Фаннинг мақсади ва вазифалари.
Замонавий автомобилларининг агрегат ва узилларини носозликларини аниқлаш ва бартараф қилиш, диагностика ва таъмирлаш усулларини ўргатиш.
Фан бўйича ўқувчининг лозим бўлган билим ва кўникмалари.
Билимлар:
Бозор иқтисоди, давлат ва шахсий мулкчилик шароитида автотаъмирлашнинг ишлаб чиқариш асослари ва ривожлантириш имкониятлари.
Автомобил ва агрегатларни ихтисослаштирилгин корхоналар шароитида таъмирлаш технологияларининг мазмуни ва ҳусусиятлари.
Автомобил бўлакларини тиклаш усуллари ва технологияси.
Меҳнатни меъёрлаш асослари.
Автотаъмирлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш бўлимларини лойиҳалаш асослари.
Автомобилларни таъмирлаш жараёнида меҳнат хавфсизлиги ва саноат санитарияси талаблари ёнғинга қарши қоидлар ва атроф-муҳитни муҳофазалаш чораларининг мазмуни ва моҳияти.
Кўникмалар:
Автомобилларни таъмирлашга бўлган мухтожликни аниқлай олиш;
Ишчи ўринларини ташкил қилиш;
Автомобил ва агрегатларни таъмирлашга қабул қилиш;
Автомобил ва агрегатларни қисмларини аниқлаш;
Автотаъмирлаш корхоналарини ишлаб чиқариш бўлимларини лойихалаш;
Фанлараро алоқалар.
Ушбу фанни ўзлаштириш учун ўқувчи фанларидан Автомобил тузилиши, Автомобиль ва двигателларига техник хизмат кўрсатиш, Меҳнатни муҳофаза қилиш, техник механика, электротехника ва электроника асослари, маҳсулот сифатини стандартлаштириш ва метрология асослари ва чизмачилик каби фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади. Шунинг учун ўқув режага кўра юқорида келтирилган фанларни ўзлаштирилгандан сўнг ўқувчи-талаба ушбу фанини ўзлаштиришга кириши кўзда тутилган.
Фанни ўқитишда илғор педагогик ва ахборот технологиялар.
Бугунги автомобилларнинг конструкцияси шу қадар мураккаблашиб бормоқдаки , уларни оддий плакат ёки схемаларда ўқувчининг онгига етказиш мумкин эмас. Қуйидаги ушбу фанни замон талаби асосида дарсларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди:
-техникага оид фанларни ўргатиш жараёни турли хилдаги кўргазмали ўқув қуролларини қўрсатиш билан, машқлар ва лаборатория ишлари, бу машғулотларнинг ўзаро узвий боғланганликлари билан олиб борилиши лозим.
- “Автомобиль ва двигател таъмирлаш” фанидан дарс беришда автомобилларга оид барча кўргазмали техник қуроллар (актив, пассив), унинг қисмлари бўлиши лозим.
- таълим беришнинг замонга хос техник воситаларидан- слайдлар, кинофильмлар, ўргатувчи ва назорат қилувчи компьютерлардан ҳамда уларнинг дастурларидан (қўлланмаларидан) фойдаланиш керак.
- маълумки, таълим - икки ёқлама жараён. Бу жараёнда педагог ҳам, ўқувчи-талаба ҳам фаол бўлиши керак. Агар педагог ўз ишида муваффақиятга эришишни истаса, у албатта, ўқувчиларнинг фаоллигини тўғри йўлга солишга интилади. Педагог бераётган ахборот ўқувчилар томонидан қандай қабул қилинаётганини, бошқача қилиб айтганда “Тескари алоқа - билим олиш” юзага келаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Тескари алоқа таълим беришнинг асосий мақсади ва шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |