Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Асосий воситалар ҳисобини юритишга мўлжалланган счѐтлар



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/28
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#75810
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
asosij vositalarning hisobi qishloq xozhalik kimyo hoazh xatirchi

Асосий воситалар ҳисобини юритишга мўлжалланган счѐтлар 
тизими. Счѐтлар режасида асосий воситалар ҳисобини юритиш учун актив 
бўлган 0100»Асосий воситаларни ҳисобга олувчисчѐтлар» ва контрактив 
бўлган 0200»Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счѐтлар» 
тизимлари кўзда тутилган. 
(-илова).
Асосий воситаларни сақланишини назорат қилиш мақсадида ҳар бир 
инвентар обектга инвентар рақам берилади.Инвентар рақамлар бир маротаба 
ишлатилади. У асосий восита корхонага келтирилган вақтда берилади, у 
белги тариқасида обектга ва бошланғич ҳужжатларда қайд қилинади ҳамда 
обект корхонада бўлган давр мобайнида сақланиб турилади. Асосий восита 
чиқиб кетгандан кейин инвентар рақам бошқа обектга берилмайди. 
Асосий воситаларни келтирилиши «Асосий воситаларни қабул қилиб 
олиш–топшириш далолатномаси»орқали расмийлаштирилади. Асосий 
воситаларни қабул қилиб олиш–топшириш далолатномаси икки томонлама – 
обектни 
қабул 
қилиб 
олувчи 
ва 
топширувчилар 
томонидан 
расмийлаштирилади. Обектни қабул қилиб олиш бўйича комиссия таркибига, 
одатда, корхонанинг бош механиги, асосий восита ишлатиладиган бўлим 
бошлиғи ва ушбу обектни сақланишига жавоб берувчи – масъул шахслар 
киритилади. 
Асосий воситаларни қабул қилиб олиш–топшириш далолатномаси 
комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.Шундан кейин корхона 


20 
бухгалтерияси ушбу операция натижасида юзага келувчи ҳисобварақлар 
боғланишини кўрсатиб, далолатномани бухгалтерия ѐзувлари билан 
расмийлаштиради. 
Бухгалтерия ѐзувларида одатда асосий воситалар қиймат кўринишида 
акс эттирилади. Бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналарнинг сотиб олиш 
қийматига ташиб келиш, монтаж қилиш, ўрнатиш ва фойдаланишга 
топшириш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар киради. 
Асосий воситаларни сотиб олиш ва фойдаланиши билан боғлиқ бўлган 
ҳаражатлар капитал қўйилмалар шаклида ѐки даромад олиш билан боғлиқ 
ҳаражатлар шаклида ҳисобга олинади. Ҳисобот даври тугагандан кейин ҳам 
капитал қўйилмалар манфаат келтириши кутилади. Шунинг учун бундай 
ҳаражатлар капиталлаштирилади, улар активларни сотиб олиш деб 
тавсифланади ва активнинг мос келадиган ҳисобварағининг дебети бўйича 
ҳисобга олинади. Активнинг капиталлаштирилган қиймати жорий ва келгуси 
даврлар учун ҳаражатлар деб эскириш (амортизация) орқали тан олинади.
Сотиб олингандан кейин активни фойдаланишга топширишдан олдин 
фойдаланишга тайѐрлашда қилинган барча ҳаражатлар активнинг қийматига 
қўшилади. Ускуналар ўрнатиш ва реконструксия қилиш ҳаражатлари, бинони 
замонавийлаштириш ва таркибий ўзгартиришлар, яъни сотиб олинган ѐки 
фойдаланилаѐтган активлар билан тўғридантўғри боғлиқ шунга ўхшаш 
ҳаражатлар 
активнинг 
бошланғич 
қийматининг 
қисми 
сифатида 
капиталлаштирилади. 
Замонавийлаштириш вақтидаги устама ҳаражатлар, жумладан, 
суғурта тўлови, солиқлар, назорат идораларига тўловлар, шунингдек, олдин 
фойдаланишда бўлган активни таъмирлаш билан тўғридантўғри боғлиқ 
бўлган ѐрдамчи ҳаражатлар ҳам капиталлаштирилади. Бу ҳаражатлар 
активнинг қийматини оширади ва корхона учун узоқ муддатли манфаатларга 
олиб келади. Олинган активни таъмирлаш билан боғлиқ бўлган шунга ўхшаш 
ҳаражатлар 
капитализация 
килинмайди.Умуман 
активнинг 
умумий 
кутилаѐтган фойдалилигини оширмайдиган ҳаражатлар капитализация 


21 
қилинмайди.Масалан, асосий воситаларни ўрнатишда пайдо бўлган 
шикастланишларни таъмирлаш ҳаражатлари капитализация қилинмайди. 

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish