Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари


Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва фойдаланиш имкониятлари



Download 2,56 Mb.
bet3/88
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#309388
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
2 5433846757219897778

1.3.Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва фойдаланиш имкониятлари
Ҳозирги вақтда акционерлар ва башқа фойдаланувчилар учун тайёрланаётган молиявий ҳисоботларда мамлакатдан мамлакатга ўтиб бораётган, айрим ҳолларда бир мамлакатдагина фойдаланиладиган бухгалтерлик принциплари ва қоидалари ишлатилмоқда. Шундай қилиб бухгалтерлик ҳисоботларида таққосланувчанлик йетишмаслиги мумкин. Бу ҳолатнинг ноқулайлиги шундаки, молиявий ҳисоботдан фойдаланадиган инвестицион таҳлиличилар ва бошқа фойдаланувчилар ҳисоботни таҳлил қилиш жараёнида унинг тарли стандартларга биноан тузилганлиги туфайли қўшимча харажатлар қилишига тўғри келади. Улар ҳисоботлар интерпретациясида чалкашликларга дуч келишлари ҳам мумкин. Ушбу жараён билан боғлиқ ҳолда капиталнинг жаҳон бозорида самарали рақобат ёмонлашиши, компаниялар еса капитални сақлаш бўйича юқори сарф-харажатларни ўз зиммаларига олишларига тўғри келади. Енг асосийси, турли мамлакатлар учун турлича фойда миқдори кўрсатилиши оқибатида бухгалтерлик ҳисоботларига ишонч йўқолади. Ҳисоботларнинг халқаро миқёсдаги турли туманлиги қуйидагиларга олиб келади:

  • молиявий ҳисоботларни тузишга кетадиган харажатларнинг мўлжалдан юқори даражада бўлиши – чунки транснационал компаниялар ўз фаолиятлари ҳақида турли мамлакатлар учун турлича ҳисоботлар тузишга мажбур бўладилар;

  • тижорат компаниялари турли мамлакатлардаги фаолиятлари молиявий натижаларини баҳолаш учун ягона тизимга ега бўлиш еҳтиёжи туғилади. Компаниялар, бундан ташқари, уларнинг ташқи ҳисоботлари фаолиятни баҳолашнинг ички баҳолашларига мос тушишларини ҳам хоҳлайдилар. Бу икки мақсадга еришиш еса турли мамлакатлардаги ҳисоботлар турлича бўлгани ҳолда жуда мушкул ҳисобланади.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари шунингдек, бухгалтерлик стандартларини ишлаб чиқувчи органлари ҳали тузилмаган ёки стандартларни ишлаб чиқишга ресурслари йетарли бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам жуда фойдалидир. Молиявий Ҳисобот Стандартларини ишлаб чиқиш ўзига яраша харажатларни талаб қилади, айниқса алоҳида мамлакат учун стандартлар ишлаб чиқиш чиқим нуқтаи назаридан самарасиздир.
Ташқи иқтисодий молиявий қарорларни қўллаб қувватлаш учун еса, албатта, бутун жаҳон учун молиявий ҳисоб ва ҳисобот бўйича таркибан бир хил, умумқабул қилинган ва мажбурий стандартлар тўплами зарурдир. Айнан ана шу вазифа МҲХСК зиммасига юклатилгандир.
Қуйида МҲХСКнинг 2000 йил 1 январ ҳолатига структурасини келтирамиз. 2001 йилда унинг таркиби қисман ўзгартирилганлигини айтиб ўтамиз2. МҲХСКнинг асосий тузилмаси унинг Устави билан белгиланган.
Юқорида айтиб ўтганимиздек МҲХСКнинг аъзолари асосан Бухгалтерлар Халқаро Федерациясига аъзо бўлган барча бухгалтер ва аудиторлар профессионал ташкилотлари аъзодирлар. Унинг аъзолари барча фаолият учун жавобгарликни унинг Уставига биноан МҲХСК Бошқарувига топширганлар. Бошқарув қатор ҳуқуқларга ега бўлиб, шу жумладан:

  • жамоатчилик ҳукмига халқаро бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига тегишли мунозарали ва муаммоли масалаларни, агар уларни чоп етишга Бошқарув аъзоларининг кўпчилиги овоз берган бўлса, ҳавола етиш;

  • МҲХСК номидан жамоатчилик ҳукмига “Стандартларнинг дастлабки (тахминий) варинатлари” кўринишидаги ҳужжатларни ҳавола етиш;

  • Бошқарув аъзоларининг тўртдан уч қисми овоз берган ҳолларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ни нашр қилиш ва бошқалар.

МҲХСК томонидан Стандартни нашр қилиш жараёни:

  • Дастур ҳақида қарор;

  • Бошқарма томонидан Тайёрлов қўмитасининг тайинланиши;

  • Асосий моментларни режалаштириш:

-лойиҳанинг амал қилиш соҳасини аниқлайди;
-тайёрлов қўмитаси тайёрлайди, бошқарма тасдиқлайди;

  • Принципларнинг лойиҳавий шакллантирилиши.

Изоҳларни йиғиш мақсадида Тайёрлов Комитети томонидан чиқарилади
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish