Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/118
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#142374
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   118
Bog'liq
zamonaviy tilshunoslik va lingvodidaktikaning kommunikativ aspektlari

Адабиётлар 
1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Икки томли. Москва: “Рус тили”
нашриёти, 1981. – 1 том – 631 бет; 11 том – 715 бет. 
2. Cambridge Idioms Dictionary. Second edition. – CUP, 2006. – 520 p.
3. Oxford Dictionary of Current Idiomatic English. A.P. Cowie, R. Mackin,
I.R. McCaig. – OUP, 1986. – 752 p. 
ФРАНЦУЗ АНТРОПОНИМЛАРИНИ СЕМАНТИК ДЕРИВАЦИЯ 
АСПЕКТИДА ТАВСИФЛАШ 
Камолова С.Ж. 
(Бухоро МТИ мустақил изланувчиси) 
Замонавий тилшунослик учун антропонимларнинг келиб чиқиши, 
уларнинг борлиқ объектлари билан ўзаро муносабати, экстралингвистик 
объект сифатларининг антропонимлар дунёсига нисбат берилиши ҳамда
предметлар ва тушунчаларнинг сўз орқали ифодаланиши, антропоним-
ларнинг миллий маданият билан алоқаси каби масалалар кейинги ўн 
йилликларда жуда долзарб саналади. Француз исм ва фамилияларининг 
таҳлили уларни тасвирлашнинг бир қатор ўзига хос лисоний воситаларини 
ажратиш мумкинлигини кўрсатади. Бу ҳолат француз халқининг миллий 
олам манзарасида ўзига хосликни аниқлашга имкон беради. Шу боис 
антропонимларни 
антропоцентрик 
позициядан 
семантик деривация 
аспектида ўрганиш долзарблиги шубҳасиздир. 
Ушбу мақолада асосий эътибор француз антропонимлари шаклланиши-
нинг фақат бир қиррасига, хусусан, уларнинг семантик деривацияси масала-
сига қаратилади. Фараз қилинадики, фамилияларнинг пайдо бўлишида 
муайян семантик моделлар муҳим роль ўйнайди, чунки ҳар бир 
антропонимнинг этимологияси семантик деривация талқинида ойдинлашади. 
Бу бежиз эмас, инсонни ўраб турган олам манзараси унинг тилда акс этади, 
тилни ва тил соҳибини шакллантиради ва тил бирлигининг қўлланиш 
хусусиятларини аниқлайди. Ҳар бир тил ўз соҳибларининг оламида мавжуд 


57 
бўлади, ва олам тўғрисидаги билимларни ҳисобга олмасдан бу тилни 
ўрганиш уни ўлик тилга айлантириб қўяди, яъни бу тилдан мулоқот 
воситаси сифатида фойдаланиш имкониятидан инсонни махрум қилади. 
Айнан 
шу 
боисдан 
антропо-нимларнинг 
мотивлашувини 
“олам 
манзараси”нинг семантик деривацияси аспектида ўрганиш мақсадга 
мувофиқдир. Ҳақиқатан ҳам, экстралингвистик объектлар оламининг 
манзарасисиз антропонимларнинг семантик моделлари тўлиғича мавжуд 
бўлалмаган бўларди. 
Замонавий тилшунослик нуқтаи назаридан қаралганда лисон – бу 
белгилар тизимидир, ва фамилия ушбу тизимнинг муҳим қисмидир.
Туғулгандан фамилияларни олиб, одамлар бутун умри давомида бу 
фамилияларда юришлари керак. Атоқли отларнинг бир неча турлари 
мавжуд, улар орасида фамилия одамнинг ўзига хос идентификатори ёки 
идентификация белгиси саналади. 
Фамилияларнинг пайдо бўлиш манбалари асосида кўп нарсалар туради: 
тахаллуслар, географик номлар, касблар, унвонлар ва мансаблар ва ҳ.з. 
Француз фамилиялари Институтининг маълумотларига кўра, фамилиялар X-
XI асрларда пайдо бўлган. Узоқ вақт давомида французларда ҳеч қандай 
фамилия бўлмаган. Фамилия ўрнида одамлар praenomina (шахс исмлари) ёки 
лақабларни ишлатганлар. Лақаблар соҳибнинг жисмоний кўриниши, касби, 
туғилган жойи ёки яшаш жойини акс эттириши мумкин. Фақат 1539 йили, 
қирол фармонига мувофиқ, Францияда яшайдиган ҳар бир киши ота-
боболаридан мерос қилиб олган фамилияни олиб юриши керак эди. Фамилия 
мерос қилиб олинган биринчи ҳолат Провансда қайд этилган. 
Касбларни англатувчи сўзлардан ҳосил бўладиган фамилиялар қишлоқ 
хўжалиги, касблар ва чакана савдо соҳаларига асосий эътиборни йўналтирган
Европа жамиятининг тарихини шахснинг касбий ривожланиши нуқтаи 
назаридан очиқ кўрсатиб беради. 
Француз фамилияларининг cтруктур таҳлили уларнинг деривацион
иерархиясини қуйидаги моделлар кўринишида тақдим этиш мумкинлигини 
кўрсатди: 1) ўзак модел, 2) аффиксал модел, 3) муракккаб модел. 
1. Ҳеч қанақа суффиксларсиз ясалган фамилиялар биринчи гуруҳда
тақдим этилган. Бунга қуйидаги фамилиялар киради: Bois (Late Latin boscum 
бута; ўрмонда ишлаган кимса), Сanipe (OFr Сanif пичоқча; пичоқлар 
тайёрлаган кимса ), Tasse (OFr tasse ҳамён, сумка; сумкалар тайёрлаган ёки 
сотган кимса), Fabre (Latin faber ‘темирчи’), Cape (OFr cape накидка, яъни 
елкага ташлаб юриладиган енгил кийим; накидкани тайёрлаган кимса). 
2. Лавозимлар иерархияси билан боғлиқ француз фамилияларини
шакллантиришнинг кенг тарқалган усулларидан бири - бу аффиксация 
жараёнидир, яъни «машғулоти бирон-бир нарса билан боғлиқ кимса» 
маъносини англатадиган -er ёки –ier флектив суффиксини ўзак морфемага 
қўшишдир: N + - er → Фамилия. Масалан: Сrozier (OFr crois крест черков 
маросимларида хочни кўтарган кимса), Boucher (OFr bouc қўй; қассоб), 
Fuselier (OFr fusel урчуқ, ғалтак; йигирувчи), Pelissier (OFr pellice мўйна 
плаш; мўйнадан кийим тайёрлаган киши), Сhevalier (OFr cheval от; рицарга 


58 
хизмат қилган киши), Charlier (OFr char арава, тўрт ғилдиракли арава
карета,яъни тўрт ғилдиракли енгил соябон арава устаси) кабилар бундай 
фамилияларнинг ёрқин мисолларидир. 
«Қайсидир жойнинг яшовчиси» маъносига эга –eau суффиксини ўзакка 
қўшиш билан яна бир маҳсулдор N + -eau → Surname модели пайдо бўлган. 
Тахмин қилиш мумкинки, Drapeau (OFr drap ‘кийим’) жун кийимларнинг 
сотувчиси ёки тайёрловчиси бўлган, Jarreau (OFr garra ‘сопол кўза ёки ёғли 
банка) сопол кўзаларни сотган ёки муаттар ёғларни ишлаб чиққан, Barteau 
эса (OFr berte ‘сават’) саватларни ясаган. 
Навбатдаги маҳсулдор суффикс – бу «кимдадир сифатларнинг 
мавжудлиги» маъносига эга бўлган -ly суффиксидир: N + -ly → Фамилия
Bailly (OFr bailis лавозим, судда тартибни сақлаш учун масъул). 
3. Сўзларнинг ўзаро қўшилиши воситасида ясалган фамилияларнинг
моделларини қуйидаги схемалар кўринишида кўрсатиш мумкин: 
N + -delain → Фамилия. Тахминан, Сhapdelaine (OFr chape капюшонли 
елкага ташлаб юриладиган енгил кийим, шляпа + de laine ‘жундан) шундай 
кийимни тиккан одам бўлган. 
V + -bois → Фамилия. Brisbois (OFr briser кесмоқ ва bois ўрмон
фамилияли одам дарахт (ёғоч) кесувчи бўлган. 
Таъкидлаш жоизки, сўзларни қўшиш йўли билан фамилияларни ясаш 
модели француз тилида типик эмас, шу боис у маҳсулдор эмас. 
Шундай қилиб, лисоний бирлик сифатида фамилия сўздир ва сўз 
сифатида у тилнинг ажралмас қисмини ташкил қилади ва унинг қонунларига 
бўйсунади. Бу сўз, аждод-сўзга боғлиқ бўлмаган ҳолда, ўз ҳаёти билан яшай 
бошлайди ва аждод-сўз билан алоқани бутунлай йўқотиши мумкин. Шу боис 
ҳар бир фамилиянинг семантик деривация моделини очиб бериш, яъни унинг 
келиб чиқишини аниқлаш, у келиб чиққан сўзни топиш, қанақа усуллар ва 
воситалар ёрдамида унинг ҳосил бўлганини тушуниб етиш осон бўлмайди. 
Фамилияни қимматли илмий манбага айлантирадиган ушбу хусусиятлар 
айни пайтда тадқиқот учун катта қийинчиликлар туғдиради. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish