Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

ва тафаккур тарзига назар ташлайдиган бўлсак, бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг 
йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми 
сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятларни кўрамиз. Мисол учун, 
тилимиздаги меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шафқат, қадр-қиммат деган, бир-бирини 
чуқур маъно-мазмун билан бойитадиган ва тўлдирадиган ибораларни олайлик..., бу 
тушунчалар кимдир шунчаки ўйлаб топган ширин калом, қулоққа хуш ёқадиган сўзлар эмас. 
Бундай тушунчалар асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг 
негизи сифатида вужудга келган, онгу шууримиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг 
амалий ифодасидир”.
Халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф–одатларимиз ва уларнинг 
замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик 
ва тотувликни қадрлаш, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли 
қадриятлар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу қадриятлар таълим–тарбия асосида ёш авлод онгига сингдирилади. 
Мамлакатимиз таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ва 
тарбиячиларнинг педагогик маҳоратида умумбашарий қадриятлар уларнинг маънавий 
дунёсини нақадар кенг эканлигини намоён этади. Буюк алломаларимизнинг таълим–тарбияга 
оид қарашларида умуминсоний ва маънавий қадриятларга бўлган эътибор асосий ўринда 


49 
турган. Ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва 
тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган. 
Инсон ахлоқи ақлга, хулқи ва ҳатти-ҳаракати эса илм–фанни ўрганишга ҳамда маърифатга 
асослангандагина маънавий камолотга эришади. Алломаларнинг фикрларига кўра, 
инсонпарварлик ғояларининг амалга ошиши, маънавий баркамолликка эришиш, билимли ва 
маърифатли бўлишга боғлиқ. Шунинг учун ҳам улар илмлиликни умуминсоний қадрият 
даражасида улуғлаб, жамиятнинг барча аъзоларини илм эгаллашга чақирдилар, 
муаллимларнинг шижоатли меҳнатини қадрладилар. 
Абу Райҳон Беруний ўз асарларида билим умуминсоний қадриятларни ўрганишнинг 
калити эканлигини алоҳида таъкидлайди. Илм–маърифатли одам жамият тақдири, инсонлар 
тақдири учун курашувчан, барча ёмонликлардан узоқдир. “Илмнинг фойдаси очкўзлик билан 
олтин кумуш тўплаш учун бўлмай, балки у орқали инсон учун зарур нарсаларга эга 
бўлишдир” деб ёзади аллома. (Абу Райҳон Беруний.: Ўйлар, ҳикматлар, нақллар, шеърлар.
44–
бет). Фалсафий талқинда қадриятлар – инсон ва инсоният учун беқиёс аҳамиятга эга 
бўлган эркинлик, тинчлик, ижтимоий тенглик, ҳақиқат, маърифат, гўзаллик, яхшилик каби 
баркамол инсон учун ижобий аҳамият касб этувчи ҳолатлар йиғиндисидир.
Тадқиқотчи олим О. Мусурмонованинг таъкидлашича, қадриятлар инсон томонидан 
қадрланадиган нарсалардан иборат бўлиб, кишиларнинг талаби, хоҳиши, қизиқиши ва 
мақсади асосида ўзаро муносабат, ўзаро таъсир натижасида вужудга келадиган ҳолатдир. 
Демак, қадриятларнинг моҳиятини педагогик нуқтаи назардан изоҳлаганимизда, инсоннинг 
маънавий эҳтиёжлари асосида пайдо бўлган, амалий фаолиятда давр синовидан 
муваффақиятли ўтган, ўз шакл ва мазмунида халқнинг маънавий оламини мужассам этган, 
асрлар давомида халқнинг маънавий маданиятини шакллантириш манбаи сифатида 
қадрланиб келинган маънавий – руҳий ҳатти–ҳаракатлар, нарса ва ҳодисалар мажмуи. 
(Мусурмонова О.: “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси”. 66–бет). 
Барча қадриятларнинг моҳиятини энг олий туйғу – инсонпарварлик ташкил этади. 
Инсонпарварлик – инсоннинг шарафи, виждони ва иймонининг маҳсули. Инсонпарварлик 
хайрихоҳлик, ғамхўрлик, моддий–маънавий мададга интилиш туйғуси, иймон ва виждон 
доирасида меҳр–мурувват кўрсатиш (Мусурмонова О.: “Маънавий қадриятлар ва ёшлар 
тарбияси”. 58–бет). Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида ёшлар 
“таълим–тарбияси инсонпарвар, демократик характерда эканлиги” давлат сиёсатининг 
асосий принципларидан бири сифатида талқин этилади. Ушбу шарафли ғояларни амалга 
ошириб, ёшларни, билимли ва ақлий жиҳатдан камол топтиришда аввало ўқитувчининг 
қизғин меҳнат фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда юртимизда баркамол 
авлодни тарбиялаб вояга етказиш масаласи долзарб вазифа сифатида эътироф этилмоқда. 
Бунда фарзандларимизнинг наинки жисмоний, балки ахлоқий ва маънавий баркамол бўлиши 
алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун ўқитувчининг ўзида бекаму кўст такомиллашган, энг 
юксак умуминсоний қадриятлар туйғуси бўлиши керак. Бу туйғу, унинг мукаммал 
шаклланган педагогик маҳорати қирраларида доимо ўз аксини топиши зарур. Инсон боласи 
ёшлигидан то умрининг охиригача илм олиб, ақлий камолот сари интилар экан, барча 
умуминсоний қадриятларга илм туфайли эришади. Ўқитувчи – илмни халққа тарғиб этувчи 
ва ёшлар қалбига йўл топувчи асосий жавобгар шахсдир. “Инсон қалбига йўл аввало 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish