18-мавзу. Автомобилни куннинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитларда бошқариш
Шаҳар ва шаҳардан ташқари йўлларда қоронғи вақтда ва кўриниш етарлича бўлмаган шароитларда автомобил ҳаракатини бошқариш. қоронғи вақтда, ёмғирда, туманда, тўхтаганда ва мажбурий тўхтаганда сигнал ва ёритиш жиҳозларидан фойдаланиш.
Рўпарадан келаётган транспорт воситасининг кўзни олишини олдини олиш чоралари.
19-мавзу. Автомобилни мураккаб ва алоҳида йўл шароитларида бошқариш
Дала, ўрмон, изли, тахта қоплама, муздан ўтиш йўлларида автомобилни бошқариш, йўлсиз жойларда ҳаракатланиш қоидалари ва усуллари. Чуқурликлар, баландликлар, қум барханлари ва сув тўсиқларидан ўтиш қоидалари ва усуллари. Сирпанчиқ, йўлда, бурилишда жойдан силжишда ҳаракатланиш хусусиятлари. Автомобилни сирпаниш вақтида бошқариш усули. Хўл ёки қорли йўл чеккасига чиқиш хавфи. Автомобилни темир йўл кесишмасида бошқариш. қўриқланадиган ва қўриқланмайдиган кесишмаларнинг хусусиятлари. Кўприклар, эстакадалар, путепроводлар, транспорт развилкалари, тунеллардан ўтиш хусусиятлари.
Носоз автомобилни шатакка олганда бошқариш. Хавфсизлик талабларига амал қилган ҳолда автомобилни бириктириш. Куннинг ёруғ ва қоронғи вақтда шатакка олганда сигнализациялардан фойдаланиш. Автомобил ҳаракатини колонналарда бошқариш. Аҳоли яшайдиган жой, баландликка чиқиш ва пастликлардан ўтиш. Opқa йўналишга ҳаракатланиш учун колоннанинг бурилиб олиши ва тўхташи.
20-мавзу. Автомобилни тежамли бошқариш
Ёқилғи сарфини двигателнинг ўт олдиришга тайёрлаш ва уни қиздиришгa боғлиқлиги. Двигателнинг оптимал иссиқлик режими. Ўрнидан қўзғалиш, текис тезланиш узатмаларни кетма-кет уланишининг, ёқилғи сарфига таъсири. Оралиқ узатмаларда тезланишда двигател тирсакли валининг максимал айланиш частотаси. Енгил ва юк автомобиллари тезланишларининг оптимал кўрсаткичлари. Ёқилғи сарфининг узатма ва ҳаракат тезлигига боғлиқлиги. Пастки узатмаларда ҳаракатланишда ёқилғи сарфининг кўпайиши. Автомобилни ҳар хил режимларда ҳаракатланишида карбюратор дроссель дроссель қопқоғи юритмасини бошқариш бўйича тавсифлар. "Ғилдираш" ҳаракатидан фойдаланиш. Двигател билан тормозлаш. Автомобил ҳаракат режимларининг атмосфера ифлосланишига таъсири. Автомобил ҳаракатида ёқилғи сарфини назорат этиш жиҳозлари: эконометрлар, тахографлар, мажбурий салт ишлаш экономайзери ва поғонали ҳаво чиқариш тизими мавжуд бўлган автомобилни бошқариш хусусиятлари. Автомобилни қияликлар, баландликлар ва пастликлар, йўлларнинг қийин ўтишли жойларидан ўтиш вақтида, дарё, сой, чуқурликлар, қирда, сирпанчиқ ва қорли йўлларда тежамли бошқариш усуллари.
Амалий машғулот
Тежамли бошқариш усулларини ўрганиш: ўрнидан текис қўзғалиш, узатма ва ҳаракат тезлигини танлаш ва дроссель қопқоғи юритмаси, педални бошқариш, "ғилдираш" билан ҳаракатланиш, двигатель билан тормозлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |