Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


 Меҳнат мотивацияси омилларининг моддий



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

3. Меҳнат мотивацияси омилларининг моддий
ва маънавий тузилиши 
 
Ходим меҳнат фаолиятида иштирок этар экан, айни пайтда бир қатор 
эҳтиёжлар, манфаат ва қадрият йўналишларига эга бўлади. Улар муҳим ва 
номуҳим, турли даражада аҳамиятли ва қардли бўлиши мумкин. Бу ҳамма 
омиллар ичида энг асосийларини танлаш эҳтиёжлар, қизиқишлар, 
қадриятларни меҳнат вазияти билан таққослаш жараёнида сабаблар (йўл-
йўриқлар) воситасида амалга ошади. 
Ўз-ўзидан сабаб ва вазиятлар етарли даражада ҳаракатчандир, 
чунки улар инсон ҳис-туйғулари, унинг шижоаткорона таъсири остида 
вужудга келади. Вазиятлар ва объектларга янада барқарорроқ муносабатда 
бўлиш “йўл-йўриқ” тушунчаси билан ифодаланади. Шундай қилиб, 
“сабаб” ва “йўл-йўриқ” бир-бирига тўла ўхшаш бўлмаса ҳам, маъно 
жиҳатдан яқиндир. 
Меҳнат соҳасидаги сабаблар хилма-хил функцияларни бажаради ва 
улар ходим ҳулқ-атворида рўёбга чиқади. Булар қуйидаги функциялар: 
йўналтирувчи функцияда сабаб ходимнинг хулқ-атворини вазиятдан 
хулқ-атвор вариантларини танлашга йўналтиради; 
маъно ҳосил қилувчи функция, бунда сабаб ходимнинг мазкур хулқ-
атворидаги субъетив аҳамиятини белгилаб беради, унинг шахсий 
маъносини аниқлайди; 
воситали функция, бунда сабаб ички ва ташқи қўзғатувчилар 
туташган жойда вужудга келади, уларнинг хулқ-атворга бўлган таъсирини 
воситалайди; 
сафарбар қилувчи функция, бунда сабаб ходим организми кучларни 
ўзи учун аҳамиятли фаолият турларини амалга оширишга сафарбар этади; 
оқловчи 
функция, 
бундай 
ҳолатда 
шахснинг 
ташқаридан 
нормалаштирадиган хулқ-атвор намунасига, эталонига, ижтимоий ва 
ахлоқий нормага муносабати ифодаланган бўлади. 


155 
Ҳақиқий реал сабаблар билан эълон қилинадиган, ошкора эътироф 
этиладиган сабабларнинг фарқига етиш лозим. Ҳақиқий сабаблар булар 
ундовчи сабаблардир. Иккинчи сабаблар булар мулоҳазали сабаблар 
бўлиб, уларнинг вазифаси ўзининг хулқ-атворини ўзига ва бошқаларга 
тушунтиришдир. Ошкора эълон қилинадиган сабабларни ундовчи 
сабаблардан фарқли ўлароқ, кўпинча далиллар деб аташади. 
Инсоннинг фаолияти айни вақтда бир неча сабаблар билан 
аниқланади, чунки улар нарса-буюмлар олами, жамият, атрофдаги 
кишилар ва ўз-ўзи билан хилма-хил муносабатлар тизимига қўшилади. 
Ходимларнинг хулқ-атворини белгилаб берадиган етакчи сабаблар 
гуруҳини сабаблар ўзаги  деб аташади, у ўз тузилишига эгадир. Сабаблар 
ўзагининг тузилиши муайян меҳнат вазиятларига қараб фарқланади: 

мутахассисликни ёки иш жойини танлашга; 

корхонада мазкур касб бўйича кундалик ишга; 

муайян низоли вазиятга; 

иш жойини алмаштиришга ёки касбни ўзгартиришга; 

меҳнат муҳитининг тавсифлари ўзгариши билан боғлиқ бўлган 
инновацион вазият ва ҳоказоларга. 
Кўриб турибмизки, меҳнат хулқ-атворига уни ташкил этувчи турли 
таркибий қисмлар таъсир кўрсатади (10.1-чизма). 
Кейинги ўн йилликларда меҳнат социологияси ижтимоий хулқ-
атвор механизмини билишни бирмунча чуқурлаштириш имконини 
берадиган ғояларни ишлаб чиқмоқда. Бу жиҳатдан В.В.Ядовнинг 
ёндашуви қизиқарли бўлиб, у шахс ижтимоий хулқ-атворини депозицион 
концепциясини ифодалаб берган эди. Бу ерда инсоннинг мураккаб 
диспозициялар тизимини (шахсий мойиллик) эгаллаши ҳақида сўз боради. 
Улар инсон хулқ-атворини тартибга солади. Улар мураккаб тузилишга эга 
бўлган қизиқишлар ва вазиятлар туташган жойда ҳосил бўлади. 
Эҳтиёжлар, вазиятлар ва уларга мос келадиган диспозияларни тўртта 
даражаси ажратиб кўрсатилади: 
1. Энг оддий вазиятларда, маиший шароитларда биологик эҳтиёжларга 
боғлиқ йўл-йўриқлар; 
2. Одатдаги кундалик шароитларда муомалада бўлган эҳтиёжлар асосида 
шакллантириладиган ижтимоий йўл-йўриқлар; 
3. Шахснинг муайян меҳнат соҳаси ёки дам олиш соҳасидаги 
қизиқишлари умумий йўналишини таърифлаб беради (булар базавий 
ижтимоий йўл-йўриқлардир); 
4. Шахснинг қадриятли мўлжаллар тизими. 
Сабаблар тузилиши жуда мослашувчан ва доимий равишда 
ўзгарувчандир (тўғриланиб боради). Меҳнат фаолияти жараёнидаги бундай 
тўғриланиб бориш учун асос сифатида ишлаб чиқариш вазиятининг турли 
томонларидан қониқиш ҳосил қилиш намоён бўлади. Ходим вазиятнинг 
барча элементларини қанчалик қулайлик билан қабул қилса, меҳнат хулқ-


156 
атвори сабаблари шунчалик тўғриланган бўлади. Сабабларни ўрганишнинг 
социологик ва психологик даражаларини фарқлаш керак бўлади. 
Психологик даражада ҳаракатдан одингаи мақсдани билиб олиш ва қарор
жараёни текширилади. Бутун сабабларни асослаш жараёни мақсад қўйиш 
билан тугайди. 
Сабаблар йўл-йўриқларини ўрганишда шуни назарда тутиш керакки, 
уларнинг мазмуни кўпроқ қадриятлар ва нормалар мазмунини, аввало, 
шахсий эҳтиёжлар ҳамда қизиқиш йўналишидан кўра, ижтимоий жиҳатдан 
маъқулланган қадриятлар ва нормалар мазмунини акс эттиради. Бунда 
сабаблар иерархияси қадриятлар иерархиясидан далолат беради. 
Эхтиёжлар ва қизиқишлар тузилишини эса фаолиятнинг ҳар хил турларига 
доир вақт сарфлари акс эттиради. Турли ижтимоий гуруҳлар ходимлари 
ҳулқ-атвотининг сабаблари, йўл-йўриқлари, қадриятли йўналишларини, 
шунингдек, уларнинг тузилишини ўрганиш ходим нима сабабдан меҳнат 
қилаётганлигини аниқлаш имконини беради. Меҳнат фаоллигига ундовчи 
ички сабабларни билиш асосида яратиладиган рағбатлар тизими меҳнатга 
муносабатларнинг оптимал типини шакллантиришнинг асоси ҳисобланади. 
Жамиятда амал қилаётган рағбатлар тизими фақат ходимларнинг етакчи 
эҳтиёжлари ва қизиқишларини амалга оширишга ёрдам бергандагина 
самарали бўлади. 


157 
10.1-чизмаМеҳнат хулқ-атворини тартибга солиш сабаб механизмини таснифлаш. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish