Фанни ўқитишда илғор педагогик ва ахборот технологиялари
Ўқувчиларнинг автомобилларда юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги ахборот ва педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий дарсларда мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Намунавий мавзулар режаси
№
|
Бўлим ва мавзулар номи
|
Аудиториядаги ўқув юкламаси, соатларда
|
Мустақил иш
|
Жами
|
Назарий
машғулот
|
Амалий
машғулот
|
Лаборатория
ишлари
|
Семинарлар
|
Курс иши
|
|
Кириш .Транспорт ҳақида асосий тушунча. Транспорт жараёни ва унинг асосий элементлари.
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
|
Автомобил транспортининг ҳаракатланувчи таркиби.
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
|
Юк ташиш ҳажми ва обороти. Юк оқимлари ва пунктлари.
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
|
Автомобил транспортининг асосий иш кўрсаткичлари.
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
|
Автомобил транспортида юк ортиш тушириш ишларини ташкил этиш.
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
|
Юк автомобилларининг ҳаракатини ташкил этиш.
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
|
Ташишнинг режалаштирилган иқтисо-дий математик усуллари.
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
|
Автомобиллар ҳаракатини GPS тизими орқали назорат қилиш ва бошқариш. Юк автотранспортида ташишни ташкил этиш.
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
|
Турли хилдаги юкларни ташиш усуллари. Транспорт-экспедицион ва омбор ишлари.
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
|
Оператив (тезкор) бошқариш ва ҳаркатланувчи таркиб ишига раҳбарлик қилиш. Автомобил транспортида йўловчилар ташишни ташкил қилиш.
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
|
Жами
|
20
|
10
|
10
|
|
|
|
8
|
Фаннинг мазмуни
1-Мавзу. Транспорт ҳақида асосий тушунча. Транспорт жараёни ва унинг асосий элементлари
Транспорт ҳақида асосий тушунча. Мамлакатнинг ягона транспорт тизими ва унда автомобил транспортининг роли ва ўрни.
Транспорт халқ хўжалик тармоғи ва унинг ишлаб чиқаришдаги ўзига хос хусусиятлари.
Транспорт йўл тармоқлари. Транспорт жараёни асослари. Транспорт жараёни ва унинг асосий элементлари. Автотранспорт корхоналари ва уларнинг асосий вазифаси.
2-Мавзу. Автомобил транспортининг ҳаракатланувчи таркиби
Юк автотранспортининг ҳаракатланувчи таркиби: автомобиллар, шатакчи автомобиллар (тягачлар), тиркамалар, тиркамали тизимлар ва автопоездлар. Юк автомобилларига қўйиладиган асосий техник-эксплуатацион талаблар.
Юк автомобилларининг юк кўтариш қобилияти, кузов ва двигатель турлари, ҳаракат қисмининг тузилишига кўра турланиши. Махсус ва ихтисослаштирилган автомобиллар. Шатакчи автомобил-лар, тиркамали тизимлар ва автопоездларни турланиши. Автобуслар ва кузовининг сиғими бўйича турланиши. Шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларида ишловчи автобуслар ва уларга қўйиладиган талаблар. Енгил автомобилларни турлари.
3-Мавзу. Юк ташиш ҳажми ва обороти. Юк оқимлари ва пунктлари
Транспорт ишининг объекти - юк, юкнинг таркибий қисмлари. Юкларнинг тармоқлари ва территория белгилари, физикавий хоссалари, юклаш ва тушириш усули, массаси, ўлчови, юк кўтариш қобилияти ва хавфсизлик даражаси, ташиш ва сақлаш усулларига кўра турланиши.
Тара (идиш), унинг белгиланиши ва турлари, алоҳида ва универсал идишлар. Юкларнинг маркировкаси, унинг белгиланиши ва турлари маҳсулот, юк, транспорт, махсус ва хавфли юкларнинг маркировкаси. Маркировкани қайд қилиш усуллари.
Ташиш хажми, юк обороти, юк оқимлари, таркиби, массаси, тузилиши, тўловчига ва ўзлаштириш муддатига кўра уларни аниқлаш усуллари. Юк пунктлари, уларнинг турлари ва тавсифномалари. Юк оқимларининг схема ва эпюралари, ташиш хажми жадваллари, уларни тузиш усуллари, нотекислик коэффиценти ва кайта ташишни аниқлаш. Ҳаракат этувчи таркиб ишини мақсадга мувофиқ ташкил этиш учун схема ва эпюралардан фойлаланиш.
4-Мавзу. Автомобил транспортининг асосий иш кўрсаткичлар
Автомобил транспортининг ишни хисоблашда ва режалашда техник-тасарруф кўрсаткичларнинг моҳияти ва аҳамияти. Юк автомобилларининг транспорт жараёнида қатнов ва айланиш тушунчалари.
Автомобил транспорти корхонасининг таркиби ва рўйҳатдаги автомобиллар сони.
Автомобил корхонаси ва ундан фойдаланиш:
автокунлар ва унинг тавсифи;
рўйҳатдаги автокунлар;
паркнинг техник тайёргарлик ва чиқиш коэффицентлари, уларни аниқлаш формулалари, ҳаракатланувчи таркиб иши кўрсаткичларини унумдорлигига таъсири ҳамда уларни ошириш йўллари.
ўтилган йўлдан фойдаланиш коэффиценти, уни аниқлаш ва ошириш уллари.
Ҳаракатланувчи таркибнинг иш вақтлари:
- нарядда (ишда) бўлган вақти;
- маршрутда бЎлган вақти;
- ҳаракатдаги ва юклаб-туширишдаги вақтлар.
Иш вақтидан фойдаланиш коэффиценти ва уни ошириш усуллари.
Ҳаракатланувчи таркибнинг ҳаракат тезликлари: техник, эксплуатацион ва алоқа тезликлари, уларни аниқлаш ва ҳаракатланувчи таркибнинг иш унумдорлнгига таъсири.
Ҳаракатланувчи таркибнинг юк кўтариш қобилияти ва ундан фойдаланиш. Номинал юк кўтарувчанлик. Автомобилларнинг юк кўтариш қобилиятидан статик ва динамик фойдаланиш коэффицентлари, уларни аниқлаш йўллари, ҳаракатланувчи таркибнинг иш унумдорлигига таъсири.
Бир кунда юкни ўртача ташиш масофаси. юкли қатновнинг ўртача масофаси, уларни ҳисоблаш усуллари ва ўзаро алоқаси.
қатнов вақти, қатновлар сонини ҳисоблаш. Ҳаракатланувчи таркибнинг тоннада ва тонна/км.даги иш унумдорлиги: (Соатдагиси, маълум бир муддатдагиси).
Режадаги ташиш ҳажмини бажаришда керак бўладиган ҳаракатланувчи таркиб сонини ҳисоблаш. Автомобилнинг кунлик юрган йўлининг ҳисоби, ҳаракатланувчи таркиб иш унумдорлигига таъсир қилувчи факторларни таҳлил қилиш.
Автомобил транспорти корхонасининг маълум бир вақт ичида ташиш мумкин бўлган имкониятларини ҳисоблаш. Келажакда автотранспорт ишидаги техник-эксплуатацион кўрсаткичларни яхшилашда давлат қарорларининг аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |