Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/118
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#142374
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   118
Bog'liq
zamonaviy tilshunoslik va lingvodidaktikaning kommunikativ aspektlari

Адабиётлар 
1. “75 устных тем по Испанскому языку”. Георгий Нуждин, Анна
Комарова. Айрис Пресс Рольф Москва 2002. 
2. “Literatura española”. M.Abdullayev, A.Xalillayev, Sh.Kholmatova,
B.Mamedov. 
3. “Español”. А.В.Кошелева. Санкт-Петербург 2005
ЗАМОНАВИЙ НЕМИС ТИЛИ ДАРСЛАРИДА МАҚОЛЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
Азимова Н.Ш. (СамДЧТИ) 
Бугунги кунда республикамизни ривожланган давлатлар даражасига 
чиқариш мақсадида бир қатор қонун ва қарорлар қабул қилинди. Таълим 
Ўзбекистон давлати сиёсатининг устувор сохасига айланди. Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастурида ривожланган мамлакатлар даражасида 
рақобатбардош, юксак маънавий-ахлокий фазилатларни эгалланган, юқори 
малакали кадрлар тайёрлаш мақсади ва вазифаси кун тартибига қўйилди. Фан 
техниканинг юксак тараққий этиши натижасида методика фанида, хусусан 
чет тилини ўқитиш методикасида янги-янги изланишларга асос солинмокда. 
Маълумки, чет тили ўқитишнинг бош максади таълим олувчиларда чет 
тилига оид нутқий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилгандир. Чет 
тилларни ўқитишда, талабалардаги чет тилларидан бўлган оғзаки ва ёзма 
нутқ кўникма ва малакаларини такомиллаштиришда янги педагогик 
технология, компютер технологиясидаги ўқитиш методикаси билан 
анъанавий ўқитиш методикасини бирга қўшиб олиб борилиши асосида 


186 
талабаларнинг мустақил фикрлаш фаолиятлари кучаяди. Агар биз чет тили 
ўқитишнинг энг янги усуллари асосида халқ оғзаки ижодининг ёрқин 
намунаси хисобланган мақолларни талабалар онгига сингдириб борадиган 
бўлсак, унда талабаларнинг чет тилига бўлган қизиқишлари янада ортади ва 
шу билан улар маънавий жихатдан баркамолликка хам эришадилар. Услубчи 
олимлар мақолларни ўқитишнинг воситаси сифатида қабул қилиниши 
бўйича 
қимматли 
фикрларни 
билдиришган. 
Жумладан, 
Р.Л. 
Златогорскаянинг фикрича, мақоллар оркали чет тилини ўрганиб бориш тил 
ўргатишнинг энг самарали услубидир. Мақоллар талабаларга тили 
ўрганилаетган мамлакатнинг хаёти ва маданияти билан танишишга ердам 
беради, турли хил халқлардаги фикр ва ғояларнинг бир-бирига ўхшашлигини 
ўргатади. Мақолларнинг кўпчилиги қофиядошлик асосида тузилиши, 
улардаги образлилик хамда ритмик қаторларнинг мавжудлиги туфайли улар 
тезда эсда сақланади ва тилнинг барча кўринишларида акс эта олади. 
[Златогорская Р.Л. 1979. 49 бет.] 
Мақолларни дарс жараенида қўлласак у дарсга хаққонийлик бахш этади, 
бундан ташқари мақоллар хотирада махкам ўрнашиб қолади. Мақолларнинг 
ёдда сақланиши, албатта, улар ягона умумий лексик маъно касб этиши хамда 
уларнинг деярли барчаси бошқа тилда уз муқобилига эга эканлигига кўра 
бирмунча осон кечади: талабалар олдидаги вазифа ёд олинган мақоллардан 
тегишли вазиятларда, оғзаки нутқ фаолиятларида ўринли равишда фойдалана 
билишдир.Немис мақолларидан талабаларнинг ўзлаштириш даражалари, 
дарснинг мавзуси ва мақсадига қараб фаол кўлланиш мумкин. Шунингдек, 
талабаларнинг мустақил ишларида мақоллардан самарали фойдаланишлари 
учун долзарб мавзулар: одоб-ахлок,мехнатсеварлик ва хоказоларни бериш 
мумкин. 
1) Дарснинг бошланишида хар бир талаба шу мавзуларда ўзи билган
немисча мақолни айтади ва ёнидаги талаба шу мақолни ўзбекча муқобилини
айтади. 
2) Талабалар гурухларга бўлинадилар ва ҳар бир гурухга бир нечта
мақоллар берилади. Талабалар бирон бир воқеа ёки ходисани айтиб шу 
мақолларни ишлатади. 
3) Талабалар карточкаларда ёзилган сўзларни тўгри жамлаб мақолни
топадилар. 
4) Талабаларга бирон бир немисча мақолни боши берилади ва талабалар
мақолнинг давомини ўзлари топишлари лозим булади. 
Дарс жараёнида кўйидаги немисча мақолларни ва уларнинг ўзбекча 
муқобилларини ишлатиш мумкин. 
Немис тилида: Erst messen, dann schneiden. 
Узбек тилида: Етти ўлчаб бир кес. 
Немис тилида: Wer nicht arbeitet, soll auch nicht essen. 
Ўзбек тилида:Ишламаган тишламайди. 
Немис тилида: Der Appetit kommt beim Essen 
Ўзбек тилида:Иштаха овқат пайтида келади. 


187 
Мақоллар билан ишлаганда ўқитишнинг жамоавий усули мухим рол 
уйнайди, чунки бу усул жуфт булиб ишлаш ва гурухлар билан ишлашни 
кўзлайди. Шу тарзда талабанинг ҳам мустақил ўрганиши хам ўзаро ўрганиши 
юзага келади ва натижада уларда хайрихоҳлик, ўзаро ёрдам бериш, 
дўстларни қўллаш, сабр-тоқат, ўртоқларнинг фикрини хурмат килиш, 
фаоллик хамда машқларга ижодий ёндашув каби ажойиб фазилатлар 
уйғонади. 
Хулоса килиб айтганда, мақоллар оркали немис тилини ўргатиб бориш 
тил ўргатишнинг энг самарали услубларидан биридир. Мақоллар киши 
ақлини уткирлаштирибгина, нутқини равон ва ривожлантирибгина қолмай, 
унинг таъсирчанлигини хам оширади. Турмушнинг пасту баланд 
муаммолари тўгрисида қимматли маслахатлар беради. Мақоллар таълим 
олувчиларга халқнинг хаёти ва маданияти билан хам танишишга ёрдам 
беради. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish