Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

Камчилигиинфляция жараёнлари аниқ ҳисобга олинмаса, 
олинган кўрсаткич тахминий натижага эга бўлади; маҳсулот ишлаб 
чиқаришдаги ички, таркибий сифат ўзгаришлари аниқ акс этмайди.
Меҳнат 
усули 
(норма-соатларида 
ифодаланувчи) 
Ишлаб 
чиқарилган 
маҳсулотнинг унга кетган ҳақиқий вақт сарфига нисбатидан 
иборат бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган меҳнат сарфини 
унумдорлик нуқтаи назаридан баҳолаш имконини беради. 
Афзаллиги – иқтисодиётнинг барча соҳаларида ишлатилиши 
мумкин, таққослашга жуда ўнғай. 
Камчилиги -  бу усулда меҳнат унумдорлигини ўлчаш жуда қийин 
ва кўп вақтни, харажатни талаб қилувчи ўлчаш ва ҳисоб ишларини 
талаб этади. 


140 
чиқариш нормасига салбий таъсир кўрсатишига барҳам бериш учун 
қўшимча ўлчов усулларидан фойдаланилади: шартли соф, норматив соф 
маҳсулот бўйича ва ишлов беришдаги норматив қиймат усуллари татбиқ 
этилади. Бу усулларни қўллаш материал сиғими ўзгаришлари салбий 
таъсирини тўлиқ ёки қисман барҳам топтиради. Шунга қарамай уларнинг 
ҳар бири муайян камчиликка эга, биронтаси ҳам бозор иқтисодиёти 
талабларига тўлиқ жавоб бермайди. 
Меҳнат 
унумдорлигини 
қиймат 
усулида 
аниқлаш 
учун 
фойдаланиладиган шартли соф маҳсулот кўрсаткичида ялпи маҳсулот 
қийматидан хом ашё, бутловчи ашёлар, энергия, ёқилғи ва ҳоказоларга 
қилинган бевосита харажатларни чегириб ташланади. Шу билан бирга бу 
кўрсаткичдан иш ҳақи, асосий фондларнинг эскириши ва фойда 
чегирилмайди. Бу ерда моддий харажатлар ўзгариши барҳам топтирилади, 
лекин фойда ва амортизациянинг салмоғи ортади. Уларнинг ўзгариши эса 
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини 
бирмунча сохталаштириши мумкин. 
Меҳнат унумдорлигини аниқлашда фойдаланиладиган соф маҳсулот 
кўрсаткичида ялпи маҳсулот қийматидан барча моддий харажатларни, шу 
жумладан, амортизация ажратмаларини ҳам чиқариб ташлаш йўли билан 
ҳисоблаб чиқилади. Харажатларни ва меҳнат унумдорлгини ҳисоблашда 
аввалги меҳнат харажатларининг сохталаштирувчи таъсири тўла-тўкис 
барҳам топтирилади, лекин фойданинг салмоғи жиддий равишда ортади. 
Шунинг учун турли маҳсулот хилларининг турлича фойда бериши 
шароитида айнан фойда соф маҳсулот ва меҳнат унумдорлиги 
кўрсаткичларини сохталаштиришда асосий роль ўйнайди. Шуни айтиш 
кифояки, фойданинг турличалиги мамлакатимиз халқ хўжалиги учун хос 
бўлиб, у шўролар ҳукмронлиги даврида марказлашган режалаштириш 
доирасида ривожланиб келган эди. Унда фойда ва қийматнинг ўртача 
нормаси бўйича мавжуд бўлган тенгламага амал қилинмас эди. Кўпгина 
хорижий мамлакатларда олинган фойда даражаси муҳим фарқлар йўқлиги 
туфайли соф маҳсулот усулини маҳсулот ҳажмлари ва меҳнат 
унумдорлигини аниқлаш учун батамом мақбул деб ҳисоблайдилар. 
Лекин, ҳатто, бозор иқтисодиёти қарор топган мамлакатларда ҳам 
соф маҳсулот кўрсаткичи товар ёки ялпи маҳсулот кўрсаткичларига 
нисбатан нархларнинг тебраниб туришига анча таъсир кўрсатади. 
Меҳнат унумдорлгини аниқлашда фойдаланиладиган норматив соф 
маҳсулот кўрсаткичи соф маҳсулот кўрсаткичидан фарқли ўлароқ номатив 
иш ҳақини ва унга қўшиб ёзилган ҳақ, шунингдек, ўртача тармоқ 
фойдасини ўз ичига олади. Шунинг ҳисобига маҳсулот ҳар хил 
турларининг турлича фойда келтиришига барҳам берилади. Ушбу усулни 
қўлланиш тажрибасида муайян қийинчиликлар ва камчиликлар вужудга 
келади. Биринчидан, маҳсулотларнинг барча турларига улгуржи нархлар 
тизимига параллел равишда иш ҳақининг яхлит нормативлари тизимини 


141 
яратиш зарурати пайдо бўлади. Оммавий ишлаб чиқаришда бу нарса 
қийинчилик туғдирмаса ҳам, доналик ва кичик серияли ишлаб чиқариш ва 
улардаги маҳсулот номенклатурасининг тез-тез ўзгариб туриши шароитида 
жиддий қийинчиликлар пайдо бўлади. Иккинчидан, норматив соф 
маҳсулот асосини ташкил этувчи иш ҳақи нормативларини ишлаб чиқишда 
мазкур нормативларни оширишга мойиллик пайдо бўлди. Бу эса меҳнат 
сарфлашнинг нисбатан кўпайишига, демак, меҳнат унумдорлигини 
ошириш суръатларининг секинлашувига олиб келди. Учинчидан, 
унумдорликнинг норматив соф маҳсулот кўррсаткичи корхоналар 
ишининг пировард молиявий натижалари билан заиф боғланган: маҳсулот 
ишлаб чиқариш нормаси ва меҳнат унумдорлиги ҳажмлари кўрсаткичига 
эга бўлиш, лекин моддий ресурсларнинг ортиқча сарфланиши туфайли 
фойдага эга бўлмаслик мумкин. Битта ана шу сабабнинг ўзиёқ норматив 
соф маҳсулот кўрсаткичидан, асосий усул сифатида фойдаланишни 
мақсадга мувофиқ қилиб қўяди. Ундан фақат таҳлил қилиш мақсадларида 
кенг фойдаланиш мумкин бўлади.
Меҳнат 
унумдорлигини 
ўлчашнинг 
қиймат 
усулида 
фойдаланиладиган ишлов беришнинг норматив қиймати кўрсаткичи енгил 
саноатда ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлаш учун қўлланилади. Ишлов 
бериш қиймати нормативларига ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш 
ҳақи ва уларга ёзиладиган қўшимча ҳақлар, цех харажатлари нормативи; 
умумзавод харажатлари нормативи киритилади.

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish