Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мехмонхона хўжалигига кадрларни тайѐрлашда таълим сохасидаги



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/40
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#24653
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
mehmonxona xozhaligini tashkil etishda kadrlar tajyorlash tizimini takomillashtirish

2.2.Мехмонхона хўжалигига кадрларни тайѐрлашда таълим сохасидаги 
ўзгаришлар 
Хозирги пайтда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайѐрлаш, қайта 
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масаласи давлат сиѐсатининг 
асосий йўналишлари қаторига киритилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиѐевнинг 2016 йил 2 
декабрдаги ―Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал 
ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қабул қилган
фармонида ―...туризм тармоғи учун, айниқса менежмент ва маркетинг 
соҳасида малакали кадрларни сифатли тайѐрлаш тизимини тубдан 
такомиллаштириш, гидлар (экскурсия етакчилари) тайѐрлаш, туризм 
фаолияти субектлари ходимларини мунтазам равишда қайта тайѐрлаш ва 
малакасини ошириш...‖ масаласи ўрта муддатли истиқболда туризм 


37 
соҳасидаги давлат сиѐсатининг мақсадли вазифалари ва устувор 
йўналишлари этиб белгиланди.
Дархақиқат мамлакатни модернизациялаш босқичида туризм ва 
меҳмондўстлик 
индустрияси 
соҳасидаги 
ечимини 
кутиб 
турган 
масалаларқаторида, туризм индустрияси меҳнат бозорида ишловчи 
ходимларга қўйиладиган малакавий талабларга жавоб бера оладиган 
кадрларни тайѐрлаш долзарб масала бўлиб турибди. Шуларни ҳисобга олиб, 
ҳозирги вақтда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг 
Классификаторидаги 
барча 
таълим 
йўналишлари 
ҳамда 
мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, малака талаблари ва 
ўқув режаларини халқаро тажрибалар асосида қайта кўриб чиқиш лозим 
бўлмоқда.
Бугунги кунда замонавий туристик ташкилот ва корхоналар янги
ахборот тизимлари, компьютер технологиялари ва хорижий тиллардан 
бемалол фойдаланувчи, замонавий техника билан таъминланган юқори 
технологияли хизмат кўрсатиш сохасидан иборат.
Ўзбекистонда Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти таянч олий 
ўқув юрти сифатида 610 000 –Хизмат кўрсатиш соҳаси таълим йўналишлари, 
яъни 5610100 - Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича), 
5610200 – Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, 5610300 – 
Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) таълим йўналишлари ҳамда 
магистратура мутахассисликларининг малака талаблари ҳамда ўқув режалари 
туризм соҳаси ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаларини инобатга 
олган ҳолда таркибий ўзгартиришлар киритилмоқда. 
Туризм тармоғи учун малакали кадрларни сифатли тайѐрлаш тизимини 
тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта 
махсус 
таълим 
вазирининг 
―Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сон қарори ижросини таъминлаш 
тўғрисида‖ги 2015 йил 15 январдаги №12 сонли буйруғига асосан ―Олий 
таълим 
йўналишлари 
ва 
мутахассисликлари 
классификатори‖даги 


38 
―Хизматлар соҳаси‖ таълим соҳаси бўйича таянч олий таълим муассасалари 
билан биргаликда асосий кадрлар буюртмачи ва истеъмолчиси бўлган 
вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар Академиясининг тармоқ институтлари, турдош олий таълим 
муассасалари билан келишилган ҳолда давлат таълим стандарти, тегишли 
таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака 
талаблари ҳамда ўқув режалари ишлаб чиқилди. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish