Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


 Меҳнат мотивацияси жараёнидаги қадриятлар



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

 
2. Меҳнат мотивацияси жараёнидаги қадриятлар 
Меҳнат мотивацияси жараёнинг энг муҳим элементлари қадриятлар 
ва хулқ-атвор нормаларидир. қадриятлар – бу, субъект, жамият, синф, 
ижтимоий гуруҳнинг ҳаёт ва ишнинг асосий ва муҳим мақсадлари 
тўғрисидаги, шунингдек, ана шу мақсадларга эришишнинг асосий 
воситалари ҳақидаги тасаввурларидир. қадриятларга жамият, жамоа, шахс 
кўз ўнгида ижобий аҳамиятга эга бўлган барча предметлар ва ҳодисалар 
киритилади. қадриятлар олами жамиятнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари 
хилма-хил ва битмас-туганмасдир. 
қадриятлар моддий, маънавий, ижтимоий, сиёсий бўлади ва ҳоказо. 
Улар эҳтиёжлар ва қизиқишлар асосида таркиб топади. Лекин эҳтиёжлар 
ва қизиқишлар асосида шаклланадиган қадриятлар улардан нусха 
кўчирмайди. қадриятлар эҳтиёжлар, қизиқишлар мазмунига мос келиши 
ҳам, мос келмаслиги ҳам мумкин. Эҳтиёжлар, қизиқишлар ва қадриятнинг 
эҳтимол тутилган мос келиши, бирлиги ёки қарама-қаршилиги шу нарса 
билан боғлиқки, онг нисбатан мустақиликка эгадир. Онгнинг ўзига хос 
фаоллиги, унинг мустақилиги шунга олиб келадики, қадриятлар – бу, 
эҳтиёжлар ва қизиқишларнинг нусхаси эмас, балки ҳамиша ҳам уларга мос 
келавермайдиган идеал тасаввурлардир. 
Меҳнат шароитлари ва мазмуни билан касби, малакаси ва бошқа 
ижтимоий белгилари фарқ қиладиган ходимларнинг турли ижтимоий 
гуруҳлари учун айни бир хил объектлар ва ҳодисалар турлича аҳамиятга 
эга бўлиши мумкин. Масалан, бировлар учун меҳнат соҳасидаги хулқ-
атворнинг бош йўналиши моддий фаровонлик бўлса, бошқалар учун 
меҳнат мазмуни, унинг ижодий бойлиги муҳимроқдир, яна бошқалар учун 
эса мулоқотда бўлиш имконияти муҳимдир ва ҳоказо. 


154 
қадриятлар орасида қадриятли мақсадлар (доимий) ва қадриятли 
воситалар (жиҳоз воситалари) бўлиши мумкин. Доимий қадриятлар инсон 
мавжудлигининг стратегик мақсадларини: соғлиғи, қизиқарли иши, 
муҳаббати, моддий фаровонлиги ва жиҳозларни акс эттиради. Жиҳоз 
воситалари мақсадга эришиш воситаларидан иборатдир. Булар турли 
шахсий сифатлардан иборат бўлиб, мақсадга, шахс эътиқодларига
эришишига ёрдам беради. 
Жамиятдаги қадриятлар мазмуни шахснинг маданиятига, маънавий 
ва ахлоқий ҳаётининг, ижтимоий онгининг ривожига боғлиқ. 
қадриятларнинг ўзига хос шакли ижтимоий идеаллар, яъни жамиятда 
ижтимоий муносабатлар, ходим қандай бўлиши лозимлиги ҳақидаги 
тасаввурлардир. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish