Хизмат каталоглари асосан турагентликларнинг амалиётда
фойдаланишлари учун мўлжалланган. Уларда, қоида бўйича,
220
реклама маълумотлари, рангли суратлар ва бошқалар бўлмайди. Бу
кўпроқ турлар графиклари, жадвали, прейскурантлар, улгуржи
чегирмалар, турагентларга комиссионлар ва соф хизмат
маълумотлари бўлади. Каталог матнига жиддий эътибор бериш
керак Аввало, у тўғри тузилган бўлиши лозим. Баъзи нашрларда
учрайдиган хатолар уларнинг қадрини ва уларга ишончни
сезиларли даражада туширади, муқовадаги хатолар эса бутун
тиражнинг муомаладан чиқарилишига ва жиддий зарарларга олиб
келиши мумкин. Матн материалларни тайёрлашда уларни
йирик блокларда бериш мақсадга мувофиқ эмас. Одам (агар унинг
қўлида реклама нашри бўлса) ўз хотирасига катта ҳажмдаги
маълумотларни "жойлашган" онгли равишда қаршилик кўрсатади.
Матнни қисмларга ажратиш ва уларни қизиқтирадиган номалар
билан таъминлаш зарур, яъни, бу ерда курортлар тасвирланиши,
мамлакатшунослик ва бошқа маълумотлар назарда тутилади. Агар
гап маҳаллий валюта, чойчақалар миқдори, электр тармоғи
кучланиши кабилар ҳақида бўлса, бу ерда "интрига" ўринли эмас,
асосийси маълумотни қабул қилиш учун ишончлилик ва
оддийликдир.
17.2.Расмли маълумотларни танлаш.
Туристик каталогни дарров таниб олишлари керак, шунинг
учун сарлавҳани шундай жойлаштириш керакки, у дарҳол кўзга
ташлансин. Уни нафақат муқованинг биринчи томонида, балки
тўртинчи томонида ҳам жойлаштириш даркор. У ҳам фирма
номини, ҳам шу фирма жойлашган давлат номини ўз ичига олиши
керак. Сарлавҳа, шунингдек, туроператор ўзининг асосий
фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд номини ҳам билдириши
мумкин.
21х10,5 см қилиб букланган (кичик китобча) буклет
кўринишида 21х21 см ўлчамли нашр чиқарилса, ном букилишларда
жойлашиб қолмаслиги керак.
Миллий ва хорижий бозорлар учун алоҳида нашрлар чиқариш
мақсадга мувофиқдир. Бунда суратлар ўзгартирилмасдан фақат
матн турлича бўлиши мумкин. Таржима етук мутахассис
томонидан амалга оширилиши лозим.
Нашрнинг
турли
давлатлардаги
ўқувчиларга
мослаштирилишда таржимага ижодий ёндашиш керак. Каталог
тарқатилиши режалаштирилаётган мамлакат қанчалик яқин бўлса,
221
каталогда шунча кўп батафсил ёритилган маълумот бўлиши керак.
Агарда мамлакат истеъмолчилардан узоқда жойлашган бўлса,
маълумотларда шаҳарлар ва ёдгорликлар хусусиятларининг
батафсил ёритилиши талаб этилмайди, аммо иқлими, умумий
туристик объекти, бу жойга қандай бориш мумкинлиги тўғрисидаги
маиумотларга кўпроқ жой ажратиш мақсадга мувофиқ.
Турли давлатлар туристларига хос қизиқишларнинг миллий
хусусиятларини ҳамма вақт ҳисобга олиш керак. Масалан, оилавий
дам олишни ташкил қилиш бўйича мутахассис Э. Лоу шундай
ёзади: британияликлар, албатта, бориладиган жойлардаги нархлар
ва ҳаво ҳароратини билишни истайдилар, французлар - қаердан ва
қандай овқатланиш мумкинлиги билан, италияликлар менюда нима
борлиги билан, америкаликлар эса бино ёки иншоотнинг қурилиши
неча пулга тушганлиги билан қизиқадилар.
Миллий маданиятимизга тегишли ва мамлакат ичида реклама
сифатида фойдаланилаётган далилларимиз хорижда фойдаланиш
учун ҳеч қандай қийматга эга бўлмаслиги мумкин. Таржимада кўп
мазмунини йўқотадиган бадиий иқтибослар ҳақида ҳам худди шу
фикрни билдирса бўлади. Баъзи ҳолларда мижозларни жалб
қилиши лозим бўлган маълумотлар, аксинча, уларга тескари таъсир
кўрсатиши мумкин.
Нашрнинг ўлчами ва бошқа жиҳатлари, биринчи навбатда,
унинг тарқатилиши шартларига қараб аниқланади, чунки почта
жўнатмалари усуллари шунга боғлиқ ҳисобланади. Кўргазмага
қўйиш учун доимий мосламалардан фойдаланиш стандарт бўйича
заруриятини туғдиради. Халқаро стандарт ўлчами (букилган ҳолда
21х10,5 см) почта орқали жўнатиш учун тўғри келади. Махсус
ўлчамли брошюралар учун конвертларни тайёрлаш қиммат
ҳисобланади. Кўпинча, моҳирона тайёрланган буклетларнинг
кўпчилиги агентлик папкаларида қолиб кетади. Нисбатан кўп
қўлланиладиган ўлчамлар: 21х10,5 см, 21х21 см ва А4 (21х27,9 см).
Каталогларнинг асосий таркиби - бу нархлар келтирилган
жадваллардир. Бу жадвалларни тайёрлаш учун ягона талаблар ва
стандартлар мавжуд эмас. Бироқ икки нисбатан типик вариантларга
ажратиш мумкин.
Биринчиси - анъанавий вариант турпакетнинг охирги нархи
кўрсатилган жадвалларни ўз ичига олади (бир ёки бир неча
кишига).
222
Бундай жадваллар билан ишлашда ўзига хос камчиликлар
мавжуд. Масалан, мижозлар билан ишлай бошлашдан олдин
менежер ҳисоб-китоб усулини эгаллаши, ҳар доим қўли остида
калкулятор бўлиши ва ким давомида кўпгина ҳисоб-китобларни
қилишга тайёр бўлиши зарур. Ҳар сафар тур қийматини ҳисоблаш
зарурияти кўп вақт талаб қилади. Нархни туширишнинг ҳар иккала
усули тенг даражада амал қилиш ҳуқуқига эгадир, Асосийси,
маълумот тўлиқ, тушунарли ва ишончли бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |