31
uza.uz – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтидан олинди. 2017 й., 20 апрель.
25
БОБ 2.МЕХМОНХОНА ХЎЖАЛИГИДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ
СИФАТЛИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
2.1.Меҳмонхона хўжалигида жойлаштириш воситалари ва
хизматлари
Жойлаштириш воситалари-туризм индустриясининг энг муҳим
бўғинларидан бири ҳисобланади. Меҳмонхона хўжалиги инсоният
тарихидаги ҳар қандай ижтимоий формацияга хос бўлган, меҳмонни ҳурмат
қилиш, уни қабул қилиб олиш ва хизмат кўрсатиш тантаналари каби энг
қадимги анъаналаридан келиб чиқади. Меҳмонхона хизматлари туризм
соҳасининг энг муҳим таркибий қисимлардан бири ҳисобланади.
Меҳмонхона бизнесида кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, бу
борада мавжуд хорижий тажрибани, уларнинг ривожланиш тенденциясини
ўрганиш замон талаби бўлиб қолмоқда.
Меҳмонхона – кечаю-кундуз, уч сменада, йигирма тўрт соат давомида
мураккаб технологик жараѐнлар содир этиладиган корхона бўлиб, унда
таклиф этиладиган хизматлар туристлар учун аввало қулай ва хавфсиз
бўлиши керак. Меҳмонхона индивидуал ва жамоавий жойлаштириш
воситаси сифатида жиҳозланган аниқ номерлар сонига ҳамда категориясига
қараб хизматлар йиғиндисини таклиф қилувчи корхона ҳисобланади.
Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесининг ривожланишидаги асосий
ўзгаришлар сифатида мехмонхона ихтисослашувининг чуқурлашуви,
халқаро меҳмонхона тармоқларининг ташкил топиши, меҳмонхона бизнесига
замонавий компютер технологияларининг кириб келиши ва улардан
самарали фойдаланишнинг йўлга қўйилганлиги каби бир қатор омилларни
келтириб ўтиш мумкин.
Бугунги кунда мамлакатимизда меҳмонхона бизнеси билан
шуғулланадиган тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилган. Соҳани
ривожлантиришга қаратилган қонун ости хужжатлари ишлаб чиқилган ва бу
26
иш ҳозирда ҳам давом эттирилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1998 йил 2-март ―Тошкент шаҳрида халқаро классдаги 4
юлдузли меҳмонхона қурилиши самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида‖ ги, 2002 йил 2-сентябр ―Ўзбекистон
Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада
ривожлантириш
чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги
қарорлари
шулар
жумласидандир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13
мартдаги 60-сонли «Туризм фаолиятини амалга ошириш ва лицензиялаш
тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қабул қилинган
қарори меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи, яъни ―меҳмонхона
хизматлари кўрсатишни мўлжаллаѐтган оилавий корхоналар‖ га жуда катта
имкониятлар эшигини очиб берди. Унга кўра ―Фақат меҳмонхона хизматлари
кўрсатишни мўлжаллаѐтган оилавий корхоналар учун қонун ҳужжатларида
белгиланганга тенг бўлган устав фондига эга бўлишлари керак‖
32
. Эндиликда
оилавий тадбиркорлик типидаги меҳмонхона очиш учун ҳужжатларда
белгиланган энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан кам бўлмаган
устав фондини шакллантириши ва яшаб турган уйларини нотурар жой
шаклига ўтказмасдан меҳмонхона бизнеси билан шуғулланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиѐевнинг 2016 йил 2
декабрдаги ―Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал
ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги
33
фармони
туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаоллигини янада рағбатлантириш, туризм
инфратузилмасини ривожлантириш, туризм ташкилотларига қўшимча имтиѐз
ва преференсиялар беришга имкон яратди. Ушбу фармога кўра:
32
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли «Туризм фаолиятини амалга ошириш
ва лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
33
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиѐевнинг 2016 йил 2 декабрдаги ―Ўзбекистон Республикасининг
туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги фармони // Халқ сўзи.2016 йил. 7
декабр.
27
туризм операторлари улар томонидан кўрсатиладиган туризм
хизматлари учун тушадиган хорижий валютадаги тушумни мажбурий
сотишдан озод қилинади;
меҳмонхоналар хорижий валютадаги тушумнинг фақат 25 фоизини
белгиланган тартибда мажбурий сотадилар;
хорижий фуқаролар томонидан меҳмонхоналар хизматига ҳақ тўлаш
эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади, улар учун тўлов
республиканинг давлат ва бюджет ташкилотлари томонидан амалга
ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;
юридик шахслар камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва
мотелларни фойдаланишга топширганда улар юридик шахсларнинг фойда
солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан, шунингдек ягона солиқ тўловидан
5-йил муддатга озод қилинади.
Турар-жой билан таъминлаш (жойлаштириш) хизматлари туризм
индустриясининг асосий элементи бўлиб, бу ҳол айнан миллий
иқтисодиѐтнинг турдош тармоқларига таъсирнинг самарасини ошириш
хусусиятига эга. Меҳмонхона хўжалигини туризм тараққиѐти омиларидан
бири ва туристик маҳсулотни ишлаб чиқариш режаси учун илк асос сифатида
қаралади. У минтақада инвестицион сиѐсатнинг устувор йўналишларини
режалаштиришда туристик маҳсулот ишлаб чиқариш учун асос ҳисобланиб,
минтақада туризм ривожининг ўзига хослигини белгилайди.
Ўзбекистонда меҳмонхона хўжалигининг ривожига, айниқса,ҳозирги
кунда унинг халқаро меҳмонхона бизнесига қўшилиш муносабати билан
улкан аҳамият берилмоқда, чунки бу хўжалик маҳаллий аҳолининг иш билан
бандлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди, миллий иқтисодиѐтнинг
бошқа тармоқларига ижобий таъсир кўрсатади. Қатор мамлакатларда
меҳмонхона бизнеси давлат бюджетига валюта келиб тушишининг энг
муҳим манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари алоҳида олинган бир
мамлакатда унинг фаоллиги халқаро инвестицион капиталга йўл очиб, жаҳон
иқтисодиѐтига чуқур кириб боришига кўмаклашади. Шу тарзда, меҳмонхона
28
бизнеси унинг тузилмавий қайта қурилишини қувватлаб, инновацион миллий
иқтисодиѐтга ўтишда муҳим роль ўйнаши мумкин ва бу ҳозирги вақтда
Ўзбекистон учун ўта аҳамиятлидир, чунки унда, ўлкан рекреацион
имкониятлар ҳамда хорижий туристлар оқимининг ўсишига қарамасдан
меҳмонхона саноати халқаро стандартлардан анча орқада.
Меҳмонхонада тақдим этилаѐтган хизматлар кўп жиҳатдан
меҳмонхонанинг мунтазам даромади ва меҳмонхона ишини кенгайтириш
имкониятлари билан белгиланади. Функционал масалада аҳолига
кўрсатиладиган хизматлар моддий ва ижтимоий-маданий турларга
ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |