Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказиУ.М.Носиров “Бухоронефтгазпармалаш” ОАЖ раиси Амалиёт
3540303-Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш техниги
Амалиёт дастурининг асосий қисмлари Кириш. Ўқув амалиётининг мақсад ва вазифалари. Бурғулаш қурилмасига ва бурғулаш технологиясига қўйиладиган талаблар. Бурғулаш техникаси ривожланишининг қисқача тарихи. Ўзбекистонда бурғулаш қурилмалари ривожланиш йўналиши ва ҳозирги ҳолати. Нефт ва газ саноатини мустақиллик йилларида ривожланиши. Амалиёт дастурининг асосий қисмлари “Бурғулаш технологик жиҳозлари билан танишиш” ўқув амалиётининг асосий вазифаси ўқувчиларни нефт ва газ қудуқларини бурғулаш технологик жараёни билан таништириш, бурғулаш жараёнида қўлланиладиган ускуналар ва асбоблар, ҳамда уларни махсус фанларни чуқурроқ ўрганишга тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти ўтишга йўналтириш. “Бурғулаш технологик жиҳозлари билан танишиш” ўқув амалиётини полигонларда, бурғулаш корхоналарида, марказий ва регион муҳандис – технологик хизматларида ўтилади. Ўқувчиларни амалиётни ўтишига меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизилиги бўйича йўриқномалар ўтилгандан кейин рухсат берилади. Шунингдек амалиёт фақат кундузги вақтда ўтказилади. Амалиётнинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги. Ўқитувчи ушбу фанни ўқитишда ўқувчиларнинг „Физика“, “Гидравлика”, “Экология”, “Геология”, “Нефт ва газ кудукларини бургулаш”, “Бургулаш машиналари ва ускуналари”, “Нефт ва газ кудукларини ишлатиш”, “Бургулаш электр жихозлари” ва махсус фанлар билан ўзаро боғлиқ, услубий жиҳатидан узвий ва кетма-кетдир Амалиётни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш учун тавсиялар. Фанни ўқитишда ўқувчиларнинг амалий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида илғор педагогик технологиялардан кейс-стади, лойиҳалар усули, муаммоли усул, ақлий ҳужум, баҳс, ўйин шунингдек, таълим олувчиларни янада фаоллаштиришга йўналтирилган интерфаол усуллардан ўринли фойдаланиш яхши самара беради. Бугунги кунда муаммоли, табақалаштирилган, индивидуаллаштирилган, компютерли, тўлиқ ўзлаштириш ўқитиш технологиялари, мультимедиа технологияларидан фойдаланиш ёрдамида талабаларнинг билим имкониятлари ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш усулларидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Бундай ноанъанавий, интерфаол машғулот турлари кўп бўлиб, уларни дарс мавзусининг хусусиятларига ҳамда дарсдан кўзда тутилган мақсадларга мувофиқ танлаш лозим. Ноанъанавий дарс усулларини танлашда ўқувчиларнинг ўзлаштириш қобилияти, уларнинг шахсий сифатлари, моддий-техник таъминот, дарсни ўқитиш учун зарур бўладиган кўргазмали воситаларнинг мавжудлигини ҳам инобатга олиш талаб этилади. Интерфаоллик даражаси қанчалик юқори бўлса, таълим бериш жараёни шунча натижали бўлади. Интерфаол усуллар ўқувчилар зарур билимларни ўзлаштирганда, мулоқотга кириша олиш қобилиятига эга бўлганда, ўзаро ҳамкорликда ишлай олганда, ижодкорлик қобилиятини намоён қила билганда, мустақил фикрлаб, уни эркин баён қилиб ва ҳимоя қила олиш кўникмаларига эга бўла олган тақдирдагина ўз самарасини беради. Download 2,43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |