5. Суғурта тизими. Суғурта бозори. Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси.
Ўзбекистонда суғурта бозоринииг шаклланиши иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказиш жараёни билан чамбарчас боғлиқдир. Мазкур жараён халқ хўжалигида узоқ йиллар ҳукм сурган якка хоқимлик тамойилидан воз кечишни, мулкларни давлат таассаруфидан чиқаришнн ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни тақозоэтди. Бундай шароитда, шубхасиз ҳар хил мулк шаклларига асосланган хўжалик субъектларининг хизматига бўлгаи талаби кескин ошади. Хўжалик, ташкилот ва муассасалар ўзларининг эҳтиёжига мос келадиган суғурта хизматини фақат суғурта бозорига мурожат қилишнатижасидагина олиши мумкин. Бизнинг фикримизча, шу ерда суғурта бозори деганда қандай бозорни тушунамиз ва унда кимлар ҳаридор ёки сотувчи сифатида намоён бўлиши мумкин, деган саволларга жавоб бериш ўринлидир.
Маълумки, ҳар қандай бозорда сотувчи ва ҳаридор бўлади ҳамда улар ўртасида тегишли товарлар (хизматлар) айрибошланади. Худди шундай, суғурта бозорида ҳам сотувчи (суғурталовчи) ваҳаридор (потенсиал суғурталанувчи) иштирок этади. Бу ерда потенсиал суғурталанувчи тушунчасини қандай изоҳлаш мумкин. Гап шундаки, башарти, потенсиал суғурталанувчини тўғридаи тўғри суғурталанувчи, деб атасак катга хатога йўл қўйган бўламиз. Негаки, амалдаги қонунларга мувофиқ, суғурта компаниялари билаи бевосита шартнома тузган, фуқаролик салохиятига эга бўлган жисмоний ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар суғурталанувчилар дейилади. Аксинча, суғурта «маҳсулотини» сотиб олишга эҳтиёжи бор, аммо ҳали суғурталовчилар билан тегишли суғурта муносабатларига киришмаган шахслар потенсиал суғурталанувчилар деб аталади. Энди, суғурталовчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, суғурталовчи бу мамлакат ҳудудида суғурта фаолиятини амалга ошириш хуқуқи берилган юридик шахслардир. Суғурта компанияси тегишли фаолиятни амалга ошириш учун ваколатли давлат органининг лицензиясига эга бўлиши ва суғурта билан боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаслиги зарур. Бу ҳоқда «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунда ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган. Аммо, қонун суғурта ташкилотларига махсус ваколатли давлат органи белгилаган шартларда инвестиция фаолияти билан шуғулланишлари ҳамда суғурта агенти сифатида воситачилик ва суғурта соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишларига рухсат беради.
Суғурталовчилар бозорга ўзларини ишлаб чиқарган ўзига хос маҳсулоти суғурта хизматини таклиф этадилар. Ушбу хизматлар юзлаб, минглаб суғурта компаниялари томонидан сотилиш мумкии. Ўз-ўзидан, бу холат суғурта бозорида потенсиал мижозларни жалб этиш учун суғурта компаниялари ўртасида рақобатнинг кучайишига олиб келади ва "маҳсулот"нинг сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Энг асосийси, потенсиал суғурталанувчи ҳар томонлама ўзининг талабини қондирадиган "маҳсулот"га эга бўлади. Баён этилганлар қуруқ гап эмас, балки бугунги кунда иқтисоди тараққий этган мамлакатлар бозорида рўй бераётган оддий ҳақиқатдир.
Суғурта бозорининг моҳиятини чуқурроқ англаб олиш учун кундалик ҳаётимиздан оддий бир мисол келтирсак мақсадга мувофиқдир. Ўзимиз ёки болаларимизга кийим-кечак сотиб олиш учун буюм бозорига борамиз. Айтайлик, бирорта кийим, аниқроғи, кўйлак сотиб олмоқчимиз. Бозорда кўйлакнинг ҳар хили мавжуд, баҳолари ҳам, нархи ҳам турлича. Биз албатта сифат яхшисини ва баҳоси арзонини сотиб оламиз. Суғурта бозорида ҳам айнан шу жараён юз беради.
Суғурта ташкилоти ўз маҳсулотини бозорда сотар экан, зиммасига катта масъулият олганлигини унутмаслиги керак. Чунки, суғурталовчи озгина суғурта мукофоти эвазига йирик миқдордаги рискни қабул қилиб олади ва суғурта ҳодисаси рўй берганда зиммасидаги суғурта қопламасини тўлаши шарт. Шу ўринда, биз суғурта ташкилотига мурожаат қилишни истаган ёки муайян суғурта хизматига эҳтиёж сезган шахсларга суғурта шартномасини тузишдан олдин суғурта ташкилотининг молиявий аҳволи, баланси билан албатта танишиб чиқишларини маслаҳат қиламиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқа товарлар ва хизматлар каби, суғурта хазматининг ҳам баҳоси талаб ва таклиф асосида пайдо бўлади ҳамда бу баҳо ўзининг пастки ва юқори чегараларига эга. Суғурта тушумларининг миқдори суғурта тўловлари ва суғурта ташкилотлари ҳаражатлари миқдорига тенг бўлиши суғурта баҳосининг пастки чегарасини билдиради. Бундай шароитда суғурта компанияси асосий фаолиятдан фойда ололмайди. Кўп ҳолларда суғурта бозоридаги кескин рақобат, суғурта ташкилотларинниг потенсиал мижозларни жалб этиш мақсадида тариф ставкаларини камайтиришга мажбур этади. Чет мамлакатларда, суғурталовчилар суғурта фаолиятидан зарар кўрганда, бу зарар инвестициядан келадиган даромад ҳисобидан қопланади.
Суғурта хизмати баҳосининг юқори чегараси талаб ҳажми ва банк фоизининг миқдори билан аниқланади. Суғурта хизматининг маълум бир турига етарли даражада талаб мавжуд бўлганда, суғурта ташкилоти мазкур хизмат баҳосини юқори даражада сақлаб туриши мумкин. Лекин, вақт ўтиши билан бозорда суғурта хизмати кўрсатиш турларининг кўпайиши билан, ўз-ўзидан тариф ставкалари камаяди.
Суғурта бозори ҳудудий жойлашувига қараб халқаро, минтақавий ва милллий суғурта бозорларига бўлинади. Миллий суғурта бозори бирон-бир мамлакат ҳудудидаги суғурта муассасаларини ва уларни фаолиятинн ўз таркибига олади. Жаҳондаги энг йирик милллий суғурта бозори Америка Қўшма штатларидадир. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда йиғиладиган суғурта тушумларининг 43 фоиздан ортиғи АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда ҳаётни суғурта қилувчи ва бошқа умумий турдаги суғурта хизматларини кўрсатувчи бир неча мингта суғурта компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Улардан баъзи бирлари дунё суғурта боэорида ҳам олдингиў ринлардадир.
Минтақавий суғурта бозори деганда савдо, иқтисодий ва бошқа жиҳатлардан ўзаро яқин муносабатда бўлган бирнечта мамлакатларнинг ички бозори тушунилади. Европа Иттифоқининг суғурта бозори йирик минтақавий бозордир. Ҳалқаро суғурта бозори сифатида Дунё миқёсида суғурта фаолиятини олиб борувчи алоҳида мамлакатларнинг ички бозори тушунилади. Жумладан, ҳозирги вақтда Япония суғурта бозорининг халқаро даражада муҳим ўрни бор ва кейинги ўн йилликда Япония суғурталовчилари дунё бозорида етакчилик қилиб келишмоқда. Маълумотларга қараганда, 1992 йили жаҳондагн энг йирик 20 таҳаётни суғуртақилувчи компанияларичида 9 таси ёки 45 фоизи Японияга тегишли бўлган. Бу компанияларнинг молиявий салоҳияти 869 млрд. АҚШ доллари миқдорида баҳоланган.
Суғурта бозорлари ҳудудий бўлиниш билан бир қаторда суғурта турларига қараб ҳам хилма-хил бўлиши мумкин. Иқтисоди ривожланган – мамлакатлар амалиётида суғурта бозори иккига бўлинади 1) Ҳаётни суғурта қилиш билан боғлиқ суғурта хизматлари бозори; 2) Умумий суғурта хизматлари бозори.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, суғурта бозорининг институционал таркиби, нафақат суғурталовчидан ва суғурталанувчилардан иборат, балки яна шундай субъектлар мавжудки, уларнинг иштирокисиз суғурта бозорини, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, унниг инфратузилмасини тасаввур қилиш қийин. Буни қуйидаги чизмадан ҳам кўриш мумкин (1 – чизмага қаранг).
Сўзсиз, суғурта бозорида суғурта ташкилотларининг мавқеи ниҳоятда каттадир. Ўз навбатида, суғурталовчилар мулкий шаклига қараб бир нечта турда бўлади (давлат, акциядорлик, давлат-акциядорликваҳакозалар). Суғурта бозорида қайд этилган қатнашчилардан ташқари, ўзаро суғурталаш жамиятлари ҳам фаолият кўрсатишлари мумкин. Бу жамиятларнинг бошқа суғурталовчилардан фарқи шундаки, улар фойда олиш учун интилмасдан, кўрилган зарарни ўзаро ҳамкорликда қоплашни назарда тутади. Статистик маълумотлар бўйича, ўзаро суғурталаш жамиятлари халқаро суғурта бозорида тўплаган суғурта мукофоти ҳамда активлари жиҳатидан салмоқли ўринга эга. АҚШ ва Япония миллий, суғурта бозорларида ўзаро суғурталаш жамиятларининг сони жами суғурта компанияларининг 50 фоиздан кўпроғини ташкил этади.
Чет мамлакатлар суғурта бозорининг муҳим таркибий қисмларидан бири бу-суғурта брокерларидир. Брокерлар суғурта агентларидан фарқли ўлароқ, бир томондан, суғурталовчининг, иккинчи томондан эса суғурталанувчининг манфаатларини ҳимоя қилади. АҚШ ва Буюк Британияда суғурта брокерлари институти ниҳоятда тараққий этган.
Жаҳон суғурта бозори қайта суғурталовчи ташкилотлар мавжудлиги билан ҳам рангбарангдир. Қайта суғурталовчиларсиз тўғридан тўғри суғурта операцияларини амалга оширувчи ташкилотлар қиймати юқори турадиган объектларни суғурта ҳимоясига ололмайди. Негаки, бундай объектларнинг қиймати алоҳида-бир-суғурта ташкилотининг молиявий қудратидан юз марталаб кўп бўлиши мумкин. Замонавий ҳаво лайнерлари ва сув кемалари, атом электр стансияларини бунга мисол сиафтида келтириш мумкии. Халқаро суғурта бозорида "Колония" (Германия), "Кёлн қайта суғурталаш жамията" (Германия) ва Швейцария қайта суғурталаш жамияти ўз нуфузига эга ва ишончли ҳамкор сифатида катта обрў-еътибор қозонган.
Суғурта бозори иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатлари тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солиб борилади. Ҳар қандай жамиятда фуқаролар ва уларнинг жамоаси ўз фаолият жараёнларида бир-бирлари билан тегишли ижтимоий муносабатда бўладилар. Ушбу муносабатларни бир қолипга солиш учун уларни тартибга келтириш зарур, яъни фуқаролор ва ташкилотларнинг ҳатти-ҳаракат қилиш доирасини белгилаш лозим. Баён этилганлар тўлалигича суғуртага ҳам тааллуқлидир. Суғурта ижтимоий-иқтисодий қонуният сифатида ҳуқуқий томондан мустаҳкамлашни талаб этади. Суғурта фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинади, яъни суғуртавий ҳуқуқий муносабатлар сингари амалда бўлади. Суғурта муносабатлари қатнашчиларининг ҳатти-ҳаракатини тартибга солиш ҳуқуқий нормалар ёрдамида меъёрий-қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Суғурта соҳасига тааллуқли асосий муносабатлар, айниқса суғурта ташкилоти ва. суғурталанувчи ўртасида вужудга келадиган мулкий жавобгарлик суғурта ҳуқуқи орқали тартибга солинади.
1 – чизма
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳар хил олдинданк ўриб бўлмайдиган ҳодисаларда суғуртавий ҳимояқилиш учун кўпчилик шахслар томонидан ташкил этиладиган махсус фонд ҳисобидан амалга ошириладиган суғурта фаолияти жараёнида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатлар мавжуд. Ушбу муносабатларни тартибга соладиган нормалар йиғиндисига суғурта ҳуқуқи дейилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 26-бобида шартномавий муносабатлар, хусусан шартнома тушунчаси, унинг шартлари, шартномани тузиш тартиби ва шакли тўлалигича баён зтилган. Ушбу Кодекснинг 353-моддасида икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувига шартнома дейилади-деб кўрсатилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, суғурта шартномасида қонунда назарда тутилган барча реквизитлар бўлиши шарт. Жумладан, суғурталанувчи ва унинг ҳуқуқий вориси, суғурталовчи, суғурта пули ҳамда суғурта мукофотлари миқдорлари, шартноманинг амал қилиш муддати ва бошқа шартлар кўрсатилади.
Суғурта шартномасини тузиш учун суғурталанувчи сугурталовчига белгиланган шаклда ёзма ариза тақдим этади.
Суғурта шартномаси, амалдаги қоидаларга мувофиқ, суғурта ташкилотининг ҳисоб-китоб рақамига суғурта мукофоти ёки унинг бир қисми келиб тушгандан сўнг кучга киради. Шундан сўнг, суғурта ташкилоти суғурталановчига суғурта полиси беради.
Юқорида қайд этганимиздек, суғурта шартномасида, томонларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари ҳам ўз аксини топиш керак. Суғурта шартномасига кўра, суғурталанувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
суғурта мукофотини белгиланган тартибда тўлаб бориши;
суғурталанган объектнинг бут бўлиши учун қўлидан келган чораларни кўриши;
суғурталанган мол-мулкда юз берган жиддий ўзгаришлар,
хусусан унинг шикастланиш ёкй йўқ бўлиш хавфини оширувчи табиий офат хавфидан ташқари, ҳар қандай ўзгариш ҳақида суғурталовчига хабар бериши шарт.
Суғурта ташкилотининг асосий мажбурият суғурта ҳодисаси рўйберган тақдирда, ушбу ҳодиса натижасида кўрилган зарарни ўз вақтида қоплашдан иборат.
Айтиш керакки, суғурта ташкилоти ҳамма ҳолатларда ёки суғурта ҳодисаси рўй берганда зарарни қоплайди.
Суғурта муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар йиғиндисига суғурта қонунчилиги дейилади. Ўз навбатида, ҳамма меъёрий ҳужжатлар юридик кучига қараб қонунларга ва қонун ости ҳужжатларига бўлинади. Шу ерда таъкидлаш зарурки, иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига қадар, мамлакатдаги суғурта муносабатлари 1961 йилда қабул қилинган «Фуқаролик қонунчилик асослари» қоидаларига мувофиқ тартибга солинган. Бунда суғуртавий ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ва субъекти, суғурта муносабатларида қатнашувчи томонларнинг мажбуриятлари атрофлича баён этилгган. Ушбу даврларда, мажбурий суғурта масалалари қонунчилик ҳужжатлари билан, суғурта ишини ташкил этиш ва ихтиёрий суғурта турлари қонуи ости ҳужжатлари билан тартибга солинган.
1988 йилда собиқ шўро даврида «Кооперация тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши суғурта соҳасидаги давлат монополиясини бекор қилди. Кейинчалик, нодавлат секторида фарлият кўрсатувчи ташкилотларнинг кўпайиши мамлакат парламентидан махсус «Суғурта тўғрисида» ги Қонунни қабул қилинишини талаб этди. 1993 йилда Ўзбекистои Республикаси Олий Мажлиси ушбу Қонунни қабул қилди. Ўтган йиллар мобайнида мазкур қонунга икки марта қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Табийки, бу қонун ўша пайтда мавжуд бўлган иқтисодий жараёнларга тўлиқ мос келган. Бошқача сўз билан айтганда, ушбу қонун суғурта муносабатлари қатнашчилари учун бироз юмшатилган ҳолатда амал қилди. Жумладан, унда суғурта ташкилотлари тугатилган тақдирда уларнинг суғурталанувчилар олдидаги мажбуриятини бажариш тартиби тўлиқ ёритилмаган. Иқтисодиётда амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу қонунни қайтадан кўриб чиқишни, қолаверса бутунлай янги шаклини яратишни талаб этди. 2002 йнлнинг 5 апрелида Олий Мажлис "Суғурта фаолияти тўғрисида" янги Қонунни қабул қилди.
Янги қонуннинг диққатга сазовор жойларидаи бири, унинг 11-моддасида суғурта ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини аниқ кўрсатиб қўйилганлигидир. Бу жиддий масала. Гап шундаки, илгари амалда бўлган "Суғурта тўғрисида"ги Қонунда, янги ташкил этилаётган суғурта ташкилотларини юридик шахс сифатида давлат рўйхатига олиш ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, Фақат, унииг 26 ва 28-моддаларида суғурта ташкилотининг давлат суғурта назоратида рўйхатга олиниши ҳақида айтилган. Бу рўйхатга олиш давлат рўйхатига олишни англатадими ёки илгари давлат рўйхатига олинган суғурталовчиларни шунчалик ҳисобга олишни англатадими? Бу саволга олдинги қонун орқали жавоб топиб бўлмас эди. Янги ташкил этилган суғурта -ташкилотларини даилат рўйхатига олиш тартибини қонунда аниқ белгиланмаганлиги натижасида амалиётда катта қийинчиликлар юзага келганлигини кўнчилик ҳамон хотирлайди. Маълумки, қонун ҳужжатларига мувофиқ, акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган суғурта ташкилотлари Ўзбекистои Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганлар. Аммо, узоқ вақт, аниқроғи, 1998 йилнинг бирннчи ярмигача суғурта фаолиятини тартибга солиш ваколати берилган давлат суғурта назорати органининг ташкил этилмаганлиги ва илгари Адлия вазирлигида давлат рўихатига олннган ташкилотларнинг фаолияти етарли даражада назорат қилмаганлигини оқибатида янги ташкил этилгап суғурта ташкилотларини давлат рўйхатига олишда муаммолар пайдо бўлди. Айрим мутахассисларнинг фикрича, суғурталовчиларни суғурта иазорати давлат рўйхатига олиши зарур эди. Вазирлар маҳкамасининг «суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 8 нюлдаги 286-сонли қарорига мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Суғурта назорати давлат инспексияси мавжуд муаммони бир қадар ечгандай бўлди. Мазкур қарорга кўра, инспексия мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча суғурта ташкилотларини қайта рўйхатдаи ўтказди.
Шундай қилиб таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда суғурта бозори шаклланиб бўлган ва бугунги кунда у ўз ривожланишининг янги босқичига кўтарилди. Суғурта бозори жисмоний ва юридик шахсларнинг суғурта хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга асосланган бозор тузилмаси сифатида бундан кейин ҳам тараққий этади.
Давлат ЯИМ даги суғурта муносабатларининг улуши ва ҳар бир аҳоли сонига тўғри келадиган суғурта мукофотлари миллий суғурта бозори ривожланишининга сосий кўрсаткичиҳисобланади.
Бугунги кунда юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар миллий суғурта бозорининг ривожланишининг фойдаланилмаган потенсиалини ташкил этиб, бу ўз навбатида давлатимизда суғурта бозори ривожланиш босқичидалигидан далолат беради.
Давлатда ижтимоий суғурталаш меҳнат муносабатлари бўлиб фуқароларнинг жисмоний ва ақлий қобилиятларини руёбга чиқарилиши жараёнида ходим ҳамда иш берувчи ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги қонунлар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ходисалар ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида юз берган моддий зарар деганда соғлиқка зарар етган ҳолда ходим йуқотган иш ҳақи, унинг муайян қисмини қоплаш, қўшимча ҳаражатларни қоплаш, бир йўла қопланадиган нафақа бериш, маънавий зарарни қоплаш кабилардан иборат бўлади. Ходим вафот этган тақдирда эса, ушбу ҳаражатлар унинг меҳнатга яроқсиз қарамоғида бўлиб келган оила аъзоларига тўланади (хотини ёки болаларига). Суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти (бадали) йиллик иш ҳақи фондига нисбатан фоизларда, суғурталовчи томонидан белгиланган тарифларга мувофиқ белгиланади.
Давлат ижтимоий суғурта жамргармалар ва пул жамғармалари улар ичида етакчи ҳисобланади.
Давлат ижтимоий суғурта жамғармалари – умумдавлат мақсадлари учун белгиланган пул ресурсларнинг марказлашган жамғармаси. У суғурта услуби билан мулк шакли турли хил бўлган корхона ва ташкилотлар, тадбирокрлик фаолияти билан шугулланувчи шахсларнинг маблағларини мажбурий равишда жалб этган ҳолда тузилади.
Жамғармани хосил қилдириш манбалари турлича. Уларга: корхона ва ташкилотларнинг суғурта бадаллари, давлат бюджети маблағлари, ижтимоий суғурта йўли билан бериладиган санаторий ва дам олиш уйларига йулланмалар учун тушумлар.
Корхона ва ташкилотлар суғурта бадалларининг миқдори ишчи ва хизматчилар иш ҳақи жамғармасига нисбатан ўрнатилган фоизнинг кўпайтмаси сифатида белгиланади. Тарифлар миқдори режалаштирилган ҳаражатларни коплаш учун етарли тушумларни таъминлаши керак. Маҳсус тарифлар, айрим фуқаролар-ўзларини суғурта қилдирувчилар учун йўналтирилган.
Ҳар бир корхона ёки муассаса суғурта бадалларини ўз ишчи ва хизматчиларига хизмат кўрсатадиган касаба уюшмаси тарифи бўйича тўлайди.
Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар корхона ва ташкилотлар томонидан акс этадиган механт ресурсларининг элементи ҳисобланади. Савдо ташкилотларида ижтимоий суғуртага чегирмалар молия режасининг тегишли моддаси бўйича назарда тутилган бўлади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий суғуртага тарифлари вақти-вақти билан меҳнат ресурсларини қайта тиклашга кетадиган сарфларнинг ўзгариши билан қайта куриб чиқилиши керак.
Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари турли хил нафақаларни тўлаш, фуқароларнинг санаторий-курортларида дам олишларига маблағ ажратиш, меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган касаба уюшмалари фаолиятини моддий жиҳатдан таъминлашга сарфланади
Ижтимоий нафақаларнинг турли кўринишлари аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш тизимида муҳим ўрин эгаллайди. Уларнинг таркиби хомиладорлик ва туғиш, фарзанд туғилганда, бола парвариши ва бошқа ҳолатлар бўйича вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун нафақалардан иборат бўлиши мумкин.
Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш меҳнат жараёнида шикастланиш ёки касбий касалланиш натижасида содир бўлган бўлса, бу бўйича нафақалар ишчи ва хизматчиларга иш стажининг ўзлуксизлигини ҳисобга олмаган ҳолда иш ҳақининг 100% миқдорида берилади. Қолган бошқа ҳолатларда эса нафақа берилаётган пайтда иш стажининг узлуксизлиги ҳисобга олинади.
Барча ҳолатларда вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун бериладиган нафақанинг минимал даражаси минимал иш ҳақининг 90% миқдорида белгиланган.
Ишсизлик нафақаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда ишини йўқотган ва иш ҳақидан махрум бўлганларга нисбатан тайинланади. Ушбу нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор аҳоли бандлиги хизмати томонидан қабул қилинади ва бир вақтнинг ўзида тегишли шахс қонунга мувофиқ ишсиз деб топилади. Нафақа бандлик хизмати томонидан фуқарони ишсиз деб топилган биринчи кунидан бошлаб ишсизликнинг ҳақиқий календарь кунлари (дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олган ҳолда) учун ҳисобланади. Бундан нафақанинг ўртача кунлик миқдори ҳисобга олинади.
Ишсизлик нафақасининг миқдори фуқароларнинг ишсиз деб топилиш тоифаларига мувофиқ равишда дифференциация қилинади.
Ишсиз фуқаронинг қарамоғида меҳнатга лаёқатсизлар мавжуд бўлса, аҳоли бандлик хизмати органлари томонидан унинг ишсизлик даврида унга моддий ёрдам ва мактабгача болалар муассасаларидан, уй-жойдан, коммунал хизматлардан, жамоатчилик транспортидан, соғлиқни сақлаш ва умумий овқатланиш муассасаларининг хизматларидан фойдаланганлиги учун дотациялар кўринишида бошқа ёрдамлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ишсизлик бўйича нафақадан даромад солиғи ундирилади ва суд қарорлари бўйича ушланмалар ушлаб қолинади. Бу нафақани тўлашнинг давомийлиги қонунда белгиланган муддатдан ошиб кетмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |