Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

Ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири шу нарса билан 
боғлиқки, фан-техника тараққиётининг авж олиши, ишлаб чиқариш 
(техника, технология) моддий асосининг таъминлашуви ва хилма-хил, кўп 
ҳолларда эса анча мураккаб ташкилий тадбирларнинг амалга оширилиши 
ўз-ўзидан эмас, балки фақат ижтимоий ишлаб чиқариш иштирокчилари 
бўлган инсонларнинг фаол меҳнат фаолияти натижасидагина содир 
бўлади. Бу меҳнат фаолиятининг ҳаракатлантирувчи кучи – муайян 
натижани қўлга киритишга бўлган қизиқишдир. У, ўз навбатида, ишлаб 
чиқариш иштирокчилари бўлган инсонларнинг моддий ва маънавий 
эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Бундан ташқари, ишлаб 
чиқариш ёки бошқа фаолият қатнашчилари муайян меҳнат фаолияти 
натижасини қўлга киритишга интилиши билан бир қаторда етарли 
даражадаги меҳнат қобилиятига, ишбилармонлик ва шижоаткорлик каби 
зарур шахсий сифатларга эга, шунингдек, тадбиркор ва ҳушёр бўлишлари 
лозим. 
Меҳнат унумдорлигига таъсир кўрсатувчи энг муҳим ижтимоий-
иқтисодий омилларга қуйидагилар киради: 

меҳнат натижаларидан моддий ва маънавий манфаатдорлик; 

ходимларнинг малака даражаси, уларнинг касбий тайёргарлиги 
сифати ва умумий маданий-техникавий савияси; 

меҳнатга муносабат ва меҳнат интизоми даражаси; 

меҳнат жамоалари ўз-ўзини бошқаришининг ривожланиши. 
3. Меҳнат унумдорлигини оширишнинг заҳиралари:
моҳияти ва синфлашуви 
 
Меҳнат унумдорлигини ошириш заҳиралари (резервлари) – 
техника ва технологияни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, меҳнат 
ва бошқарувни ташкил этишни яхшилаш ҳисобига меҳнат 
унумдорлигини оширишнинг барча омилларидан янада тўлароқ 
фойдаланиш имкониятидир. Заҳиралар меҳнат унумдорлигини ошириш 
омиллари билан чамбарчас боғлиқдир. Агар бирор омилни имконият 
сифатида олиб қарайдиган бўлсак, у ҳолда бу омил билан боғлиқ бўлган 
заҳирадан фойдаланиш имкониятнинг воқеликка айланиш жараёни 
ҳисобланади. 
Меҳнат унумдорлигини ошириш заҳираларининг бир неча 
таснифлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси иккита катта гуруҳга 
бўлинади: жонли меҳнатдан (иш кучидан) фойдаланишни яхшилаш 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish