Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Стендда ишлаш стенднинг ўзини безашдан бошланади. 
Дастлаб кўргазмадаги стенд жойи аниқланади. Жойни аниқлашда 
асосий омил мақсадлар ва фирманинг буджет имкониятлари 
ҳисобланади. Кўргазма майдони маркази, бурилишлар ва 
кўргазмага кириш жойларига яхши эътибор бериш зарур. Бироқ бу 
жойлар қиммат бўлиши мумкин. Бурчак стендлари ва йўлаклардаги 
стендлар фойдаланиш учун қулайдир. 
Қўйилган мақсадларга эришиш учун компанияни қандай 
таништириш маъқуллигини аниқлаб олиш лозим: уни ривожланган, 
замонавий кампания сифатида таништириш яхшими ёки, аксинча, 
ўзини тутишни биладиган анъанавий фирма сифатида таништириш 
керакми. Шакл, ранг ва дизайн сиз истаган образни яратишга ёрдам 
беради. 
Намойиш қилишда ўтиб кетаётган ташриф буюрувчиларнинг 
диққатини жалб қиладиган усуллардан фойдаланишга ҳаракат 
қилинг. 
Бир неча кўргазмада ҳар йили қатнашиш истагингиз бўлса 
фойдаланиладиган экспозиция материаллари кўп маротаба 
транспортировка қилишга ярайдиган бўлиши керак. Турли 
кўргазмаларда фойдаланиш учун кўп марталик модулларни сотиб 
олиш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳаражатларни сезиларли даражада 
қисқартиради. 
Кўргазмада 
фирма 
қатнашишини 
ташкил 
қилишда 
қуйидагиларни амалга ошириш лозим: 
1. Кўргазма маъмуриятидан стендлар демонтажи ва кўрилиши 
учун ким жавобгарлигини аниқлаб олиш керак. Бу стенд турини 
танлашда ва харажатларни аниқлашда муҳим омил бўлиши 
мумкин. 
2. Экспозицияда қайси маҳсулот қандай жойлаштирилишини 
аниқлаб олиш. 


233 
3. Таклиф этилаётган хизматларни қай ҳолатда яхшироқ 
намойиш этиш мумкинлигини билиш (видеокўрсатув, макетлар ва 
бошқалар). 
4. Стендда қандай маиший хизматлар (электр, сувоқими, 
сақлаш, олиб келиш) бўлиши ва ташкил қилиниши кераклигини 
билиш. 
5. Қандай 
транспорт 
тури 
зарурлигини 
аниқлаш. 
Экспонатларнинг шакли, ўлчами ва оғирлиги транспорт танлашни 
аниқлайди. 
6. Кўргазма ички қоидаларини, тартибларини ва чеклашларни 
билиш. Ҳар бир кўргазманинг ўз қоидалари ва чеклашлари мавжуд. 
Кўргазма қатнашчилари учун барча зарур маълумотлар қўлланмада 
мавжуд бўлади. Бундай қўлланмалар таркиби кўргазма ўзгаришига 
қараб ўзгариши мумкин, аммо умумий ғоя экспонент учун 
ташкилий масалаларни ҳал қилишни максимал осонлаштиришга 
қаратилган. 
Қатнашчи қўлланмасида қуйидаги маълумотлар бўлиши 
лозим: кўргазма иши жадвали ва қоидалари, умумий режа, турли 
маиший хизматлар учун талабномалар бланклари, рўйхатга олиш, 
шунингдек, транспортировка, олиб 
келиш 
ва 
реклама 
маълумотлари.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish