Тақризчилар:
|
Г.П.Ниязова
|
Тошкент автомобиль йўллари институти катта ўқитувчиси
|
|
С.Зияев
|
2-сонли автотранспорт корхонаси, бош мухандис муовуни
|
Фан дастури Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини Ахборот-методик таъминлаш хизмати ҳузуридаги “Ўқув-методик бирлашмаларни”нинг 2015 йил 25 декабрдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тайёрлов йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2016 йил 19 январьдаги 1-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Кириш
Транспорт йўналишидаги касб-хунар коллежларида таълим олаётган ҳар бир талаба нафақат мутахассислик фанларини чуқур ўрганиши керак, балки ушбу фанларнинг янги қирраларини ва имкониятларини очишда кўмакдош бўладиган фанларни ҳам чуқур ўрганиши лозим. Бундай фанлар қаторига “Электротехника” фанини ҳам киритиш мумкин. Мамлакатнинг энергетик салоҳиятини ошириш, электр энергиясидан фойдаланиш, ҳамда янги электротехник қурилмалардан халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг кўламда фойдаланиш иқтисодий юксалиш даражасини белгилайди. Замонавий қурилишни электр энергияси ва электротехник қурилмаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Электротехниканинг асосий қонунларини, электротехник қурилмалар ва приборларнинг ишлаш принципларини мукаммал билишлари лозим.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Ўзбекистон Республикаси энергетикасини ривожлантириш босқичлари, энергетика системаси, электротехника магнит ва электромагнит занжирлар, доимий ва ўзгарувчан токларни ишлаб чиқариш, электр машиналари, электр жиҳозлар, электр аппаратлар, электрон ва ўлчов асбоблари, электр манбалари, электрон техникасини тузилиши, тавсифи ва ишлаш принципларини ўргатади.
Фан бўйича ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар.
Билимлар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
Физика ва электротехника қонунларини;
Электр истеъмолчиларини ва манбаларини уланиш усулларини;
Электр асбобларини тузилиши ва уларнинг ишлаш принципини;
Электр ўлчов бирликларини;
Электр манбалари ва истеъмолчиларини улашда ва улар билан мулоқотда бўлганда техника хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунларини билиш.
Кўникма: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак:
Электр аппаратлари, жиҳозлари, ўлчов ва электрон асбобларининг техник тавсифини аниқлаш;
Электр схемалари ҳисобларини бажариш:
Электр ўлчов асбобларидан тўғри фойдаланиш;
Электр асбоблари ва жиҳозларининг нуқсонларини аниқлаш ва уларни таъмирлаш;
Техника хавфсизлик қоидаларига амал қилинган ҳолда электр ускуналари билан ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |