Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

Тариф ставкаси – иш вақти бирлиги ҳисобига меҳнатга ҳақ 
тўлашнинг пул билан ифодаланган мутлақ миқдоридир. Биринчи разряд 
тариф сеткаси ва тариф ставкаси асосида шундан кейинги ҳар бир 
разряднинг тариф ставкаси ҳисоблаб чиқилади. Биринчи разряднинг тариф 
ставкаси корхонанинг жамоа шартномаси билан белгиланади ва бир 
томондан, унинг молиявий имкониятларига, иккинчи томондан, тармоқ 
битимида акс эттирилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига боғлиқ бўлади. 
Бунда у белгиланган энг кам иш ҳақи даражасидан кам бўлмаслиги лозим. 
Тариф ставкаси ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш даражасини белгилаш учун 
бошланғич миқдор ҳисобланади. Бунда корхонада меҳнатга ҳақ тўлашнинг 
қандай шакллари ва тизимлари қўлланилиши эътиборга олинмайди. 
Танланган вақт бирлигига қараб тариф ставкалари соатбай, кунбай ва 
ойлик маошлардан иборат бўлади. Энг кўп тарқалгани соатбай тариф 
ставкалари бўлиб, улар асосида турли қўшимча ҳақлар ҳисоблаб чиқилади. 
Кунлик ва ойлик ставкалар соатбай ставкаларни иш сменасидаги соатлар 
сонига ва ой мобайнидаги ишланган ўртача ойлик соатлар сонига 
кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқилади
Тариф-малака маълумотномалари норматив ҳужжатлардан иборат 
бўлиб, улар ёрдамида иш разряди ва ишчининг разряди белгиланади. 
Уларда ҳар бир мутахассисликдаги ҳар бир разряд ишчиси назарий ва 
амалий жиҳатдан билиши лозим бўлган ахборот мавжуд бўлади. Мазкур 
маълумотномалар уч бўлимдан: “Ишларнинг таъриф-тавсифи”, “Билиш 
керак” ва “Ишларга доир мисоллар”дан ташкил топади. Тариф-малака 
маълумотномалари тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, фақат улардан 
фойдаланувчи корхона учунгина норматив ҳужжат ҳисобланади. Малака 
разряди ишчига, одатда, цех ёки корхона малака комиссияси томонидан 
берилади. 
Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш соҳасидаги анъанавий 
ёндашувларга таянувчи корхоналар ишчилар иш ҳақининг миқдорини 
белгилаш учун тариф сеткалари, тариф ставкалари ва тариф-малака 
маълумотномаларидан фойдаланадилар. Бундай корхоналарда бошқарув 
меҳнати ходимлари ҳисобланувчи хизматчилар учун штат-маош тизими 
татбиқ этилади. Унинг ўзига хос хусусияти штат жадвалининг 
тузилишидан иборат бўлиб, унда муайян корхонада мавжуд бўлган 
лавозимлар рўйхати, ҳар бир лавозим бўйича ходимлар сони ва ойлик 
миқдори кўрсатилади
Корхонанинг 
аттестация 
(шаҳодат 
бериш) 
комиссияси 
лавозимларнинг малака маълумотномаларидан фойдаланиш асосида 
аттестация жараёнида хизматчиларга малака тоифаларини беради. 
Хизматчилар 
лавозимларининг 
малака 
маълумотномаси 
алоҳида 
тафсифлардан ташкил топади. Ҳар бир малака тавсифи уч бўлимдан 
иборат: “Лавозим вазифалари”, “Билиш керак”, “Малака талаблари”. 
Тариф-малака маълумотномаси сингари, хизматчилар лавозимларининг 


110 
малака маълумотномаси тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, корхоналар 
улардан ихтиёрий равишда фойдаланишлари, улар тегишли бўлимларига 
тузатишлар ва ўзгаришлар киритишлари мумкин. Хизматчиларни 
аттестациядан ўтказиб туриш даврийлигини корхона раҳбариятининг ўзи 
белгилайди. 
Кўпгина корхоналар ҳозирги вақтда анъанавий тариф тизими 
элементлари асосида меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг янги, янада 
самаралироқ усулларини излаш йўлидан бормоқдалар. Бу ижобий ҳодиса 
бўлиб, корхоналарга ўзлари қараб чиқадиган масалаларни ҳал қилишда 
мустақиллик беришнинг натижасидир. Корхонада ишловчи барча 
ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун умумий тариф 
сеткасидан фойдаланиш анча кенг татбиқ этилмоқда. Тариф сеткадаги 
разрядларнинг энг кўп миқдори ва уларга мос келувчи тариф 
коэффициенти муайян корхонада ихтиёрий равишда белгиланиши мумкин 
ва албатта, жамоа шартномасида мустаҳкамлаб қўйилиши лозим. 
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги ҳайъат йиғилишининг 
1993 йил 8 январдаги 1-қарорига асосан ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи 
тўлашни ташкил қилишда фойдаланиш учун тавсия этилган ягона тариф 
сеткасидан бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, барча турдаги 
корхоналарда фойдаланишга, ундаги талаб ва таклифларга асосланишни 
тақозо этилади. 
Ягона 
тариф 
ставкаси 
ишларнинг 
тариф 
ставкаларини 
табақалаштириш учун тариф сеткаларини ишлаб чиқиш тамойили бўйича 
тузилган. У ишчиларга ҳам, барча тоифадаги хизматчиларга ҳам ҳақ 
тўлашнинг разрядли тизимидан иборат бўлиб, разряд доирасида қайд 
қилинган тариф ставкалари ва лавозим маошларини белгилашни ўз ичига 
олади. Сетканинг дастлабки вариантида 28 ва ҳозирги (01.09.96 й.) 
вариантида 22 та разряд мавжуд. ßíãèäàí òàêëèô ýòèëãàí ßТС áóíäàí îëäèí àìàë 
қèëãàí ßÒÑèäàí қàòúèé ôàðқëàíìàé, óíäà òàðèô êîýôôèöèåíòëàðèíèíã ўñèá áîðèø 
òåíäåíöèÿñè êóçàòèëàäè (8.1-æàäâàë). 
Разрядлар бўйича ҳақ тўлаш ставкаларини табақалаштириш Ягона 
Тариф Ставкасида ходимлар бажарадиган ишларнинг мураккаблиги ва 
уларнинг малакаси белгиси бўйича амалга оширилади. Иш ҳақида бошқа 
омилларни – нормал шароитлардан четга чиққан меҳнат шарт-
шароитларини (меҳнатнинг умумтармоқ шарт-шароитлари бундан 
мустаснодир), меҳнатнинг оғирлиги, жиддийлиги, нормани оширувчи 
алоҳида меҳнат натижаларини, ходимларнинг ишчанлик ва шахсий 
хусусиятларини ва шу кабиларни ҳисобга олиш иш ҳақини ташкил 
этишнинг бошқа элементлари воситасида амалга оширилади. Уларга 
нисбатан меҳнат нормаси учун ҳақ тўлаш сифатидаги тариф ставкаси 
(маош) бутун иш ҳақини ташкил этишнинг асоси ҳисобланади. 
Ягона 
тариф 
ставкасида 
қабул 
қилинган 
тариф 
коэффициентларининг разрядга қараб ортиб бориши хусусияти мавжуд 


111 
бўлиб, бунда энг кўп ўсиш бошланғич разрядлар учун, энг кам ўсиш юқори 
разрядлар учун назарда тутилган. Бу кам малакали ходимларни, яъни 
малакали мутахассислар ва раҳбарларга нисбатан кам иш ҳақи оладиган 
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурати билан изоҳланади. 
Ягона тариф ставкасида барча касблар ва ходимларнинг лавозимлари 
бажарилаётган ишлар (функциялар)нинг умумийлик белгиси билан 
гуруҳларга ажратилган. Ишчиларни таснифлаш учун сетканинг дастлабки 
саккизта разряди мўлжалланган. Бу ҳозирги вақтда амал қилаётган ишлар 
ва ишчи касбларининг ягона тариф-малака маълумотномаси бўйича 
тарифлаштириш шартларига мос келади. Айни вақтда муҳим ва 
масъулиятли ишларда ёки янада муҳимроқ ва масъулиятлироқ ишларда 
банд бўлган юқори малакали ишчиларга ҳақ тўлашнинг 12-18-
1.000 
1.000 
1.000 
1.000 
1.000 

1.450 
1.740 
1.880 
2.014 
2.181 

1.595 
1.915 
2.068 
2.216 
2.400 

1.755 
2.107 
2.276 
2.439 
2.641 

1.930 
2.316 
2.502 
2.681 
2.904 

2.115 
2.539 
2.741 
2.937 
2.181 

2.308 
2.769 
2.991 
3.205 
3.471 

2.510 
3.012 
3.252 
3.484 
3.773 

2.716 
3.260 
3.521 
3.773 
4.086 

2.926 
3.512 
3.793 
4.064 
4.401 
10 
3.140 
3.768 
4.070 
4.361 
4.723 
11 
3.358 
4.029 
4.352 
4.663 
5.050 
12 
3.581 
4.297 
4.641 
4.973 
5.386 
13 
3.808 
4.569 
4.935 
5.288 
5.727 
14 
4.038 
4.845 
5.232 
5.606 
6.071 
15 
4.271 
5.125 
5.536 
5.931 
6.423 
16 
4.508 
5.409 
5.842 
6.259 
6.779 
17 
4.748 
5.697 
6.153 
6.593 
7.140 
18 
4.991 
5.989 
6.468 
6.930 
7.505 
19 
5.238 
6.285 
6.788 
7.273 
7.877 
20 
5.488 
6.585 
7.112 
7.620 
8.253 
21 
5.741 
6.889 
7.441 
7.937 
8.635 
22 
5.998 
7.198 
7.773 
8.328 
9.019 


112 
разрядларидан келиб чиқиб маошлар белгиланиши мумкин. қолган 
ходимлар-хизматчилар, мутахассислар, раҳбарларга 18-22-разрядлар 
бўйича тариф белгиланади. 
Тармоқлар ягона тариф ставкасини ишлаб чиқишда тарификациялаш 
ва ишчилар ҳамда хизматчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ягона шкаласининг 
тузилишига доир қуйидаги тамойилларга амал қилинади: 

иқтисодиёт соҳаси ходимларининг барча тоифаларини ягона тариф 
шкаласи билан қамраб олиш; 

ишчи касблари ва хизматчилар лавозимларини бажарилаётган 
вазифалар (функциялар) умумийлиги белгисига кўра гуруҳлаш; 

ишчи касблари ва хизматчилар лавозимларини тарификация қилиш, 
яъни 
уларни 
бажариладиган 
ишлар 
ёки 
функцияларнинг 
мураккаблиги белгисига қараб меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига 
киритиш; 

разряд тариф ставкасини оддий меҳнат билан шуғулланадиган 
ходимларнинг энг кам иш ҳақи миқдори даражасига мувофиқ 
келадиган қилиб ва тариф коэффициентларининг разряддан разрядга 
бир хилда нисбий ортиб бориши тартибида белгилаш. 
Ягона тариф ставкасининг устунлиги шундан иборатки, у 
ходимларнинг барча касб-малака гуруҳлари бўйича тариф ставкалари ва 
маошлари нисбатини белгилашда меҳнат тафовутларига баҳо беришга 
ягона ёндашувни таъминлайди. Умумий тармоқлараро ягона тариф 
ставкаси тармоқ ягона сеткаларини ва корхонанинг ягона тариф 
сеткаларини ишлаб чиқиш учун андоза ҳисобланади. Уларда 
ходимларнинг турли тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқлараро 
ягона шартлари тармоқ шарт-шароитларига ва муайян корхоналарнинг 
шарт-шароитларига, 
ходимларнинг 
касб-малака 
таркибига 
мос 
келтирилиши лозим. 
Тариф тизимининг асосий элементларига, шунингдек, ноқулай 
иқлимли минтақаларда ишлаганлик учун минтақавий коэффициентлар ва 
иш стажи учун иш ҳақига устама ҳақ тўлашлар киради. Минтақавий 
коэффициент корхона, ташкилотнинг қаерда жойлашганлигига қараб иш 
ҳақини кўпайтиришнинг норматив кўрсаткичидан иборатдир. У қайси иш 
ҳақига татбиқ этиладиган бўлса, ўша бевосита иш ҳақига белгиланади.
Иш ҳақини минтақавий тартибга солишнинг асосий вазифаси 
мамлакатнинг барча иқтисодий минтақаларида баравар меҳнат учун 
баравар реал иш ҳақи тўланишини таъминлашдан иборат. Бунинг учун бир 
хил малакадаги ходимларнинг иш ҳақи иқтисодий минтақалар бўйича 
фарқланиши лозим ва бунда фарқлар ўз-ўзидан эмас, балки давлат 
томонидан онгли ва режали равишда белгиланиши керак. 
Минтақа иқтисодий-жуғрофий ўрнини баҳолашда унинг йирик 
иқтисодий марказларга нисбатан ўрнини, хом ашё, рекрацион имконият 
манбаларига нисбатан ўрнини, минтақавий бозорларга нисбатан ўрнини 


113 
ҳисобга олган ҳoлдa табақаларга ажратилади. Ўзбекистонда, умуман, 
Тошкент минтақаси (Тошкент вилоят ва Тошкент шаҳри), Жиззах, 
Сирдарё, Самарқанд минтақалари қулайроқ иқтисодий-жуғрофий ўринни 
эгаллайди. 
Агроиқлим омиллари минтақадаги қайта ишлаш жараёнининг барча 
босқичларига фаол таъсир қилади. Айниқса, аграр секторнинг ер бўйича 
ихтисослашувида мазкур омиллар роли жуда катта бўлиб, бу ҳол ўз 
навбатида, қишлоқ
жойларда меҳнат қилиш учун қулай ёки ноқулай шарт-
шароитлар билан боғлиқдир. Ана шу шарт-шароитлардан келиб чиққан 
ҳолда Тошкент вилояти озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга, Навоий 
вилояти чорвачилик маҳсулоти тайёрлашга, Сурхондарё вилояти ингичка 
толали пахта етиштиришга ихтисослашган. 
Экстремал иқлим шароитидаги минтақаларда (Сурхондарё вилояти, 
қорақалпоғистон Республикаси) меҳнат қилиш фаолиятининг техник-
иқтисодий кўрсаткичлари мўътадил иқлимли зоналар (Фарғона 
вилояти)дагига нисбатан ноқулайроқдир. 
Иш ҳақини ташкил этишда табиий-ресурс имконияти фойдали 
қазилма бойликлар мавжудлиги, рельефи, зилзилабардошлиги, ер-сув 
ресурси кабилар ҳам муҳим ўрин тутади. Табиий омил ишлаб чиқариш 
жуғрофияси ва қишлоқ хўжалик ҳамда кон қазиш саноат маҳсулотини 
истеъмол қилишнинг маконий доирасини белгилаб беради. Табиий 
ресурсларнинг ўринлашуви ва улардан фойдаланувчи ишлаб чиқариш 
корхоналарининг жойлашуви табиий омил ҳудудий хусусияти ҳамда бозор 
конъюнктурасига ва иш ҳақи коэфициентига таъсир қилади. Табиий 
шароит ва ресурслар бошқа минтақалардан сармоя (жумладан, хорижий 
сармоя)ни мулкни хусусийлаштириш ишида қатнашиш учун қўшимча 
равишда жалб қилишда ёрдам бериши ёки аксинча, минтақа корхоналари 
ва аҳолисидаги нақд маблағларнинг хўжалик фаолияти юритиш учун 
қулайроқ бошқа ҳудудларга кўчиб ўтишини
рағбатлантириши мумкин 
бўлади. Бу ҳам шу ҳудудда фаолият кўрсатадиган ходимлар даромадига 
таъсир этади. 
Ресурс имконияти даражасига кўра, минтақалар орасида Бухоро, 
Навоий, Тошкент ва қашқадарё вилоятлари ажралиб туради. Навоий ва 
Жиззах вилоятларида эса экин майдонлари ва сув ресурслари анча 
тақчилдир. 
Иқтисодий салоҳият ҳудудда мавжуд бўлган барча ресурслар 
мажмуини ишга солган пайтдаги минтақа заҳиралари ҳамда имкониятлари 
билан тавсифланади. Иқтисодий ислоҳотлар жараёни ва натижаларига 
иқтисодий имкониятнинг асосий таркибий қисмлари: ишлаб чиқариш, 
инфратузилма, жумладан, бозор инфратузилмаси, илмий-техник ходимлар, 
экспорт, рекреацион имкониятлар, минтақалараро ва ички минтақавий 
ўзаро ҳамкорлик имконияти кучли таъсир кўрсатади. 
Иқтисодий имконият даражасини ўлчашда ҳам комплекс таҳлил, ҳам 


114 
эксперт баҳолаш услублари қўлланиши зарур. Минтақалар типологияси 
иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт даражасини баҳолашнинг муҳим 
воситасидир. Ўзбекистон минтқалapининг иқтисодий ва ижтимоий 
тараққиёт даражасига кўра, минтақаларни гуруҳларга ажратиш услуби бу 
ўринда муайян қизиқиш уйғотади: 
I гуруҳ (юқори даража): Тошкент шаҳри, Тошкент, 
Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари; 
II rypyҳ (ўрта даража): қррақалпоғистон
Республикаси, 
қашқадарё, Наманган ва Навоий вилоятлари; 
III гуруҳ (қуйи даража): Бухоро, Сурхондарё, Хоразм, 
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. 
Минтақавий коэффициентлар истеъмол буюмлари нархларидаги 
фарқни, товарларнинг бюджет тўпламидаги фарқни (у табиий иқлим 
шароитидаги тафовутларга боғлиқ бўлиб, озиқ-овқат, кийим-бош, ёқилғи 
ва шу кабиларнинг ўзига хос тўпламини назарда тутади); бевосита меҳнат 
жараёнида ходимга таъсир кўрсатувчи ва унинг бошқа иқлим 
шароитларидаги худди шундай нисбатан жисмоний зўр беришини 
кучайтиришни келтириб чиқарадиган иқлим шароитларидаги фарқни 
ҳисобга олишини назарда тутади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish