Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси



Download 0,98 Mb.
bet20/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

Корхоналар молияси. Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини молиялаштириш аҳамиятлидир. Хўжалик юритувчи субъектлар молиясига қўйидагиларни киритиш мумкин:
- давлат корхоналари молияси;
- жамоа корхоналар молияси;
- акциядорлик жамиятлари молияси;
- қўшма корхоналар молияси;
- жамоат ташкилотлари молияси ва бошқалар.
Хар хил мулкчиликка асосланган корхоналарнинг молияси унинг қай даражада тўловга қодирлиги, даромадлари ва харажатларини акс эттириб, келажакдаги фаолиятини белгилайди.
Суғурта молияси.Суғуртанинг моҳияти шундан иборатки, тасодифий ахлотларнинг олдини олишни кўзда тутади. Суғуртани ҳам ўз навбатида қўйидаги катта гуруҳларга ажратиш мумкин:
- ижтимоий суғурта;
- шахсий суғурта;
- мулкни суғурталаш;
- масъулиятни суғурталаш;
- тадбиркорлик рискини суғурталаш.


3.Давлат молияси ва маҳаллий молия ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиясининг бўғинлари
Республика иқтисодиётини ислоҳ қилиш йўлидаги асосий устуворликлардан бири давлат молиясини бошқариш тизимини тартибга солиш, боор иқтисодиётига ўтиш ва ахборот технологиялари ривожланиш даврида республиканинг давлат молиясини бошқарадиган янги институтларга асос солишдир. Давлат молияси кўп жиҳати билан асосий омил кўрсаткич бўлиб келмоқда. Давлат молияси таркибидаги давлат бюджетининг моҳияти унинг даромадлилигида сезилади. Давлат молиясининг таркибий қисмларини қуйидаги жадвал орқали бўғинларини кўриш мумкин:


Давлат молияси:

1.Давлат бюджети

•Давлат бюджетининг иқтисодий категория сифатидаги моҳияти тақсимлаш ва назорат функциялари оркали амалга оширилади. Таксимлаш функциясининг амал килиш доираси бюджет билан муносабатларга ижтимоий ишлаб чиқаришнинг деярли барча иштирокчилари кириши билан белгиланади.

2.Бюджетдан ташқари бошқа мақсадли пул фондлари

• Бюджетдан ташқари фондларнинг моҳияти шундан иборатки, бошқа масалаларни ташкил этишда сарф бўлиши мумкин бўлган маблағларнинг заҳирасини барпо этишдир.

3.Давлат кредити

• Давлат кредити хўжалик юритувчи субъектлар учун қарзлар беришни англатади.

4.Давлат корхоналари молияси

• Мамлакат ҳудудида фаолият юритувчи давлат корхоналарининг молиявий аҳволи ва барқарорлигини кўрсатади


Маҳаллий бюджет – давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми, унда даромадлар манбалари ва улардан тушум миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқланган мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Маҳаллий корхоналар-бу маҳаллий ҳудудда фаолият кўрсатаётган ва маъмурий ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз таъсирини кўрсатаётган хўжалик субъектларидир. Улар фаолиятининг молиялаштирилиши жиҳатидан: ўз-ўзини молиялаштирувчи ва сметали молиялаштириш асосидаги хўжалик субъектларига бўлиниши мумкин.
Оила хўжалигининг иқтисодиёт секторида муҳим ўрин тўтиши, унинг давлат билан аралашиви бу эса ҳозирги кунда давлатнинг қай даражада ривожланган ёки ривожланмаганлигини оилаларнинг иқтисодий аҳволидан билиб олиш қийин эмас. Шунинг учун оилани ўрганиш, оилани бошқариш оила хўжалиги режаларини тўзиш, оилани иқтисодий аҳволининг яхшиланиши давлатга катта тасир кўрсатади.
Иқтисодиётнинг ижтимоийлиги биринчи навбатда оилада ифода этилганлиги сабабли, оиланинг молиявий ресурси қанчалик кўп бўлса шунчалик у тўқ ва фаравон яшайди. Оила хўжалигининг молияий муносабатларини ўрганганимизда унинг дарамадлари, ҳаражатлари ва жамғармаларини таҳлил қилишга тўғри келади. Албатта оила даромадлари манбаларининг ортиши унинг тўкинлигини таъминлайди ва маҳаллий бюджет ҳаражатларининг(ижтимоий) тежалишига олиб келади. Шунинг учун уй хўжалигида тадбиркорлик фаолиятининг турли кўринишларини амалга оширилиши бозор иқтисодиётининг талабларидан биридир.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish