Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet122/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

6.
 
Бошқарувнинг ташкилий таркибини ривожлантириш

Корхона бошқарилишини қайта ташкилий тўзилмаси ҳақидаги 
персоналнинг маъмурий қарорлари меҳнат самарадорлигини баҳо-
лаш натижаларига кўра ташкилий таркибни ўзгартириш, бўлин-
малар сони ва структурасини қисқартириш, бошқариш учун хара-
жатларни камайтириш у ёки бу бўлимларни бекор қилиш, янги 
ахборот-технологияларни жорий этиш орқали қабул қилиниши 
мумкин. 
7.
 
Меҳнат муносабатларида ҳамкорлик
. Меҳнат самарадор-
лигини баҳолаш ёрдамида раҳбарият ва ходимлар ўртасида ўзаро 
тескари қайта муносабатларни амалга оширади. Бу ўзаро тескари 
қайта муносабат ходимлар меҳнат фаолиятига қўйилган талаблар ва 
уларнинг натижалари раҳбарият томонидан кутилган натижалар 
билан қандай даражада боғлиқлигини қиёслаш учун керак. Бу меҳнат 
учун меҳнат ҳақи тўлашда тушунмовчилик ва низоларни хал этишга, 
конструктив ҳамкорлик тамойилларига риоя қилиш, ўзаро ёрдам, 


233 
масъулият, дўстона иш юзасидан ҳамкорлик асосида доимий равишда 
меҳнат муносабатларни ўрнатишга имконият яратади. 
8.
 
Персонални рағбатлантириш
. Меҳнат самарадорлигини 
баҳолаш меҳнат учун меҳнат ҳақи тўлаш тизими ва персонални 
меҳнат мотивацияси даражасини оширишга йўналтирилган дастур-
лар билан боғлиқ бўлиб, ходимлар меҳнат фаолиятидан юқори 
натижаларга эришишдан манфаатдорликларини билдиради. Меҳ-
натни рағбатлантириш тизимининг самарадорлиги бевосита корхо-
на фаолиятининг мақсадларига эришиш учун ходимларнинг меҳнат 
ҳиссаси қанчалик даражада уларнинг меҳнат ҳақи билан боғлиқ-
лиги ва меҳнати учун қандай даража адолатли рағбатлантирил-
ганига боғлиқдир. 
Олиб борилган тадқиқот ва кузатувларимиз натижасида 
корхоналарда меҳнат самарадорлигини оширишнинг ўзига хос 
ташкилий-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди ва улар қўйидагилар 
ҳисобланади: 
- корхоналарда бошқарувнинг режалаштириш, ташкил қилиш, 
рағбатлантириш ва назорат қилиш функцияларини бажариш 
сарфларини камайтириш; 
- бошқарувнинг ташкилий тўзилмаларини такомиллаштириш, 
бошқарув бўлинмаларининг таркиби ва сони, мавжуд бошқарув 
даражаларининг сонини такомиллаштириш; 
- ишчи-ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларнинг 
касбий малакасини ошириб боришни самарали йўлга қўйиш; 
- бошқарув ходимлари сонини камайтириш ва касбий 
малакасини ошириб бориш;
- ишчи-ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш; 
- ахборот технология қурилмаларидан фойдаланишни яхши-
лаш; 
- ахборотлар билан ишлашни такомиллаштириш (ахборотни 
қайта ишлашда меҳнат ҳажмини пасайтириш, ҳужжатлар билан 
ишлаш харажатларини пасайтириш, ҳужжатлаштиришдаги хато-
ликларни камайтириш); 
- бошқарувнинг иқтисодий усулларининг ролини ошириш, 
меҳнатга бўлган мотивация ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини 
такомиллаштириш; 
- бошқарув қарорларини асослаш, қарорларни ишлаб чиқиш, 
қабул қилиш, амалга ошириш даврини қисқартириш; 


234 
- меҳнатни рағбатлантириш механизмларидан самарали 
фойдаланиш; 
- меҳнат тақсимоти ва кооперациясини такомиллаштириш; 
- персонал меҳнати самарадорлигини оширишдаги хориж 
тажрибасидан самарали фойдаланиш; 
- замонавий илғор меҳнат усуллари ва услубларини ўрганиш, 
уларни кенг қўллаш; 
- иш вақтини йўқотишни қисқартириш; 
- ишлаб чиқаришнинг ташкилий тўзилмаларини такомиллаш-
тириш; 
- ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш; 
- ишчиларга эркинлик бериш, ишлаб чиқариш маданиятини 
ошириш, кадрлар қўнимсизлигини пасайтириш, меҳнат меъёрлари 
сифатини яхшилаш; 
- иш жойларини тўғри ташкил этиш ва ҳамда иш жойига 
хизмат кўрсатишни яхшилаш, илғор тажрибани кенг ёйиш; 
- ишлаб чиқариш майдонлари ва транспорт воситаларидан, 
машина ва асбоб-ускуналардан фойдаланишни яхшилаш, ишлаб 
чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаштириш даража-
сини ошириш; 
- айланма маблағларни айланувчанлигини тезлаштириш; 
- қўлланаётган технологиянинг илғорлик даражасини оши-
риш, технологик жараёнларда қўл меҳнатининг таққослама салмо-
ғини камайтириш; 
- маҳсулот (хизмат) сифати ва ҳажмини ошириб бориш. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шундай хулоса қилиш 
мумкинки, меҳнат самарадорлигини бошқаришнинг ишлаб чиқа-
риш-иқтисодий, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий мақсад-
ларга эришишда самарадорликни бошқариш усулларига амал қи-
лиш муҳим ҳисобланади. Персонал меҳнат самарадорлигини сама-
рали бошқаришда персонал фаолият меҳнат самарадорлигини баҳо-
лаш тизими ва бошқариш тизимининг ташкилий-иқтисодий асос-
ларини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат самарадорлигини 
бошқариш тизимида меҳнат самарадорлигини баҳолаш ахборот, 
таҳлилий ва назорат вазифаларини утайди. У бутун персонал 
фаолиятининг таркибий қисми бўлиб, корхонанинг узоқ муддатли 
стратегияси талабларига жавоб берадиган персонални ривожлан-
тириш соҳасида мақсадга эришишга ёрдам беради. 


235 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish