6.4. Қуѐшнинг нур сочиб туриши давомийлигини ўлчаш
Қуѐшнинг нур сочиб туриши давомийлигини ўлчаш гелиограф
ѐрдамида амалга оширилади.
Қуѐшнинг нур сочиб туриши давомийлигини узлуксиз ѐзиб бориш
учун хизмат қиладиган асбоб гелиограф деб аталади. Гелиографларнинг бир
нечта тизимлари мавжуд. Ҳозирги вақтда асосан Кемпбелл –Стокс универсал
гелиографларидан фойдаланилади (6.7-расм).
Асбобнинг қабул қилувчи қисми вазифасини шиша шар 1 бажаради,
унинг фокусида чўянли ѐйсимон пластинка коса 2 ўрнатилаган. У картон
лентани ўрнатиш учун хизмат қиладиган учта ўйиққа эга. Ҳар бир ўйиқ
йилнинг маълум вақтида лентани жойлаштириш учун хизмат қилади:
ўртадагиси – куз ва баҳор учун, тепадагиси – қиш учун, пасткиси – ѐз учун.
Лента шундай ўрнатиладики, унинг ўртадаги бўлими асбоб косасидаги ўрта
чизиқ билан мос тушиши лозим. Лента ўзакдаги игна 7 ѐрдамида ўрнатилади.
Бу игна косадаги махсус тешикка ўрнатилади ва бу билан лентанинг
тўғри ҳолати фиксацияланади. Лента тўғри ўрнатилганда игна ҳосил
қиладиган тешик ўртадаги иккинчи соат бўлагига тўғри келади. Гелиограф
косаси вертикал ўқ атрофида айланади ва керакли холатида ўзак 3 билан
қотириб қўйилади. Мумкин бўлган қуѐшнинг нур сочиб туриши
давомийлигига қараб турли сондаги ленталардан фойдаланиши мумкин.
Қисқа кундузларда (9 соатдан кўп бўлмаган) коса шарнинг шимолий
томонига қилиб ўрнатилади ва штифт билан Б ҳолатда қотирилади, лента
сутка давомида бир марта Қуѐш ботгандан сўнг алмаштирилади. Кундузнинг
давомийлиги 9 соатдан 18 соатгача бўлганида лента икки марта
алмаштирилади; ўртача соат вақти бўйича 11 дан 12 гача ва Қуѐш ботгандан
сўнг. Кечқурун коса А ҳолатга қуйилади, кундуз кунги вақтда В ҳолатга
қуйилади. Агар бир суткадаги қуѐшнинг мумкин бўлган нур сочиб туриши
96
давомийлиги 18 соатдан ортиқ бўлса, коса ҳолати ва лента 3 марта
алмаштирилади; ўртача вақт бўйича соат 4, 12 ва 20 да. Кетма-кет
алмашадиган ленталар бўйича ѐзувлар мос равишда 4-12, 12-20, 20-4 соат
даврларига олинади. Лента биринчи алмаштирилганда коса А ҳолатга
қўйилади, иккинчисида В ҳолатга ва учинчисида Г ҳолатга қўйилади.
6.7-расм. Универсал гелиограф ва унинг ленталари
Агар қуѐш булутлар билан тўсилмаган бўлса, унинг нурлари шар
ичидан ўтиб фокусда йиғилади ва лентани куйдиради. Куйиш поласаси
лентанинг ўрта чизиғи бўйлаб юради. Қуѐш диски булут билан тўсилганда
куйиш кучсиз бўлади ѐки умуман куймайди. Лентадаги куйишларнинг ялпи
узунлиги бўйича суткадаги қуѐшнинг нур сочиб туриши давомийлиги
соатларда аниқланади.
Гелиограф мустаҳкам устунда ѐки бино томида ўрнатилади. Асбоб
косаси станциянинг географик кенглигига мос ҳолда оғдириб қўйилади. Бу
кўрсаткич 5 индекси бўйича шкала 4 дан ҳисобланади, сўнгра коса винт 6
ѐрдамида қотириб қўйилади. Бундан сўнг гелиограф шундай ўрнатиладики,
ҳақиқий пешин вақтида лентадаги қуѐш нурлари дастасининг фокуси асбоб
косасининг марказий чизиғига мос келсин. Гелиограф одатда қуѐшли кунда
ўрнатилади.
97
Do'stlaringiz bilan baham: |