Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


VI – мавзу. Монетар сиёсатни амалга оширишда хорижий мамлакатлар тажрибаси



Download 0,69 Mb.
bet19/29
Sana23.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#158913
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
13 Укув материаллари маъруза матни, укув куланмалар МС

VI – мавзу. Монетар сиёсатни амалга оширишда хорижий мамлакатлар тажрибаси

6.1. Ривожланган мамлакатларда монетар сиёсат воситаларидан фойдаланиш ва унинг амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари.




1. Марказий банкнинг мақоми ва ташкил этилиши шакллари
Бизга амалиётдан шу нарса маълумки, Марказий банк фойда олиш мақсадида фаолият юритмайди. Марказий банкнинг асосий мақсади бўлиб миллий валюта курсини барқарор ҳолатда сақлаш ва шу орқали мамлакат ҳудудида баҳолар барқарорлигини таъминлашдан иборатдир. Ҳар бир давлатда Марказий банк ҳукуматнинг расмий пул-кредит институти сифатида намоён бўлади.
Марказий банкларни пайдо бўлиш тарихи банк тизимининг буткул ишдан чиқиши билан боғлиқдир, яъни ҳар бир банк ўзича ва ўзи белгилаган миқдорда муомалага турли хилдаги ҳамда турли номинаодаги пул белгилари чиқариши билан юзага келган. Бу эса ўз навбатида нафақат банк тизимининг қолаверса бутун иқтисодиётнинг издан чиқишига олиб келди.
Кейинги йилларда Марказий банкларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти ҳамда уни мамлакат ҳудудида бўлаётган иқтисодий жараёнларни тартибга солишдаги роли ҳақида мунозарали бахслар бир неча маротаба ўзининг ривожланиш йўналишларини ўзгартирди ва бунинг оқибатида иқтисодиётдаги банк тизимининг биринчи поғонасида реал ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди. Бу эса биринчи навбатда, давлат бошқарув органларига бўлган муносабатларда намоён бўлди.

2. Марказий банкнинг мустақиллиги ва уни


таминлаш шартлари
У ёки бу Марказий банкнинг ўз фаолиятидаг мустақиллик даражасини аниқлаш учун уларнинг мустақиллик мезони (белгиси)га холис баҳо бериш керак. Хорижий адабиётларда Маоказий банклар мустақиллигини аниқлашнинг бир неча усуллари қайд этилган. Асосан Марказий банкларнинг иқтисодий ва сиёсаий мустақилиги ажралиб (фарқланиб) туради. Марказий банкнинг мустақиллик даражасини аниқлашда унинг пул-кредит сиёсатини танлаш ва ўтказишда давлат бошқарув органларига кўпроқ ёки камроқ қарамлилигига эътибор берилади.
Мараказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги – бу унинг ўз дастакларидан ўзи ҳохлаган йўналишда ва чегараланмаган миқдорда фойдалана олишига айтилади. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар Марказий банкларининг туркумланиши пул-кредит сиёсати масалаларини ҳал этишдаги мустақиллиги хоржий адабиётларда турли мезонларга қараб амалга оширилади.
Умуман олганда Марказий банклар мустақиллигининг усутунлигини ўрганиш тадқиқотларида субъектив ёки объектив омилларга баҳо бериб ажратиш мумкин. Масалан, субъектив омиллар сифатига мамлакат Марказий банки билан ҳукумат ўртасидаги ўзаро расмий муносабатларни ҳамда Марказий банк раҳбарларининг ҳукумат доираси билан бўлиши мумкин бўлган норасмий алоқаларни танлаб кўрсатишган. Чет эл муаллифларини тадқиқотларида мустақилликнинг 4 баллик тизими танланган: 1- баллга Марказий банкларнинг давлат бошқарувидан паст даражада мустақиллиги, яъни тўла қарамлиги; 4-баллга мустақиллик даражаси жуда юқори бўлган Марказий банклар киради.
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар Марказий банклари мустақиллигини объектив омилларига баҳо беришда қуйидаги мезонларни киритиш мумкин:

  • Марказий банк капиталида ва фойдани тақсимлашда давлатнинг иштироки;

  • Банк раҳбарларини тайинлаш (сайлаш)даги тартиб уларнинг фаолият кўрсатиш муддати ҳамда давлат томонидан миллий банкнинг фаолиятини назорат қилиш шакли;

  • Марказий банк вазифаларини аниқлашнинг қонунчиликда ёритилиш даражаси;

  • Марказий банк раҳбарияти қарорини давлат органлари ўрнатилган Қонун билан тўхтатишини ёки давлатнинг умумиқтисодий йўналиши билан Марказий банкнинг пул-кредит доирасидаги тадбирларини тартибга солишнинг мавжудлиги;

  • Мамалакат Марказий банкнинг давлат харажатларини тўғри ва эгри молиялаштиришини тартибга солувчи қоиданинг мавжудлиги ва унинг шакллари.

Марказий банкнинг капиталида ва фойдасини тақсимлашда давлатнинг иштироки омили Марказий банк иқтисодий мустақиллигининг қанчалик даражадалигини кўрсатади. Лекин бу қарамлилик иккиламчи рол ўйнайди. Чунки Марказий банкнинг капитали тўғридан тўғри давлатга тегишли бўлмаса ҳам қонунчиликда маълум шарҳ (изоҳ) мавжуд бўлади.
Шундай қилиб, мамлакат Марказий банкнинг капиталида 100 фоизи давлатнинг иштироки – кўпроқ Марказий банк салоҳиятига ва анъаналарига ҳамда улуш эгаларига боғлиқ бўлади. Бунга мисол қилиб АҚШнинг Федерал Резерв Тизимини ва Германияни Федерал банкнинг кўрсатиш мумкин. Иккала давлатнинг Марказий банклари жаҳонда энг мустақил банклар сифатида тан олинган. Шундай бўлсада Немис Федерал банкининг 100 фоиз капитали Федерацияга, Федерал Резерв Тизими капитали эса 100 фоиз аъзо банкларнинг тўлиқ мулкига тегишли. Ва аксинча, банклар васуқурта компанияларининг мулкига тегишли бўлган Италия Марказий банки Давлат бошқарув органларига қарамдир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг иқтисодиётдаги ўрнини ҳам унинг мамлакат ҳукумати билан бўладиган муносабатидан билиш мумкин. Барча мамлакатларда Марказий банкларнинг фаолияти “Марказий банк тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Қонунда Марказий банк фаолиятининг барча жиҳатлари ўз аксини топган бўлиши керак. Чунки Марказий банк учун ҳукуматнинг бошқа қонун ҳужжатлари “Марказий банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун олдида устувор эмас. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини ҳам Германия, Буюк Британия, Франция, Недерландия, Дания ва Россия каби давлатларнинг Марказий банклари гуруҳлари қаторига киритиш мумкин. Чунки бу гуруҳлар капитални 100 фоизи ҳам давлат мулки ҳисобланади (қаранг: 1-жадвал).
1-жадвал

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish