Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/22
Sana21.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#35365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
shirinboev

Биосферанинг тирик моддалари. Биосферадаги жамики кимѐвий 
ўзгаришларни тирик моддалар бошқариб туради. Сайѐрамиздаги тирик 
моддаларнинг 5 та асосий функциялари бўлиб, улар қуйидагилардир:


13 
1. Энергетик функция. Бу биосферанинг бошқа сайѐралар билан 
боғланганлигидир. Масалан: ўсимликларнинг қуѐш нурини қабул қилиб, 
фотосентиз жараѐнини ўтиб, қуѐш энергиясини тўплаб, органик моддалар 
ҳосил қилиш ва уларни биосфера компонентлари ўртасида тақсимланиши. 
Бундан ташқари ҳайвон ва қушларнинг Ой ва юлдузларга мўлжал қилиб, 
миграция жараѐнининг ўтишидир.
2. Газли функция - бунда тирик моддаларнинг функция қилишда азот, 
кислород, карбонат ангидрит, метан ва бошқа газлар ҳосил бўлади.
3. Концентрация – бунда тирик организмлар атроф – муҳитдан биоген ва 
минерал элементларни олади ва ўз таналарида тўплайди. Шу сабабли азот, 
калций, калий, натрий, магний ва бошқа элементларнинг миқдори муҳитга 
қараганда организмлар танасида юқори бўлганлиги сабабли биосферанинг 
кимѐвий таркиби ҳар хилдир.
4. Оксидланиш ва тикланиш функцияси. Бундай жараѐнда моддалар 
кимѐвий ўзгаради, уларнинг атомлари ўзгаради ва кимѐвий бирикмалар 
оксидланади, бир шаклдан иккинчи кўринишга ўтади.
5. Деструкция функцияси, бу тирик организмларнинг ўлгандан кийин 
чириш, парчаланиш ва органик моддаларнинг менерализацияланишидан 
иборатдир.
 
БИОСФЕРАНИНГ ГИОКИМЁВИЙ ЦИКЛЛАРИ. 
Ерга келадиган энергиянинг 99% ни қуѐш нурлари ташкил этади. Бу энергия 
атмосфера, гидросфера ва литосферадан бўлиб ўтадиган турли физик – кимѐвий 
жараѐнларга сарф қилинади.
Қуѐш энергияси Ер юзасида икки хил моддалар алмашинишини 
таъминлайди, яъни геологик ѐки катта алмашиниш ва биологик ѐки кичик 
модда айланиши юзага келади. Биосферада сувнинг айланиши – Ер юзи ва сув 
ҳавзаларидан сувнинг буғланиши ва намлик сифатида қайтиб ерга тушиши 
геологик (катта) айланишдир. Биосферада тирик организмларнинг юзага 
келиши билан атмосфера, сув ва менерал моддаларнинг айланиши ҳосил 
бўлади ѐки кичик биологик айланиш пайдо бўлади.
Биосферада кимѐвий элементлар доим циркуляция қилиб, ташқи муҳитдан 
организмга, ундан эса яна ташқи муҳитга ўтиб туради. Бу ҳолатни 
биогеокимѐвий цикл деб айтилади.
Бунда кисларод, карбонат ангидрид, сув, азот, фосфор ва бошқа элементлар 
айланиб туради. Масалан: ўсимлик → СО
2
ни фотосинтезда ўзлаштиради, СО

ва сувдан → углевод, органик модда ҳосил бўлади ва О

ажралиб чиқади → 
ҳосил бўлган углеводни ҳайвонлар ўзлаштиради → улар нафас олганда СО

ажралиб чиқади.
Ўлган ўсимлик ва ҳайвонлар Ер усти ѐки остида микроорганизмлар орқали 
чирийди. Бунинг натижасида ўлик органик моддаларнинг углероди СО
2
гача 
оксидланади ва СО

атмосферага чиқади.
Ҳаѐт учун зарур элементлар ва эриган тузлар шартли равишда биоген 
элементлар (ҳаѐт бахш элементлар) ѐки озиқ моддалари деб аталади. Улар 
икки гуруҳга бўлинади.


14 
1. Макротроф моддалар (углерод, водород, кислород, азот, фосфор, калий, 
кальций, магний, олтингугурт) тирик организмлар тўқималарининг кимѐвий 
асосини ташкил этади. 
2. Микротроф элементлар ҳам тирик организлар ҳаѐти учун зарурдир 
(масалан: темир, мис, марганец, руҳ, бор ва бошқалар). Биосферада тирик 
моддалар ҳаракати жуда катта миқдордаги модда ҳамда энергиянинг биологик 
айланиши билан боғлиқ. «Инсон Ер қиѐфасини юзгартиришга қодир геологик 
кучга айланади», деган эди В.И. Вернадский. Бу гап ҳаѐтда ўз тасдиғини 
топмоқда. Инсон (антроген) фаолияти оқибатида табиат бойликлари тугаяпти, 
ишлаб чиқариш чиқиндилари билан биосфера ифлосланмоқда, табиий 
экотизимлар ишдан чиқмоқда, иқлим ҳолати ѐмонлашмоқда ва ҳакозо.
Антропоген таъсирлар деярли табиий биокимѐвий циклларнинг бузилишига 
олиб келади. Инсоният экологик ҳолокат ѐқасида турибди.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish