Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

Иккинчи гурух модел
тизимли мезонларга асосланади. Бунда, 
ҳар бир корхона аввалдан белгиланган ва ўзига боғлиқ бўлмаган 
ташқи муҳит қонун-қоидаларига бўй сўнган ҳолда иш кўриши 
кўзда тутилади. Бундай вазиятда асосий мақсаддан четга чиқиш 
мумкин эмас, зеро ҳар қандай корхонада бундай мақсад ягона 
бўлиши мумкин. Масалан, ички тартиб ва бирликни сақлаб қолиш. 
Аслида, ташқи таъсирларга бўй сўнган ҳолда ҳеч бўлмаганда 
энг қисқа муддатга бўлсин, ўз ички тартибини ўзгартирмаган 
корхонани топиш мушкул бўлса керак. Қолаверса, агар корхона 
ташқи таъсирларга тўла маънода чидамли ва ўзгармас бўлса, демак, 
унинг заҳирасида узоқ муддатда йиғилган ва фойдаланилмаган 
ресурслар сақланиши шубҳасиз. Шу сабаб, ички тизимнинг 
56
Менар К. “Экономика организаций”. Пер с франц. // Клод Менар // Под ред. Худокормова А.Г. – М.: 
“ИНФРА – М”, 1999. - с. 131-132. 


35 
доимийлиги ва бозордаги фаолият усуллари самарадорлик ўлчови 
бўлиши қийин. 
Учунчи гурух модел
эса, меҳнат самарадорлиги мезонини ҳар 
бир корхонада унинг минимал босқичдаги субъектлари, мақсад ва 
истаклари турлича бўлган қисмларга бўлган ҳолда ўрганишни 
таклиф қилади. Уларнинг алоҳида қисмлари сифатида маълум бир 
бўлим, ёки корхонанинг фаолиятига бевосита алоқадор бўлган 
мазкур корхона вакиллари олиниши мумкин. Бу моделнинг ўзига 
хос камчиликлари шундаки, корхона фаолияти танқидий томондан 
боғлиқ бўлган компонентлар ва бу боғлиқликнинг моҳиятини 
ўрганиш, стратегик жиҳатдан уларни тенглаштириш мушкулдир. 
Бизнинг фикримизча фаолият кўрсатаётган ҳар қандай 
корхона ўз фаолияти жараёнида у ёки бу томонлама боғлиқ бўлган 
барчанинг эҳтиёжларини қондиришни ўз ичига олади. Масалан, ҳар 
қандай корхона фаолиятидан унинг ишчилари, акционерлар, 
ҳамкорлар ва истеъмолчилар манфаатдор бўладилар. 
Асосли равишда, ижтимоий-иқтисодий меҳнат самарадорлиги 
замирида иқтисодий ишлаб чиқариш натижаси ётади. Шундан 
келиб чиққан ҳолда иқтисодий ишлаб чиқариш меҳнат 
самарадорлигини икки турга бўлиш мумкин: 1) хусусий самара – 
меҳнат натижасининг умумий харажатлардан устун келиши; 2) 
барча турдаги меҳнат фаолиятидан унумли фойдаланиш. 
Маҳсулот истеъмол қийматини яратишда ишлаб чиқариш 
омилларидан самарали фойдаланиш кам харажат ҳисобига юқори 
фойда олиш ишлаб чиқариш натижасининг ошишига олиб келади
57

Натижа ва харажат ўртасидаги математик мунобатлар нафақат 
натижа / харажат
тарзида балки 
натижа – харажат
58
кўри-
нишида ҳам бўлиши мумкин. Бу ёндашув самарадорликнинг барча 
кўрсаткичларини кўриб чиқиш имконини беради: 1) ресурслардан 
фойдаланишнинг умумий кўрсаткичи; 2) алоҳида кўрсаткичлар, 
жумладан, меҳнат унумдорлиги, фонд қайтими, моддий унум ва 
ҳ.к. Бундай ҳолатда ягона умумловчи кўрсаткич самарадорликнинг 
турли даражаларини акс эттирувчи алоҳида кўрсаткичлар тизими 
заруриятини тўла кўрсата олмайди. Иқтисодий ишлаб чиқариш 
меҳнат самарадорлигини яққол намоён этувчи энг тўғри кўрсаткич, 
бизнинг фикримизча, бу 
фойда
, зеро у маҳсулот ишлаб чиқаришда 
57
Абдураҳмонов Қ.Х., Шоюсупова Н.Т., Бакиева И.А. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик) - Т.: “ТДИУ”, 2011. 
– 158 б.
58 
Пилипенко В.О. “Организация. Труд. Эффективность”. - Киев: Наук. Думка, 1991. - с. 92.


36 
сарфланган ҳар қандай ресурснинг қийматидан қатъий назар, 
умумий фойда барча сарфланган ресурслардан устунроқ 
эканлигини намоён этади. Бозор иқтисодиёти шароитида истеъмол 
қийматига эга бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқараётган корхоналар ўз 
фаолиятларини давом эттира олмайдилар ва маҳсулот ишлаб 
чиқаришга сарфланган ресурс харажатларини қоплашнинг ҳам 
имкони бўлмайди. 
Айрим ишлаб чиқариш ресурслари харажатини тавсифловчи 
алоҳида кўрсаткичлар орасида меҳнат унумдорлиги муҳим 
аҳамиятга эга, унинг моҳияти шундаки, унда маълум бир вақт 
оралиғида инсонларнинг ишлаб чиқаришдаги меҳнат маҳсулини 
акс этади. 
Бошқа алоҳида кўрсаткичлар эса ишлаб чиқаришда моддий 
ресурслардан эҳтиёжга кўра фойдаланиш даражасини ифода этади. 
Масалан: асбоб-ускуна, хом-ашё, материал ва энергия. Алоҳида 
кўрсаткичлар тизимида фонд қайтими кўрсаткичи маҳсулот ишлаб 
чиқариш жараёнининг бир цикл доиравий айланишида амортизация 
ажратмаларини ҳисоблашда муҳим ўринга эга. 
Ижтимоий-иқтисодий меҳнат самарадорлиги кўрсаткичини 
аниқлашда жисмоний ва иқтисодий иш ўринларини алоҳида 
фарқлаш лозим бўлади. 
Жисмоний иш ўрнини
бир пайтнинг ўзида 
бир неча киши эгаллаши мумкин ва бу корхонада иш вақти (смена) 
қандай ташкил қилинганлиги билан боғлиқ бўлади. 
Иқтисодий иш 
ўрни
эса бир шахснинг бандлигини таъминловчи бир қатор 
ижтимоий-иқтисодий шароитлар жамланмасидан иборат. 
Бундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, иқтисодий 
жиҳатдан нафли иш ўрни инсон учун тирикчилик даромадининг 
минимум қийматини ташкил этиши ҳамда давлат учун солиққа 
тортиш объекти ва бюджетдан ташқари фондларга мақсадли 
ажратмаларни ўзида мужассамлаштирган бўлиши лозим. Агар 
иқтисодий жиҳатдан нафли иш ўрни тушунчасини корхона, тармоқ 
ва ҳудудлар миқёсида кенг қўлласак, унда ижтимоий-иқтисодий 
меҳнат самарадорлиги ўзида барча иқтисодий иш ўринларининг 
ўртача меҳнат ҳақи ва сони каби кўрсаткичларни акс эттиради. 
Бироқ иқтисодий иш ўринлари ҳақидаги бу тушунча норасмий 
бандликни бутунлай инкор этади, жумладан, бундай иш ўринлари 
уларнинг эгаларига ҳаёт кечириши учун етарлича даромад 
келтириши, шу билан бирга умумий иқтисодга ҳеч қандай ҳисса 
қўшмаслиги мумкин. Шу сабабдан ҳам иқтисодий иш ўрни нафақат 


37 
иш ўрнининг жамиятдаги ўрни, балки унинг умумдавлат равнақига 
қўшаётган ижтимоий-иқтисодий ҳиссаси ҳам кўзда тутилади. 
Ижтимоий-иқтисодий меҳнат самарадорлигини корхона, тармоқ ва 
ҳудудий жиҳатдан ҳисоблашда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди асосий 
манба (база) сифатида олинади. Бу шу учун муҳимки, одатда 
ишчиларнинг реал даромади ҳисоблангандан ҳам кўп бўлади, бунга 
моддий ёрдам ва ижтимоий моддий тўлов (тиббий таътил, 
хомиладорлик таътили) фондларидан ажратилаётган маблағлар 
бевосита таъсир кўрсатади ва бу эса даромадларнинг солиқ 
тўловларига тортилмасдан қолишига сабаб бўлади. Тегишли 
равишда асосий меҳнат ҳақи фонди умумий банд бўлганларга 
нисбатан ҳисоблаганда минимал меҳнат ҳақидан кам бўлмаслиги 
лозим. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, меҳнат самарадорлигининг 
ошиши – меҳнат ҳақининг кўтарилиши учун зарур бўлган талабдир. 
Бошқа томондан олганда эса, меҳнат ҳақининг кўтарилиши 
ишчиларни руҳлантиради ва бу меҳнат самарадорлиги ошишининг 
муҳим омили ҳисобланади. Бундан келиб чиққан ҳолда ижтимоий-
иқтисодий меҳнат самарадорлигини қўйидагича акс эттириш 
мумкин (1.2.2-формула): 
М
Б
АИХФ
ИМ
И
с
с
ж


Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish