8-мавзу. Кўринишлар. Асосий ва қўшимча кўринишлар.
Машинасозлик чизмаси ва унинг вазифаси. Хозирги замон чизмалари. Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш буюмларининг иш чизмалари уларнинг турлари ва вазифаси.
Кўринишларнинг вазифалари. Асосий кўринишларнинг жойлашиши, қўшимча кўринишлар уларнинг жойланиши ва белгиланиши.
9-мавзу. Қирқим ва унинг турлари. Оддий қирқимлар.
Қирқим ҳақида тушунча. Қирқимнинг вазифаси, белгиланиши, мазмун ва моҳияти. Қирқим бериш қонун-қоидалари. Қирқим турлари. Оддий ва мураккаб қирқимлар ҳақида тушунча. Махаллий қирқимлар, оғма қирқим ҳақида тушунча. Оддий қирқим турлари: горизонтал, фронтал, профил қирқимлар.
10-мавзу. Мураккаб қирқимлар.
Мураккаб қирқим синиқ ва поғонали қирқимга бўлинади. Оддий ва мураккаб қирқимнинг бир-биридан фарқи. Маҳаллий қирқимлар ва уларнинг вазифаси. Оғма қирқимнинг вазифаси. Қирқим берилган юзани 45° қияликда штрихлаш.
7-График иш. Деталнинг икки кўриниши бўйича учинчи кўринишини топиб, аксонометриясини қуриш. Унга қирқим бериш (А3 формат)
11-мавзу. Кесим ва унинг турлари. Чизмалардаги шартлилик ва соддалаштиришлар.
Кесим хақида тушунча, кесимнинг мазмун моҳияти ва вазифаси. Кесим турлари: устама ва четга чиқарилган кесим хақида тушунча. Устама ва четга чиқарилган кесимларнинг чизмада тасвирланиши ва белгиланиши. Кесимнинг қирқимдан фарқи.
Чизмалардаги шартлилик ва соддалаштиришлар хақида. Детал симметрик кўринишга ега бўлса қирқим ва кесимларни қисман тасвирлаш мумкин. Қовурғали деталларга қирқим берилганда қовурға штрихланмайди, лекин аксонометрияда қовурға штрихланади. Ўлчам кўйишдаги ø, □, R, r каби белгилардан фойдаланиш. Узун предметларни узиб тасвирлаш. Агар буюмда бир нечта бир хил баравар жойлашган бўлса, улардан бир иккитасини чизиб сонини кўрсатиш, бошқаларини ўрнини эса шартли тасвирлашга йўл қўйилади.
12-мавзу. Ажраладиган ва ажралмайдиган бирикмалар.
Турли машина ва механизмларида учрайдиган типик бирикмалар ҳақида тушунча. Деталлар бирикмаларининг турлари: ажраладиган ва ажралмайдиган бирикмалар.
Ажраладиган бирикмалар ҳақида тушунча ва уларга мисоллар. Ажралмайдиган бирикмалар ҳақида тушунча ва уларга мисоллар. Стандарт деталлар ҳақида тушунча.
Шпонкали ва шлицали бирикмалар ҳамда уларнинг вазифалари. Шпонкали ва шлицали бирикмаларнинг турли хилларини тасвирланиши. Штифтлар билан бириктириш. Парчин михли бирикмалар ва уларнинг вазифаси. Парчин михли бирикмаларни тасвирлаш. Парчин михли бирикмаларни тасвирлаш бирикмаларни тасвирлашда йиғиш чизмасида қўланиладиган соддалаштиришлар. Пайванд бирикмалар ва уларнинг вазифаси. Пайванд чокларининг асосий турлари, уларнинг чизмада шартли тасвирлаши, белгиланиши. ўзаро пайвандлаб бириктирилган деталлардан иборат узел ва буюмларнинг тасвирлаши. Пайванд узелларни тасвирлашда йиғиш чизмасида қўлланиладиган соддалаштиришлар. Кавшарлаб ва елимлаб бириктириш. Асл нусхаларни тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |