетлари мавжуд. Улар аҳолининг қуйи, ўрта ва юқори (жуда юқори) даромадли гуруҳларига мувофиқ ҳисобланади. Шунингдек, ҳақиқий ва меъёрий бюджетлар ҳам мавжуд. Меъёрий бюджетлар даромадлар сиёсатининг ижтимоий нормативларидан биридир.
Истеъмол бюджети фақат аҳоли гуруҳлари учун эмас, балки мамлакат районлари учун ҳам белгиланиши мумкин. Бунда ҳисоб-китобнинг турли хилларидан фойдаланилади: меъёрий (товар ва хизмат истеъмоли ва уларнинг ҳақиқий баҳоси нормативлари асосида); статистик (аҳолининг айрим қатламлари эга бўлган реал даромадлар даражасида); мураккаб (овқатланиш меъёрлари ва амалий харажатлар асосида); субъектив (экспертлар сўрови ва жамоатчилик фикри асосида); ресурс (аҳолининг маълум истеъмол минимумини таъминлаш учун давлатнинг объектив имкониятлари асосида). 2-расмда истеъмол бюджетининг энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро алоқадорлиги акс эттирилган.
Истеъмол бюджети юзлаб товар (хизмат)ларни ўз ичига олади, аммо ҳисоб-китобларда, одатда, энг муҳимлари (овқатланиш, кийим-кечак, пойабзал, санитария ва гигена воситалари, дори-дармон, мебель, идиш-товоқ, маданий моллар, уй-жой ва маиший хизмат, транспорт, алоқа хизмати ва ҳ.к.лар) эътиборга олинади ва улар минимум моддий таъминланганлик бюджетига киритилади.
Ҳар бир давр бўйича аҳоли ва ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий таъминланганлик минимуми мавжуд. Бу минимум объектив миқдор бўлиб, ижтимоий кучларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Моддий таъминланганлик минимуми меъёрий истеъмол бюджети ёрдамида аниқланади.





7.2-расм. Истеъмол бюджети ва унинг энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар биланўзаро алоқаси.

Истеъмол бюджети ҳисоб-китоб тавсифига эга ва маълум нормативларга асосланади. Меъёрий бюджет моддаларининг асосий қисми тўғридан-тўғри ҳисобланади, яъни унда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли меъёри, хизмат кўрсатиш нормативи, уларни харид қилиш баҳолари инобатга олинади.


Моддий таъминланганлик минимуми бюджети жорий вақт учун ва истиқболга мўлжаллаб тузилиши мумкин. У натурал ва пул шаклида ифодаланади. Меҳнаткашлар ва уларнинг оилалари минимал эҳтиёжлари моддий ва маданий неъматлар истеъмоли даражаси ва таркиби қандай бўлиши бу минимумни таъминлайдиган даромадлар миқдорини аниқлаш имконини беради. Масалан, ишчи кучини (аҳоли) нормал такрор ишлаб чиқариш учун ишчи (хизматчи, деҳқон) оиласидаги балоғатга етган кишиларнинг энергия сарфини қоплаш ва қониқарли ҳаёт фаолиятини таъминлаш бўйича зарур бўлган физиологик меъёр даражасида овқатланиши ҳамда кийим-бош, пойабзал, ички кийимлар, гигиена воситалари билан таъминланиши, коммунал хизмат, транспорт ва алоқа хизмати учун ҳақ тўлаш, шунингдек, маданий эҳтиёжларни қондириш учун минимал даромадга эга бўлиши зарур.
Меъёрий бюджетга асосланган моддий таъминланганлик минимуми иш ҳақини дифференциациялашни прогнозлашда (бошқаришда) асосий элементлардан бири бўлиб хизмат қилади. Иш ҳақининг энг кам миқдори жамиятда мавжуд ресурсларга боғлиқ бўлмаса, моддий таъминланганлик минимумини таъминлаш учун бошқа манбалардан фойдаланилади (ижтимоий истеъмол фонди, шахсий томорқа хўжалиги ва шу кабилар).
Меъёрий истеъмол бюджети ёлғиз кишилар ва оилалилар учун (сон ва ёш таркиби турлича бўлган), аҳолининг турли гуруҳлари, оиланинг ишламайдиган аъзолари, мамлакатнинг турли ҳудудлари учун ишлаб чиқилади. Мамлакат районлари бўйича меъёрий бюджетлар турмуш қийматидаги фарқни аниқлаш, район коэффициентини асослашга ёрдам беради. Моддий таъминланганлик минимумига эришиш йўлларини асослашда уларни қоплаш манбаларини аниқлаш катта аҳамиятга эга (энг кам иш ҳақи ва пенсиялар, номинал ва реал иш ҳақини ошириш, ижтимоий трансфертлар, шахсий томорқа хўжалигидан олинадиган даромадни кўпайтириш ва шу кабилар). Бироқ оилаларда иш билан бандлар ва боқимандаларнинг турли нисбатлари юзага келади, бу эса оила таъминланишига таъсир этади. Кам таъминланганлик муаммосини ҳал этиш учун иш ҳақини мунтазам ошириб бориш, оилада бандликни ошириш, пенсия таъминотини яхшилаш, солиқ бўйича имтиёзлар белгилаш, товар ва хизмат ҳақларини камайтириш, болаларни боқиш учун давлат томонидан бериладиган нафақалар миқдорини кўпайтириш, ёлғиз қарияларга кўмаклашиш ва шу кабилар лозим.
Оиланинг яшаш минимумини шакллантиришда ёлғиз кишилар ва оилалиларнинг истеъмол харажатлари даражасига таъсир этувчи омиллар ҳисобга олинади. Оиладагилар сони ошиб бориши билан истеъмол харажатлари пасайиб боради. Масалан, агар икки киши биргаликда яшаса, уларнинг жон бошига харажатлари (коммунал хизматнинг баъзи турлари бўйича тўловлардан ташқари) ёлғиз яшовчининг харажатларидан икки баробар кам бўлади. Бу узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган товарларга ҳам тааллуқли. Буюмлар бир боладан бошқасига ўтиши ҳам ҳисобга олинади (айниқса, кам таъминланган ва кўп болали оилаларда). Шу муносабат билан даромадлари турли даражада бўлган оилаларда биргаликда яшаш эвазнга харажатларнинг камайиши коэффициенти ҳисоблаб чиқилган. Масалан, балоғатга етган тўртта одам яшайдиган оилада истеъмол харажатлари 10 фоизга камаяди, оилада яшовчи пенсионер учун яшаш минимуми ёлғиз пенсионерникидан 10-15 фоиз паст.
Аҳоли эҳтиёжига табиий-иқлимий шароитлар, жойлашиш характери, миллий анъаналар ҳам таъсир кўрсатади. Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар харажати узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган буюмлар билан таъминланганлик ва хизмат муддати меъёрлари асосидаги норматив усул ёрдамида аниқланади. Ҳисоб-китоблар товарлар гуруҳи бўйича ишлаб чиқилади: гардероб предметлари (уст кийим, пойабзал ва ҳоказолар), санитария-гигена воситалари, дори-дармонлар, узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган товарлар (мебель, электр асбоблари, автомобиль ва ҳоказо).
Уй-жой ва коммунал хизмат харажатлари ушбу региондаги нархлар ва тариф нормативларига қараб белгиланади. Бунда солиқлар ва мажбурий тўловлар харажатлари ҳам ҳисобга олинади.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish