Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси



Download 0,79 Mb.
bet97/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

Ижтимоий тўланмалар (ижтимоий трансфертлар) ўзининг аҳамиятига кўра уй хўжаликлари пул даромадларининг таркибий тузилмасида иккинчи ўринни эгаллайди. Уларни турли белгилар ва асослар бўйича классификация қилиш (таснифларга ажратиш, таснифлаш) мумкин. Хусусан, классификация меъзонлари сифатида қуйидагиларни қайд этиб ўтиш мақсадга мувофиқдир:
иқтисодий мазмунига кўра;
ижтимоий тўланмаларнинг шакли бўйича;
молиялаштириш манбаларига кўра.
Иқтисодий мазмунига кўра ижтимоий тўланмаларнинг қуйи-даги кўринишлари мавжуд:
меҳнат пенсиялари билан боғлиқ бўлган тўланмалар – меҳ-нат, ижтимоий ва ҳарбий пенсиялар;
ижтимоий характердаги тўланмалар кам таъминланган оила-ларга, бола парвариши бўйича, ҳомиладорлик ва туғиш бўйи-ча);
индивидуал фойдаланиш хизматлари билан боғлиқ бўлган тўланмалар – соғлиқни сақлаш, маориф, бошқа нотижорат ташкилотлар хизматларини тўлаш;
чекланган ҳаракатга эга бўлган тўланмалар – ишсизлик бў-йича нафақалар, стипендиялар.
Ўзларининг шакли бўйича ижтимоий тўланмалар қуйидаги кўринишларга эга бўлиши мумкин:
пенсиялар – меҳнат, ижтимоий ва ҳарбий пенсиялар;
нафақалар – кам таъминланган фуқароларга нафақалар, она-лик нафақаси, ишсизлик бўйича нафақа ва бошқалар;
стипендиялар – олий, ўрта-махсус ва касбий таълим, курслар ўқувчиларига, аспирантларга;
имтиёзли тўланмалар, компенсациялар, субсидиялар – уй-жой-коммунал хизматларига, транспорт хизматлари, санато-рия-курорт даволашлари ва даволаш воситалари билан таъ-минлаш хизматларини тўлаш, уй-жой сотиб олишга субсидия ва бошқалар;
суғурта қопламалари – кўзда тутилмаган сабаблар бўйича суғурта ҳодисаси рўй бергандаги тўланмалар;
моддий ёрдам – ишсизлар, қочоқлар ва мажбурий кўчиб ўтганларга бир марталик тўланмалар ва бошқалар.
Молиялаштириш манбаларига кўра ижтимоий тўланмалар-нинг қуйидаги кўринишлари бор:
барча даражадаги бюджетлардан молиялаштириладиган иж-тимоий тўланмалар: республика бюджетидан – уруш ишти-рокчилари ва ногиронларини, жанговор ҳаракатлар фахрий-ларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чоралари; мин-тақавий ва маҳаллий бюджетлардан – меҳнат фахрийлари, фронт орти меҳнаткашларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чоралари, турли хилдаги устама ва қўшимчалар;
давлат нобюджет фондларининг бюджетларидан молиялаш-тириладиган ижтимоий тўланмалар: пенсия фондининг бюд-жети ҳисобидан – меҳнат, ижтимоий пенсиялар, ҳарбий хиз-матчилар ва уларнинг оилаларига пенсиялар; Ижтимоий су-ғурта фонди маблағлари ҳисобидан – вақтинчалик меҳнат қо-билиятини йўқотганлиги учун нафақалар, оилавий ва оналик нафақалари ва ҳ.к.
корхоналарнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади-ган ижтимоий тўланмалар – пенсияларга устамалар, пенсияга чиқадиганларга бир марталик нафақалар ва бошқалар;
касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан молиялаштирила-диган ижтимоий тўланмалар – оилавий ҳолатларга кўра тур-ли бир марталик нафақалар ва бошқалар.
Яхлит олинганда уй хўжаликлари даромадларининг ижти-моий тўланмалар кўрсаткичи пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, бошқа ижтимоий ва суғурта тушилмаларини ўзида бирлаштиради. Ижтимоий тўланмаларни моддий-буюмлашган таркибига кўра уч кўринишга ажратиш мумкин:
пул маблағлари билан ёрдамлашув;
имтиёзлар;
натурал кўринишдаги ёрдам.
Бу соҳадаги барча имтиёзларни қонуний тарзда тартибга келти-риш энг камида қуйидаги уч вазифанинг ечилишини кўзда тутади:
имтиёзларнинг тақдим этилиш шаклларини ўзгартириш (на-турал имтиёзларни пул компенсациялари билан алмашти-риш) ва бюджет ресурсларининг чекланганлиги учун молиялаштирилишининг иложи бўлмаган кўплаб имтиёзларни бе-кор қилиш;
объектив равишда муҳтож бўлган, касбий мезонлари ва ало-ҳида хизматлари белгилари бўйича манзилли қўллаб-қувватлашга ўтиш;
ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларининг молиялаштириш манбаларини кескин чегаралаш.
Юқорида келтирилган вазифаларнинг бажарилиши ижтимо-ий тўланмаларни тақдим қилишнинг янги моделларига ўтишнинг самарали мослашувчан шаклларидан фойдаланишни талаб қилади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish