Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

 
қониқарли шарт-шароитлар 
1. Ишдаги ҳамкасблар билан яхши муносабатда бўлиш;
2. Сменанинг қулайлиги, нормалашмаган иш куни; 
3.
Ишлар тури хилма-хил; 
4.
Иш билим, зеҳн-идрокни талаб қилади; 
5.
Хавфсизлик техникаси яхши;
6.
Иш ҳақи юқори; 
7.
Иш жисмоний толиқишни талаб қилмайди; 
8.
Иш малака ошириш имконини беради; 
9.
Иш билан бир маромда таъмин этишади; 
10. 
Маъмурият яхши муносабатда бўлади; 
11. 
Цех (корхона) чиқараётган маҳсулот муҳим ва машҳур; 
12. 
Замонавий асМАВЗУ.-ускуналар; 
13. 
Меҳнат яхши ташкил этилган; 
14. 
Санитария-гигиена шароитлари ва ҳоказо.
 
Қониқарсиз шарт-шароитлар 
 
1.
Санитария-гигиена шароитлари қаноатлантирмайди; 
2.
Иш билан бир хилда таъмин этишмаган; 
3.
Оғир жисмоний ишлар бажарилади; 
4.
Иш ҳақи кам; 
5.
АсМАВЗУ.-ускуналар яхши эмас; 
6.
Иш малакани оширишга имкон бермайди; 
7.
Маъмурият эътиборсиз муносабатда бўлади; 
8.
Бир хил иш бажарилади; 
9.
Смена ноқулай ташкил этилган; 
10. 
Меҳнат яхши ташкил этилмаган; 
11. 
Завод чиқараётган маҳсулот унчалик харидоргир эмас; 


165 
12. 
Иш унчалик бош қотиришни талаб қилмайди; 
13. 
Хавсизлик техникаси яхши эмас; 
14. 
Ишдаги ҳамкасблар билан муносабатлар яхши эмас ва ҳоказо.
Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишнинг умумий ва хусусий 
даражалари ўртасидаги нисбатларнинг бир неча принциплари мавжуд. 
Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишни ўлчаш чоғида уларни ҳисобга олишга 
тўғри келади: 
- умумий қониқиш ҳосил қилиш даражаси ижобий ёки салбий 
омиллар миқдорининг бир-биридан бирмунча устун бўлиши натижасида 
пайдо бўлади; 
- ижобий ёки салбий омиллардан бири шу қадар аҳамиятли 
бўладики, бу эса умумий қониқиш ҳосил қилиш даражасини белгилаб 
беради; 
- ижобий ва салбий омиллар ўртасида нисбий мувозанат вужудга 
келади, натижада умумий қониқиш даражаси ноаниқ бўлиб қолади. 
Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш кўпгина омилларга боғлиқдир. 
Улар ходимларнинг ўз меҳнат фаолиятларига баҳо бериш муносабатини 
шакллантиради ёки унга жиддий таъсир кўрсатади. Улар орасида: меҳнат 
фаолиятининг объектив тавсифи, идрок этиш ва кечинманинг субъектив 
хусусиятлари (ходимнинг даъволари ва танқидий фикри), малака ва 
маълумоти, меҳнат фаолияти стажи, меҳнат циклининг босқичлари, 
хабардорлиги, меҳнатнинг моддий ва маънавий сабаб асослари (меҳнатга 
аҳамият берилиши), ташкилотдаги маъмурий режим, ижобий баҳолаш ва 
мустақил баҳолашни қўллаб-қувватлаш, кутиш даражаси (мавжудлик ёки 
мавжуд эмаслик, воқеликнинг мос келиши ёки мос келмаслиги), меҳнат 
муаммоларига расмий ва оммавий муносабатда бўлиш, жамоатчилик 
фикри ва ҳоказолар кўзга ташланади. 
Санаб ўтилган бу омилларнинг ҳаммаси амалда бошқарилувчан 
бўлиб, реал ижтимоий технологиялар мавжуддир. Улар меҳнатдан 
қониқиш ҳосил қилинишини тартибга солиш имконини беради. Меҳнатга 
муносабат ва меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш худди шундай 
кўрсаткичларки, улар ходимнинг меҳнат шароитларига кенг маънода 
кўникиш даражасини аниқлаш имконини беради. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish