9-мавзу. Вертлюг ва шланглар.
Вертлюглар тузилиши ва техникавий характеристикаси.Улардан фойдаланиш , техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.
Резина металли шланглар тузилиши.Уларга қўйилган талаблар. Вертлюглар ва шланглардан фойдаланишда меҳнат хавфсизлиги ва атроф – муҳит муҳофазаси.
8 - мавзу. Қудуқ туби двигателлари.
Турбобурғуларни яратилиш тарихи. Циркулятивлиги ва реактивлиги бўйича турбобурғуларни классификацияси. Турбобурғулар турбинасини характеристикалари. Бурғулаш қоришмасини зичлиги ва суюқлик сарфига нисбатан турбобурғуларни параметрлари ўзгариши.
Бир, икки ва кўп секцияли турбобурғуларни тузилиши хусусиятлари. Шпинделли турбобурғулар ва гидротормозли турбобурғулар.Қия қудуқлар учун қисқартирилган турбобурғулар ва шпинделли йўналтиргичлар. Редукторли вставкалар. Турбодолота. Реактив-турбинали бурғулаш учун қўлланиладиган агрегатлар тузилиши. Турбобурғулардан фойдаланиш. Ҳажмий двигателлар. Қўлланиши, тузилиши, типлари ва ташқи характеристикалари.
Электробурғулар. Қўлланиши ва унга токни узатиш усуллари. Электробурғулар тузилиши.
Қудуқ туби двигателларидан фойдаланиш.
10-мавзу. Кўтариш – тушириш операцияларини амалга оишириш учун асбоблар ва механизмлар.
Элеваторлар ва машина калитлари штропларининг қўлланиши, турлари ва тузилиши. АКБ,ПБК ва ТSK калитлари. Калитлар қўлланиши, тузилиши, ишлаш принципи ва уларни бошқариш. Уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш. Бурғулашда кичик механизация элементлари.
АСП механизмлари комплекси. Свечаларни кўтариш, ушлаш ва жойлаштириш механизмларини тузилиши ва ишлаши. Автоматик элеватор, марказлагич ва свечалар магазинининг ишлаш принципи. АСП пульти. Механизмларни созлаш ва бошқариш.
Механизмлардан фойдаланишда меҳнат хавфсизлиги ва атроф – муҳит муҳофазаси.
11-мавзу. Бурғулаш қурилмаси юритмалари. Двигателлар.
Бурғулаш қурилмаси юритмалари турлари. Уларга қўйилган талаблар. Характеристикалари. Мослашувчанлик коэффициенти ва ростланиш диапазони.
Дизелли, электрик, дизелогидравлик, дизелоэлектрик ва газотурбинали юритмаларни қулайлиги ва камчиликлари.
Турли модификациялардаги В2 дизелини тузилиш хусусиятлари. Тўрт тактли тезюрар дизелнинг иш жараёни. Газ тақсимлаш фазалари диаграммаси. Цилиндрларни ишлаш тартиби.
Дизел тизими деталларини қўлланиши ва тузилиши. Дзелни юргизишдан олдин қиздириш тизими. Дизелни электр ускуналари. Двигател ишини назорат қилиш ва бошқариш тизими. Дизелист пульти.Дизел ва унинг тизимларини ўрнатиш. Дизел ва трансмиссияни марказлаш. Дизелдан фойдаланиш. Истеъмол тизими ёнилғиси ва уни тўлдириш. Совутиш тизими ва совутиш агенталри. Мойлаш тизими. Дизелдан қишги пайтларда фойдаланиш хусусиятлари. Дизелларга техник хизмат кўрсатиш. Меҳнат хавфсизлиги ва атроф – муҳит муҳофазаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |