Такрорлаш учун саволлар.
ЎзРнирг "Маҳсулот ва хизматларни сертификациялаш" ҳақидаги қонунда нималар акс етттирилган ва у неча бобдан иборат?
Сертификациялашда қандай тушунчалар мавжуд ва уларга таъриф беринг?
Сертификациялаш қандай мақсадларда амалага оширилади?
Сертификациялаш қандай турларга бўлинади?
Мажбурий сертификатлаштириш лозим бўлган маҳсулотлар қандай ҳолларда сотилиши мумкин эмас?
Синов лабораториялари нималарга ега бўлиши керак?
11-Маъруза. Сифат назорати. Маҳсулот сифатини аниқловчи параметрлар ва уларнинг турлари.
Режа:
11.1. Назорат қилиш турларининг аломатлар буйича таснифланиши.
11.2. Назорат қилиш босқичлари.
11.3. Махсус назорат қилиш воситаларидан фойдаланишга қараб турлари.
11.4. Маҳсулотларнинг ҳаёт цикли.
Таянч сўзлар ва иборалар: дастлабки назорат, операциявий назорат, қабул қилиш назорати, яхлит назорат, танлама назорат, узлуксиз назорат, ўлчаш назорати, қараб текшириш назорати, техникавий кўздан кечириш, рўйхатдан ўтказиш назорати, маҳсулотларнинг ҳаёт цикли.
11.1. Назорат қилиш турлари қуйидаги аломатлар бўйича таснифланади.
Технологик жараён назорат қилишни ўтказиш жойи, вақтига қараб қуйидаги (назорат қилиш босқич)ларига бўлинади:
дастлабки назорат - келадиган ашёлар, буюмлар, қурилмалар, грунт ва бошқаларни, шунингдек техникавий ҳужжатларни назорат қилиш. Назорат қилиш кўпинча рўйхатга олиш усули билан (сертификатлар бўйича), керак бўлган ҳолларда еса ўлчаш усули билан амалга оширилади;
операциявий назорат- ишларни амалга ошириш жараёнида ёки ишлар бевосита тугатилгандан сўнг бажариладиган назорат дафтарларида ва ушбу ташкилотда ишлалаётган сифатни бошқариш тизими кўзда тутган ҳужжатларда қайд қилинади;
қабул қилиш назорати - объект қурилишнинг ёки объект қурилиши босқичларининг,ёпиқ ишларининг ва бошқа назорат объеклларининг тугалланиши бўйича назорат объектининг ишлатишга ёки кейинги ишларни бажаришга яроқлилиги ҳақида ҳужжатлаштирилган хулоса қабул қилиш мумкин.
У ёки бу кўрсаткични қабул қилиш назорати бир неча босқичда ва турли усулларда амалга оширилиши мумкин (масалан, алоҳида қатламдаги грунтнинг ва бутун тўкманинг зичлиги). Бунда пастки сатҳни тcкшириш натижалари юқоридаги сатҳни текширишга далил бўлиб хизмат қилиши бўйича ёпиқ ишларининг текширув далолатномалари бутун тўкмаларни қабул қилишда тақдим етилади. Қабул қилиш назорати - натижалари ёпиқ ишларнинг текширув далолатномаларида, муҳим қурилмаларни оралиқ қабул қилиш далолатномаларида ва қурилиш ишлари, бинолар ва иншоотларни қабул қилиш бўйича мавжуд меъёрларида қайд етилади.
Назорат қилинадиган кўрсаткичларнинг қамровига қараб қуйидаги (назорат ҳажмлар)га бўлинади:
яхлит назорат- бунда назорат қилинадиган маҳсулотларнинг барча миқдори (барча чоклар, барча қозиқлар, барча қурилмалар, заминнинг барча сиртлари ва б.) текширилади; танлама назорат-бунда назорат қилинадиган маҳсулотнинг қандайдир миқдори (танламаси) текширилади. Танлаш ҳажми қурилиш меъёрлари ва қоидаларида, лойиҳада ва бошқа ҳужжатларда белгиланади. Агар қурилиш меъёрларида назорат қилиш нуқталари тасодифан жойлашиши талаб етилса, танлаш «сочма» усулда, назорат қилишга кўрсатилган маҳсулотлар учун ГОСТ 18321-73 бўйича белгиланади.
Назорат қилишнинг даврийлигига қараб қуйидаги(назорат қилиш даврийлиги)ларига бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |