Одамовилик ва унинг коррекцияси.
Одамовилик – оғиш бўлиб, мулоқот доирасининг торайиши, атрофдагилар билан эмоционал муносабатда бўлиш имкониятининг камайиши, янги ижтимоий муносабатларни ўрнатишда ёш даврларига хос бўлган қийинчиликлар билан намоён бўлади.
Бу оғишнинг сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин: Узоқ давом этган стресс (масалан ота-онанинг ажрашиши), эмоционал мулоқотнинг етишмаслиги ( масалан, узоқ вақт касалхонада бўлиш, ёки баъзан боланинг ота-она учун кутилмаган ёки исталмаганлиги, ота-онанинг болага меҳр кўрсатмаслиги), эмоционал сферанинг ўзига хос индивидуал паталогик хусусияти (психик жараёнларнинг сустлиги ва ҳ к).
Одамовилик боланинг муносабат ўрнатиши ва унинг давом эттириш имкониятини камайтиради, тез-тез ота-онаси ва тенгдошларига, одамларга салбий муносабат чақиради. Бу боланинг аҳволини янада чуқурлаштириб, оғирлаштириб юборади.Одамови бола ёлғизликда яшашга ўрганиб қолади ва бу унинг шахс сифатида шаклланишига тўсқинлик қилади. Мулоқотга эҳтиёжни эмоционал контакт босади, одамовилик болани ижтимоий таъсирлардан ҳимоя қилади. Агар бола жуда таъсирчан бўлса одамовилик унинг психикасини зўриқишдан ҳимоялайди.
Одамови бола қовоғи солинган, норози бўлиб кўринади. Шу сабабли ота-она «Биз унга барча шароитни яратиб берганмиз, у яна нимадан норози» деб хафа бўлишади. Бу ҳолатда ота-онанинг «миннатдорликка муносибликни» даъво қилишлари боланинг аҳволини баттар оғирлаштириб юбориши мумкин. Бола бу нарсани ўзининг оламига бостириб кириш деб баҳолайди. Боланинг «Нимага мен билан гаплашмайсиз, нимага менинг кўзимга қарамайсиз» каби саволлари улар билан муносабат ўрнатишга тўсқинлик қилади. Одамовилик уятчанликдан сифат даражаси билан фарқ қилганидек аутизмдан ҳам фарқланади. Уятчанлик ижтимоий мулоқотга киришишнинг яхши шаклланмаганлиги натижаси. Шу сабабли унинг коррекцияси бола таълимига мулоқот малакасини қўшиш, ўзгалар ҳаракатини таҳлил қилиш ва ўзлаштиришни эплай олиш холос. Одамовилик учун бунга ўхшаш ҳаракат коррекцион ишнинг якуний босқичи холос. Баъзида ижтимоий компенсаторликнинг ошиши параллел ҳолатда коррекциянинг бошқа турини ўтказишни талаб қилади (тугалловчи босқичда лекин бу ҳеч қачон асосий коррекцион ҳаракатдан илгарилаб кетмаслиги керак.
Одомови бола билан коррекцион иш
Одамови бола билан коррекцион ишнинг моҳияти болани атрофдагилар билан эмоционал муносабат ўрнатишига ёрдам беришдан иборат. Бунинг учун ота-оналарнинг биттаси бола билан эмоционал алоқа ўрнатишда
Одамови бола биттагина ойнаси очиқ қолган хонага ўхшайди (масалан, ота-оналарнинг биттаси билан муносабат). Коррекцияда бу имкониятдан фойдаланиши керек, аммо унитмаслик керакки, агар у ижтимоий самара бермаса ҳам муносабат ўрнатишнинг охирги йўли ёпилишига йўл қўймаслик психологнинг бурчи.
Коррекциянинг бу қоидалари одамови бола билан ишлашнинг асосий йўналишларини беради:
Бузилишга олиб келган сабабларини бартараф этиш.
Боланинг мулоқотга бўлган эҳтиёжини, катталар ва тенгдошлар билан муносабатини тиклаш ёки қайта қуриш.
Боланинг оила ва тенгдошлар гуруҳи билан муносабатларини тартибга солиш (нафақат болани бошқа одамларга «ўгириш», балки бола улар ўйлаганидек, ёмон ёки ёвуз эмаслигини кўрсатиш).
Боланинг мулоқот малакаси таълими ва алоқа ўрнатиш.
Бола таъсирчанлигининг юқорилиги сабабли коррекция жуда қийин кечади, шу сабабли у секин-аста олиб борилиши керак.
Одамови бола билан диагностика иши қуйидагилар бўлиши мумкин:
Биринчи учрашувда психолог болага тўғридан-тўғри савол беришдан (Сенинг отинг нима? каби), болага кўз ташлаб қўйишдан, унинг «ўйчанлигини» аниқлаш учун «ёпишиб» олишдан, кучли сезги уйғотишдан қочиш керак. Бола билан муносабат ўрнатишнинг бошланишида босим ўтказмаслик лозим. Муносабатда салбий тажрибага эга бўлган бола уни яна ўзи учун ёқимсиз бўлган вазиятга тортаётганларини тушинмаслиги лозим.
Психолог қилаётган ҳаракат боланинг ўзи қилаётган ҳаракат рамкасидан чиқмаслиги лозим. Унга ўзининг ўйинини таклиф қилиш эмас, балки бола нима қилаётганлигини кузатиб, у билан бирга шуғулланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |