Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


 Меҳнатга муносабатни тавсифловчи асосий омиллар ва



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

2. Меҳнатга муносабатни тавсифловчи асосий омиллар ва 
эмпирик воситалар, уларнинг типологияси 
 
Меҳнатга муносабатлар тавсифи меҳнат (объект) томонидан ҳам, 
ходим (субъект) томонидан ҳам ижтимоий ишлаб чиқариш тизимида 
бевосита иштирок этиш, уни англаб етиш, тушуниш, ижтимоий ишлаб 
чиқаришда ўзининг меҳнат иштирокини (ҳиссасини) баҳолаш тарзида 
берилиши мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнатга муносабатни 
шакллантирувчи барча омилларни объектив шарт-шароитларга ва 
субъектдан мустақил бўлган, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш 
муҳитининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган объектив шарт-
шароитларга, шунингдек, ташқи шарт-шароитларнинг инсон онги ва 
руҳиятида акс этиши, унинг алоҳида хусусиятлари билан боғлиқ субъектив 
шарт-шароитлар ва ҳолатларга бўлиш мумкин. 


162 
Объектив омиллар умумий ва ўзига хос тарзда бўлади. Умумий 
омилларга меҳнат фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ижтимоий 
шарт-шароитлари киради. Масалан, мулкчиликнинг хусусий шакли 
инсоннинг меҳнатсеварлигига таъсир кўрсатади, у ички омиллар фаолияти 
сифатида намоён бўлиб, шахсий ва ижтимоий манфаатлар онгли равишда 
бирга уйғунлашиб кетади. Ўзига хос омиллар – муайян меҳнат 
фаолиятининг ҳолатлари ва шарт-шароитлари: меҳнат мазмуни, унинг 
унумдорлик шартлари, ташкил этиш ва ҳақ тўлаш, жамоанинг ижтимоий-
психологик шароити, оила ва мактаб тарбияси, оммавий ахборот ва 
тарғибот воситалари, фаолиятнинг мустақиллиги ва бошқарувда қатнашиш 
даражасидир. 
Гарчи, меҳнатнинг объектив тавсифлари инсонга нисбатан ташқи 
тавсиф ҳисобланса ҳам, унга таъсир кўрсатади ва унинг томонидан баҳо 
берилади. Инсонда фаолият тури бўлган меҳнатга муайян ички муносабат 
қарор топади. Объектив омиллар рағбатлантирувчи, меҳнат фаолиятига 
нисбатан ташқи қўзғатувчилар ҳисобланади; субъектив омиллар эса 
муайян шахснинг меҳнат фаолияти сабаблари, ташқи қўзғатувчилар 
сифатида майдонга чиқади. 
Албатта, ташқи ижтимоий таъсир кўрсатиш бирламчи ҳисобланса-да, 
инсоннинг ички олами орқали ўтгандан кейин (ҳаёт идеаллари, 
интилишлар, муддаолар, меҳнат фаолияти сабаблари, психологик кайфият 
ва шу кабилар) таъсирчан кучга айланади. Бу эса, нима сабабдан битта 
меҳнат ташкилотидаги, битта меҳнат бўлинмасидаги одамлар меҳнатга 
турлича муносабатда бўлишларини билиб олишга ёрдам беради: бировлар 
ташаббус билан, юқори унумли меҳнат қилиб, бутун куч ва 
қобилиятларини тўла-тўкис ишга соладилар, бошқалар эса беҳафсалалик 
билан ишлаб, иш вақтининг бир қисмини бекорга сарфлайдилар, ишлаб 
чиқариш талабларига риоя қилмай, меҳнат интизомини бузишади. Шунинг 
учун ҳам инсоннинг меҳнатга муносабатини шакллантиришга субъектив 
омиллар: аввалги тажриба, умумий ва касб маданияти, инсоннинг 
психологик, демографик, ижтимоий шарт бўлган хусусиятлари: жинси, 
ёши, маълумоти, иш стажи, қобилиятлари, майли, ўз меҳнат фаолиятининг 
аҳамиятли эканлигини англаб етиш даражаси, унга бўлган эҳтиёжи ва 
айниқса, қадриятли йўналишлари таъсир кўрсатади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish