Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Тарбия жараён - шахсни шакллантиришга мақсадли йўналтирилган, тарбияловчи ва 
тарбияланувчилар ҳамкорлиги учун махсус ташкил этилган, бошқариладиган ва назорат 
қилинадиган, ўзининг пировард мақсади сифатида шахсни шакллантирадиган жараёндир. 
Тарбия жараёнининг энг асосий натижаси - ҳар томонлама ва уйғун камол топган 
юксак маънавиятли шахсни шакллантиришдир. 
Тарбия жараёни - тарбиявий ишлар, тадбирларнинг доимий ҳаракатдаги занжиридан 
иборат. 
Тарбиявий тадбирлар - турли хил моддий ва маънавий эҳтиёжларга жавоб берувчи, 
тарбиявий мақсадларнинг ягона мажмуасига бўйсундирилган, бир-бири билан ўзаро 
ҳамкорлик қилувчи, ўзида бир бутун таълимни кўзда тутган тарбиявий таъсир мажмуидир. 
Таълим жараёни алоҳида дарслардан ташкил топгани каби тарбиявий тадбирлардан тарбия 
жараёни вужудга келади. Тадбирлар, тарбиявий ишлар - тарбия жараёнининг бир бўлагидир. 
Тарбиявий иш (ТИ) - бу тарбиянинг тизимлилиги, тўлалиги, узвийлиги ка 
узлуксизлигидир. Тарбиявий иш тарбияланувчиларнинг муайян фаолиятини ташкил этувчи 
ва амалга оширувчи шаклдир. ТИнинг асосий хусусияти - зарурийлик, фойдалилик ва татбиқ 
этиш имкониятидан иборат. 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ёзилишича, «Халқнинг бой интеллектуал 
мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иктисодиёт, фан, техника 
ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини 
шакллантириш Узбекистон тараққиётининг муҳим шартидир" . 
Шу сабабли таълим муассасалари тарбиявий жараённи ташкил қилиш ва 
муваффақиятли давом эттириш учуп зарур бўлган тарбиявий ишлар услублари, билимлар, 
малака ва маҳоратлар тизими, замонавий педагогик технологиялар ва уларни тарбиявий 
ишлар амалиётида кўллаш масалалари педагогик жамоаларнинг энг муҳим муаммоси бўлиб 
қолмоқда. 
Таълим муассасаларида ўкувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий йшларнинг 
самарадорлигини ошириш тарбиявий ишлар технологиясини тўғри ташкил қилиш ва 
қўллашга боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида таълим муассасалари учун тарбиявий ишларни амалга 
ошириш услубиёти замонавий педагогик технологиялар ишланмалари асосида яратишни 
талаб этади. 
Фикримизча, таълим муассасаларининг тарбиявий ишлар технологияси йжодий 
фаоллик, мустақил фикрлаш ва моҳирона ҳаракатларга йўналтирилган бўлиши ва тарбиячи 
ҳамда ўқувчилар томонидан минимал куч сарфлаган ҳолда тарбиявий ишлар бўйича 
қўйилган максадларни эгаллашда энг фаол шакл, усул ва услублардап фойдаланиш, 
тарбиявий жараённи муваффақиятли ташкил этувчиларнинг доимий ва мажмуавий 
фаолиятининг асосий қисмидан иборат бўлиши керак. 
Таълим муассасаларида тарбиявий ишлар услубиётини амалга оширишнинг педагогик 
технологияси: лойиҳалаштириш, амалга ошириш, назорат ва таҳлил килиш каби иш 
ҳаракатлари кетма-кетлигидан иборат (чизмага қаранг). 
МАҚСАД 
ЖАРАЁННИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ 
ТАРБИЯЧИ ЖАРАЁННИ АМАЛГА ОШИРИШ НАТИЖА 
ЖАРАЁННИ НАЗОРАТ ВА ТАҲЛИЛ
ҚИЛИШ 


127 
Чизмада кўрсатилганидек, барча йўналишдаги тарбиявий ишларнинг технологияси ва 
ҳар бир аник ишларни ўтказиш, ташкил қилиш услубисти педагогик мақсад тушунчасидан 
бошланади, яъни педагогик мақсадга мувофиқлик (ушбу иш нима учун ташкил килинган ва 
ўтказилмокда, шунингдек, тарбиячи ва ўқувчи нимага эришиши керак?) ва педагогик 
маҳорат (аниқ ишларни ўтказиш, тарбиявий жараённи ташкил қилиш, ўкувчиларни 
қизиқтириш, жараёнда мустақил қатнашиш ва ижодий ишлашга истак уйғотиш учун турли 
усул ва услублардан фойдаланиш) ва уларнипг натижаларини назорат ва таҳлил қилиш, 
умумлаштириш (ўкувчилар нималарга ўргандилар?). 
Тарбия жараенини лойиҳалаштириш даврида тарбиячи ўкувчилар билан ўтказилиши 
лозим бўлган тарбиявий ишларни амалга ошириш чоғида кўлланиладиган услуб, шакл ва 
усулларни танлайди. Сўнгра, аник тарбиявий ишларга қўйилган максадларни амалга 
оширадилар. Кейинчалик, улар ишни назорат қилиш, якунлаш ва таҳлил қилиш механизмини 
аниклайдилар (Нима маъқул келди? Нима маъқул келмади? нега? нима яхши эди-ю, нимадан 
воз кечиш керак? Ким ажралиб гурди?) ва ҳоказо. 
Бу ишларнинг ҳаммасини умумлашгириб таълим муассасаларииинг тарбиявий ишлар 
технологияси - таълим муассасаси шароитида қўйилган мақсадларни амалга оширишда ҳар 
бир аниқ тарбиявий ишни ўтказиш ва таҳлил килиш учун қўлланиладиган услуб ва шакллар 
йиғиндисидан иборат эканлигини аниқладик. Масалан, таълим муассасасида ўқувчиларнинг 
ўкиши ва тарбияси даврида гурухларда, факультетларда, университетдарда, институтларда 
турли хил қизиқарли тадбирлар, байрамлар, танловлар, шунингдек, спортга, меҳнатга, 
ижодий ишга, бадиий мавзуга бағишланган тадбирлар, машғулотлар, ўйинлар, сайллар, 
линейкалар ва бошка тадбирлар ўтказилади. Ҳар бир тарбиявий иш ва тадбирга мос уни 
тайёрлаш ва ўтказиш услуби мавжуд. Лекин, мазмунсиз услубиёт ҳам ўз-ўзидан мавжуд 
ҳам бўлмайди, чунки тарбия жараёнини, энг аввало, тарбиявий ишнинг аниқ Мазмуни ва 
шакли оркали амалга ошириш мўлжалланади. Шундай экан, аник тарбиявий ишнинт 
таъсирчанлиги ва самарадорлиги - уларни тайёрлаш ва ўтказиш, тарбиячиларнинг ўкувчилар 
билан жамоавий фаолиятни ташкил қилиш тарбиявий ишлар технологияси тизимига боғлиқ. 
Одатда тарбиявий ишлар жамоавий ва ижодий табиатига эга бўлади ва мос равишда 
жамоавий тарбиявий ишлар (ЖИИ) ёки жамоавий ижодий ишлар (ЖИИ) деб номланади. 
ЖИИ - иш ва ўйин, ижод ва ўртоқлик, ҳаётий умид ва хурсандлик билан тўлдирилган ва 
айни пайтда, асосий тарбиявий восита бўлган жараённи ташкил этиш усулидир. Тарбиявий 
ишларда тарбиячилар ва ўқувчилар ўзаро ҳамкорлигининг шакллари, воситалари ва усуллари 
уйғунлашиб кетади. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish