Ўқув режага мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фан номи
|
Анатомия
Физиология
Патология
Фармакалогия ва рецептура асослари
Умумий гигиена ва экология
Валеология
Юқумли касалликларда ҳамширалик иши
Микробиология, вирусология ва иммунология
Тиббий психология
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
Н – назарий
А – амалий
|
Дастурга қўйилган талаб
|
Мажбурий
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳга тайинланган дарс тили асосида
|
Баҳолаш тартиби
|
Жорий баҳолаш тартибига асосланиб
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш
|
Ёзма, оғзаки, савол – жавоб, мунозара, тест, вазиятли масалалар ечиш, амалий топшириқни бажариш, кўникма ва муолажалар бажарилиш алгоритмини намойиш этиш
|
2.Ўқув дастурининг мазмуни
№
|
Мавзулар номи
|
Мавзунинг қисқача мазмуни
|
Жами
|
Уқитишнинг ташкилий
|
Мустақил таълим
|
1
|
Ҳaмширaлик иши фанигa кириш.
Ҳaмширaлик ишининг тaрихи вa ривожланиши
|
Ҳамширалик ишининг таърифи. Ҳaмширaлик ишининг тaрихи вa ривожланиши.Россияда хамширалик иши асосчилари. Ф.Найтингейлгача бўлган даврда ҳамширалик иши. Ф.Найтингейл ва В.Хендерсоннинг замонавий ҳамширалик ишида кўрсатган хизматлари. Ўзбекистон томонидан Ф.Найтингейл медалига сазовор бўлган ҳамширалар.
ХХ асрдан бошлаб ҳамширалик иши. Ўзбекистонда ҳамширалик ишининг ривожланиши. “Ҳамширалик иши” фанининг ўрни ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти, Қизил Ярим Ой ташкилотларининг тарихи ва асосий вазифалари.
|
2
|
Н
|
-
|
2
|
Ҳaмширaлик иши вa сaлoмaтлик.
|
Саломатлик ҳақида тушунча. Саломатлик билан боғлиқ бўлган асосий концепцияларни ҳақида тушуниш: саломатлик, бетоблик, касаллик, хотиржамлик. Саломатликка таъсир этувчи омиллар.
Саломатлик тушунчасига берилган турли таърифлар. Ўзбекистон ахолисининг саломатлик холати хусусиятлари.Саломатликка боғлиқ ҳолда ҳамширалик парваришининг роли. Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашда патронаж ҳамширасининг роли. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш. Аҳоли соғлиғини сақлаш борасидаги муаммоларни ижобий хал этишда патронаж ҳамшира хизматини тубдан ўзгартириш чора тадбирлари. Ҳамшира уй шароитида беморларни парвариш ҳусусиятлари. Уй шароитида ҳамширалик иши ва унинг афзалликлари. Уйга ташриф вақтида санитария-оқартув ишларини амалга ошириш. Ҳамшира уй шароитида ҳамширалик жараёнини амалга ошириш ва оила аъзоларини вазифаларга ўргата бориш. Ўз-ўзини парвариш қилиш ҳақида тушунча. Орем бўйича ўз-ўзини парвариш қилиш назарияси. Ўз-ўзини парвариш қилишга қўйиладиган талаблар.
Ўз-ўзини парвариш қилишда ҳамширанинг тутган ўрни. Соғлом ва бетоб бўлган инсонга нисбатан ҳамширалик парваришининг таъсири. Мустақил ҳаёт кечириш ва ўз-ўзини парвариш қилишнинг муҳимлиги. Инсоннинг асосий эҳтиёжлари. В.Хендерсон бўйича асосий инсоний эҳтиёжларва ҳамширалик парвариши
|
2
|
Н
|
-
|
3
|
Ўзбeкистoнда соғлиқни сақлаш ва ҳaмширaлик таълими тизимидaги ислoҳoтлaр.
|
Ҳамширалик таълимини такомиллаштириш. Ҳамширалик иши бўйича халқаро стандартларни тадбиқ этиш. Информацион ва инновацион технологияларни тадбиқ этиш.
Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизими ва сиёсати: бепул, пуллик, аралаш ва босқичма босқич пуллик тиббий хизмат тизимига ўтишмасалалари, афзал ва камчиликлари. Ҳамширалик иши масалалари билан шуғулланувчи давлат муассасаларининг фаолияти.
Ҳамширалик ишининг касбий стандартлари. Ўзбекистон ҳамширалар ассоциациясининг тузилиши ва асосий иш фаолияти. Халқаро ҳамширалар ассоциацияси. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти. Ҳамширалик таълими, давлат атесстацияси, лицензиялаштириш.
Халқаро ҳамширалар ассоциацияси ва тиббиётга оид бошқа ташкилотларнинг ташкил қилиниши.
Ўзбекистон Республикасининг „Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш", Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги қонунларининг қабул қилиниши, оилавий поликлиникаларнинг ташкил этилиши, умумамалиёт ва оилавий ҳамшира каби мутахассисликларнинг жорий этилиши, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг тубдан ўзгариши, аҳоли ўртасида профилактиканинг кучайиши, ишлаб чиқариш корхоналарида ва ташкилотларда ишлайдиган ишчилар саломатлигини сақлаш, аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш ва оила саломатлигида ҳамширалик парваришига талаб сезилганлиги ҳамшираларнинг ахоли билан ишлаши. Оила ҳамширасининг иш фаолиятини ташкил қилишни режалаштириш.
Оилавий поликлиникаларда патронаж ҳамширасининг вазифалари. Даврий тиббий кўрикларга аҳолини жалб қилиш. Маҳалла фаоллари ва бошқа ташкилотлар билан ишлаш.
|
2
|
Н
|
-
|
4
|
Даволаш профилактика муассасалари ( ДПМ ) нинг асосий турлар ва тиббий ҳужжaтлaрни юритиш тaртиби.
|
Даволаш профилактика муассасалари (ДПМ)нинг асосий турлари. Даволаш профилактика муассасаларида юритиладиган асосий ҳужжатлар. ДПМнинг турли бўлимларида ўрта тиббий ҳодимлари фаолиятининг асосий йўналишлари. Даволаш-профилактика муассасаларида ҳамшираларнинг фаолияти.Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизими. Аҳоли соғлиги ҳақида тушунча ва уни баҳолаш мезонлари. ҚВП ва ОП да патронаж олиб бориш қоидалари.
Мазкур машғулот клиника олди амалиёт хонаси ёки даволаш профилактика муассасаларида, ҚВП, ҚОП, ОПларда ташкил этилган ўқув амалиёт хоналарда ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Даволаш профилактика муассасаларида юритиладиган асосий ҳужжатларни юритиш. Касаллик тарихини паспорт қисмини ва амбулатор картани тўлдириш. Беморни шифохонага қабул қилиш ва касаллик тарихининг титул варақасини тўлдириш ва антропометрия ўтказиш.
Беморни “Беморни қабул қилиш ва ётишдан бош тортиш ҳисоби жаридаси”да рўйхатдан ўтказиш ва “Шифохонадан чиққан бемор статистик харитаси”ни тўлдириш. Юқумли касаллик ҳақида шошилинч ҳабарнома тўлдириш. ДПМ да юритиладиган бошқа тиббий ҳужжатларни тўлдириш. ҚВП ва ОП патронаж ҳамширасининг вазифалари. Патронаж ҳамширасининг тиббий ҳужжатлари ва уларни юритиш.
|
6
|
Н
А
|
-
|
5
|
Тaнa биoмeхaникaси ва беморнинг хaвфсизлигини таъминлаш.
|
Тана биомеханикаси ҳақида тушунча. Ҳамширалик ишида тана биомеханикасининг муҳимлиги. Тана биомеханикаси, тузилиши ва асосий тамойиллари. Жисмоний фаолликнинг аҳамияти ва ёрдам кўрсатиш усуллари. Инсон учун жисмоний фаолликнинг зарурлиги ва унингсаломатликка таъсири.
Тана вазияти ҳақида тушунча. Фаол, суст ва мажбурий ҳолат. Тананинг физиологик тўғри ҳолати ҳақида тушунча. Асосий тана ҳолатлари (чалқанча, ёнбошлаб ётган, ўтирган, турган). Махсус тана ҳолатлари (Фаулер, Симс ва Тренделбург ҳолатлари). Тана холатини ва вазиятини ўзгартириш, мақсади ва ахамияти. Тана холатини ўзгартирмаслик оқибатида юзага келадиган бузилишлар.
Уй шароитида беморларни тўғри парвариш қилиш хусусиятлари. Тана холатини ўзгартиришда асосий қоидалар. Бемор ҳавфсизлиги ва қулайлигининг тамойиллари. Парваришдаги ҳавфсизлик тушунчаси. Бемор ҳолатига кўра транспортировка усуллари.
Тана ҳолатини ўзгартиришда беморга муолажа ўтказиш ҳақида тушунча бериш, беморни чалканча ётқизишда шарт-шароит яратиш.
Бемор танасини Фауллер, Симс ва Тренделбург ҳолатига келтириш.
Беморни транспортировка (ташиш) қилиш учун шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш.
Бемор ҳолатига мос келадиган транспортировка усулини танлаш. Юришда ёрдам кўрсатиш. Ногиронлар аравачасини ва замбилли аравачаларни қўллашда ёрдам кўрсатиш.
Патронаж ҳамширасининг парваришга муҳтож бўлган инсонларни уй шароитида парваришлаш кўникмалари
Тана биомеханикасини оила аъзоларига ўргатиш. Уй шароитида ҳамширалик парваришини тўғри амалга оширишда патронаж хамширасининг маслахатлари.
|
10
|
Н
А
|
8
|
6
|
Беморнинг шахсий гигиенаси.
|
Тозаликнинг физиологик, психологик ва ижтимоий аҳамияти. Терининг тузилиши ва функциялари, тана тозалигининг моҳияти.
Ётоқ яраларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва уларни олдини олиш чора тадбирлари. Ётоқ яраларни баҳолаш (Нортон, Брейден ва Ватерлоу шкаласи бўйича).
Гигиеник муолажалар ўтказишда патронаж ҳамширасининг роли.
Даволаниш муҳити ва унинг аҳамияти. Даволаниш муҳити ҳақида тушунча ва унинг таркибий омиллари. Шифохона, бўлим ва беморхонанинг тузилиши ва жиҳозланиши.
Беморни муолажага тайёрлаш, шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Бемор холатини инобатга олган холда гигиеник муолажаларни танлаш ва амалга ошириш.
Тери тозалигини сақлаш учун бутун танани артиш муолажасини бажариш. Тери тозалигини сақлаш учун танани маълум бир қисмларини артиш муолажасини ўтказиш.
Ётоқ яраларни баҳолашда (Нортон, Брейден ва Ватерлоу) шкалаларидан тўғри фойдаланиш ва парвариш қилиш. Ўрин бош оқликларни тайёрлаш. Беморнинг холатини инобатга олган холда оқликлар ва ички кийимни алмаштириш усуллари.
Оқликлар ва ички кийимни алмаштириш учун шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Беморнинг холатини инобатга олган холда оқликлар ва ички кийимни алмаштириш усуллари.
Патронаж ҳамширасининг парваришга муҳтож инсонларда уй шароитида гигиеник муолажаларни олиб борилишини оила аъзоларига ўргатиш. Уйга ташриф вақтигача патронаж сумкани тўлиқ тайёрланишини назорат қилиш ва ҳамширалик парваришини тўғри амалга оширишда оила хамширасининг маслаҳатлари
|
12
|
Н
А
|
4
|
7
|
Беморларни овқатлантиришда ҳамширалик парвариши
|
Саломатлик ва овқатланиш. Рационал овқатланиш ҳақида тушунча. Озиқланиш ва овқатланиш тартиби. Овқатни сезиш (кўриниши, ҳиди, таъми, ҳарорати, тегиб кўриш). Иштаҳа, таъм, таъб. Даволовчи шифобахш озиқа турлари ҳақида тушунча. Овқатланишда кўрсатиладиган ёрдам. Оғиз орқали овқат истеъмол қилишнинг аҳамияти. Овқатланишдаги эҳтиёж.
Беморларни овқатлантиришда патронаж ҳамширасининг роли.
Беморни овқатлантириш учун шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Беморни овқатлантиришда керак бўлган хужжатларни тўлдириш (порционник ва таомнома).
Бемор мустақил равишда овқатлана олмайдиган вазиятда кўрсатиладиган ёрдам.
Беморнинг холатини инобатга олган холда меъда зонди, гастрастома ва парентерал овқатланишда ёрдам кўрсатиш. Беморга махсус мосламалар ёрдамида (қошиқ ва чойнаксимон идиш)овқатни қабул қилишда ёрдам кўрсатиш. Мустақил равишда овқатлана олмайдиган беморга ёрдам кўрсатиш.
Патронаж ҳамширасининг парваришга муҳтож инсонларда уй шароитида овқатлантириш усулларини оила аъзоларига ўргатиш.
Уй шароитида рационал овқатланиш бўйича оилани физиологик имкониятини ўрганиш ва оила хамширасининг маслаҳатлари.
|
6
|
Н
А
|
4
|
8
|
Беморларни физиологик чиқарувларида ҳамширалик парвариши
|
Физиологик чиқарувларнинг физиологик, психологик ва ижтимоий аҳамияти. Сийдик ва ахлат ажралиш физиологияси ва механизми. Физиологик чиқарувларни баҳолаш. Физиологик чиқарувларни амалга ошириш учун керакли мосламалар ва уларни ишлатиш усуллари.
Физиологик чиқарувларни амалга ошириш учун шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Беморга мос келадиган тувак ва сийдикдонни қўллаш, керакли ёрдамни кўрсатиш. Тагликларни алмаштириш. Бемор тагини ювиш.
Уй шароитида беморларни физиологик чиқарувларида патронаж ҳамширасининг роли. Патронаж ҳамширасининг парваришга муҳтож инсонларда уй шароитида физиологик чиқарувларини бажариш усулларини оила аъзоларига ўргатиш.
|
6
|
Н
А
|
4
|
9
|
Беморларнинг функционал ҳолатини баҳолаш.
|
Саломатлик даражасини баҳолаш ҳақида тушунча. Физикал текширув усули. Саломатлик даражасини баҳолаш структураси. Саломатлик даражасини баҳолашга таъсир этувчи омиллар.
Саломатлик даражасини баҳолаш мақсади. Норма ва патологияни аниқлаш. Саломатлик даражасини баҳолашнинг таянч кўникмалари. Бемордан сўраб – суриштириш (интервью) орқали маълумот йиғиш. Беморни кўрикдан ўтказиш орқали баҳолаш. Беморни пайпаслаб, дукиллатиб кўриш, эшитиб кўриш орқали баҳолаш. Скрининг(тезкор вазиятда текшириш).
Умумий саломатлик даражасини баҳолаш: (тана тузилиши, юриш; тозалик ҳолати; бош ва бўйин соҳаси; кўкрак, қорин ва орқа соҳаси; қўл-оёқлар; рухий ҳолат; кундалик ҳаётидаги фаолликнинг чегараланиши).
Ҳаёт учун зарур бўлган кўрсаткичлар хақида тушунча.Ҳаёт учун зарур бўлган кўрсаткичларнинг механизми. Ҳаёт учун зарур бўлган кўрсаткичларни аниқлаш мақсади ва аҳамияти.
Умумий саломатликни баҳолаш учун шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Умумий саломатлик даражасини баҳолаш. Баҳолаш варақаси ёрдамида сўраб-суриштириш. Бемор бўйи, вазнини, бош, кўкрак ва қорин айланасини ўлчаш; Беморнинг бошдан-оёқ физикал текшируви.
Ҳаёт учун зарур кўрсаткичларни баҳолаш учун шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Ҳаёт учун зарур кўрсаткичларни аниқлаш ва баҳолаш. Тана ҳарорати ўлчаш жойлари ва иситма даврларида бемор парвариши, томир уриши, нафас фаолиятини, қон босимини ўлчаш, сув балансини аниқлаш ва баҳолаш.
Уй шароитида тиббий муолажаларни ўтказиш учун кўрсатмалар бериш ва парваришни тўғри ташкил этиш.
|
12
|
Н
А
|
8
|
10
|
Тeри, лимфa, сeзиш, ҳaрaкaт қилиш вa скелeт тизимини баҳолаш.
|
Тери тузилиши ва функцияси, теридаги патологик ўзгаришларнинг асосий кузатув қоидалари. Лимфа тизимининг тузилиши ва функцияси, лимфа тизими патологик ўзгаришларнинг асосий кузатув қоидалари. Кундалик ҳаёт тарзидаги ва рухий ўзгаришлар. Сезги қабул қилиш ва харакатланиш тизими тузилиши ва функцияси, сезги ва харакатланиш функцияларининг ўзгаришларида кузатиладиган асосий симптомлари.
Тери ва лимфа тизимини баҳолаш учун шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Тери ва лимфа тизимини кузатиш ва баҳолаш. Бутун танани, соч ва тирноқларни кўрикдан ўтказиш ва пайпаслаш, теридаги тошма турларини аниқлаш, лимфа тугунларини пайпаслаш, оғиз бўшлиғини кўрикдан ўтказиш, кузатув натижалари бўйича баҳолаш ва ёзувларни юритиш. Сезги, харакатланиш ва суяк-мушак тизимини баҳолаш учун беморга шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш, сезги функциясининг бузилишларида кузатиладиган асосий симптомларни кузатиш ва сўраб-суриштириш. Эс-хуш даражасини баҳолаш ва кузатув натижалари бўйича ва ёзувларни юритиш.
|
14
|
Н
А
|
8
|
11
|
Нaфaс oлиш тизимини баҳолаш.
|
Нафас олиш аъзолари тизими тузилиши ва функцияси. Кўкрак қафасини бўлимларга бўлиш. Нафас олиш аъзолари тизимининг бузилишларида кузатиладиган асосий симптомлар. Нафас олишнинг қийинлашуви, йўтал, балғамажралиши, қонли балғам ва қон туфлаш, кўкракда оғриқ, руҳий ўзгаришлар, кундаликҳаётда ўзгариш.
Нафас олиш аъзолари тизимини баҳолаш учун беморга шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Нафас олиш функциясини баҳолаш учун сўраб – суриштириш, маълумот йиғиш,пайпаслаш, дукиллатиш ва эшитиш.
Нафас сонларини санаш, нафас харакатларини кузатиб бориш ва ўпканинг тириклик сиғимини аниқлаш. Патологик нафас турларини аниқлаш. Нафас олиш функцияси бузилишларида кузатиладиган асосий симптомларни кузатиш ва баҳолаш.
|
6
|
Н
А
|
8
|
12
|
Қoн aйлaниш aъзoлари тизимини баҳолаш.
|
Қон айланиш аъзолари тизими тузилиши ва функцияси. Қон айланиш аъзолари тизимининг бузилишларида кузатиладиган симптомлар. Кўкракдаоғриқ, юракнинг тез уруши, шиш, кўкариш, руҳий ўзгариш, кундалик ҳаётда ўзгариш. Электрокардиография. Юракнинг ўтказувчанлик тизими ва электрокардиограмма тишчаларининг аҳамияти. Монитор ёрдамида электрокардиограмма ва электродларни жойлаштириш услуби.
Қон айланиш аъзолари тизимини баҳолашда беморга шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Пульс, артериал босимни аниқлашва бахолаш. Қон айланиш аъзолари тизимини кузатиш. Интервью, кўрик, сўраб-суриштириш, маълумот йиғиш,пайпаслаш, дукиллатиш, эшитиш, кузатув натижалари бўйича баҳолаш ва ёзувларда қайд қилиш.
|
6
|
Н
А
|
8
|
13
|
Овқат ҳaзм қилиш аъзoлaри тизимини баҳолаш.
|
Овқат ҳазм қилиш аъзолари анатомияси ва физиологияси. Кузатув олиб боришда қорин соҳасини бўлимларга бўлиш.
Овқат ҳазм қилиш аъзолари тизими фаолияти,кузатиладиган асосий симптомларни кузатиш ва баҳолаш. Анорексия ва булимия, таъм билишнинг бузилиши, жиғилдон қайнаши, кўнгил айнаш ва қусиш, қоринда оғриқ, ютинишнинг бузилиши, қон қусиш, мелена, қабзият, ич кетиш, метеоризм,кундалик хаётдаги ва руҳий ўзгаришлар.
Овқат ҳазм қилиш аъзолари тизимини баҳолашда беморга шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Овқат ҳазм қилиш аъзолари тизимини бузилганда беморларни сўраб – суриштириш, маълумот йиғиш, пайпаслаш, дукиллатиш ва эшитиш. Овқат ҳазм қилиш аъзолари тизимининг бузилишларида кузатиладиган асосий симптомларни баҳолаш. Кўрик, аускултация, палпация, перкуссия, қоринда босувчи оғриқ, шиш, тери сезувчанлигининг ошишини баҳолаш. Кузатув натижалари бўйича баҳолаш ва хамширалик ёзувларда қайд қилиш.
|
6
|
Н
А
|
4
|
14
|
Кириш. Ҳaмширaлик жaрaёни вa унинг aҳaмияти. Ҳaмширaлик жaрaёнини ўтказиш усуллари.
|
Ҳамширалик жараёнининг ахамияти ва мақсади. Ҳамширалик жараёни таърифи. Ҳамширалик жараёнининг ривожланиш тарихи. Ҳамширалик жараёнини юритишда таянч принциплар. Ҳамширалик жараёни босқичлари.
Муаммоли масала асосида ҳамширалик жараёнини ўтказиш режасини тузиш.
Муаммоли масалани муҳокама қилиш ва ёзувларни қайд қилиш услуллари.
Муаммоли масала асосида ҳамширалик жараёнини юритиш: тахлил, парвариш бўйича муаммони аниқлаш. В.Хендерсоннинг 14та асосий эҳтиёжларига асосланган ҳолда парвариш учун зарур бўлган керакли маълумотни йиғиш ва улар асосида тахлил қилиш. Боғлиқлик тизими асосида зарур маълумотларни бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш.
Ҳамширалик жараёнини тахлил қилиш, парвариш режасини тузиш, амалга ошириш, натижани баҳолаш.
Мисоллар билан ишлаш. Муаммоли масала асосида ҳамширалик жараёнини юритиш;гуруҳларда муаммоли масалани ҳал қилиш;гуруҳларда ҳамширалик жараёнини тахлил қилиш, парвариш режасини тузиш, амалга ошириш, натижани баҳолаш; гуруҳда намойиш ўтказиш.
|
12
|
Н
А
|
4
|
15
|
Инфекция назорати ва инфекцион хавфсизлик
|
Инфекция ҳақида тушунча.Инфекциянинг тарқалиш йўллари. Касалхона ички инфекцияси ҳақида тушунчалар. Инфекцияга қарши асосий негизлар, «инфекциядан сақланиш чоралари стандарти». Даволаш ва профилактика муассасаларида санитария ва эпидемияга қарши чора тадбирлар бўйича амалдаги асосий буйруқлар:
Дезинфекция ҳақида тушунча. Дезинфекцияловчи воситалар билан ишлаганда техника хавфсизлиги. Шифохона инфекцияни олдини олиш бўйича умумий вазият. Шифохона хоналарнинг ва асбоб-анжомларнинг дезинфекция усуллари. Шифохона инфекцияга қарши ўтказиладиган чора тадбирлар: тиббий қолдиқларни назорат қилиш турлари ва йўқ қилиш усуллари.
Стерилизация ҳақида тушунча. Стерилизация усуллари. Стерилизацияни фойдали ўтказишнинг асосий қоидалари.
Касалхонадаги муолажа хонасида инфекцион касалликларни олдини олиш чоралари. Инфекциянинг контакт йўллари орқали юқишни олдини олиш чоралари. Инфекция нуқтаи назаридан ҳамширанинг профилактик чора тадбирлар билан ишлаш хусусиятлари. Инфекция юқишини олдини олиш мақсадида ҳамшира саломатлигини сақлаш чоралари. ОИВ/ОИТС ни олдини олиш чора тадбирлар бўйича махсус қўлланма.
Ассептика ва антисептика ҳақида тушунча. Боғлов ашёлари турлари ва зарарсизлантириш усуллари. Стерилизацияга оид ССВ томонидан чиқарилган амалдаги янги буйруқлар билан таништириб бориш.
Мазкур машғулот клиника олди амалиёт хонаси ёки даволаш профилактика муассасалари ва стерилизация бўлимларида, муолажа ва боғлов хоналарида, ҚВП, ҚОП, ОПларда ташкил этилган ўқув амалиёт хоналарда ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Қўлни гигиеник, кундалик ва операциядан олдин Спасокукоцкий Кочергин бўйича қўлни юқумсизлантириш. Ҳимояловчи кийимни қўллаш ва халат кийиш. Инфекцион касалликларга қарши санитар чора тадбирлар ўтказиш. ОИВ/ОИТСга, гепатитга, силга қарши кўриладиган чора-тадбирлар.
Техника хавфсизлик қоидасига риоя қилган холда дезинфекцияловчи воситаларни тайёрлаш. Уй шароитида дезинфекцияловчи воситалар тўғри фойдаланиш бўйича патронаж хамширасининг маслахатлари .Уй шароитида педикулёзли беморни санитар тозаловидан ўтказишда ўз хавфсизлигини таминлаш. Стерилизациядан олдинги тозалаш босқичларини ўтказиш. Қайнатиш йўли билан дезинфекциялаш, парвариш буюмларини дезинфекция қилиш, беморларнинг парвариш буюмларини зарарсизлантириш, инфекцион касаллик билан касалланган беморларнинг парвариш буюмларини зарарсизлантириш. Тиббий қолдиқларни йўқ қилиш усуллари.
Стерилизациядан олдинги тозалаш босқичларини ўтказиш. беморларнинг парвариш буюмларини зарарсизлантириш, инфекцион касаллик билан касалланган беморларнинг парвариш буюмларини зарарсизлантириш. Ҳамширанинг юқумли касаллик билан касалланмаслиги учун халатни юқумсизлантириш. ОИВ/ОИТС ни олдини олиш чора тадбирлар бўйича махсус қўлланма тайёрлаш. Қайнатиш йўли билан дезинфекциялаш, парвариш буюмларини дезинфекция қилиш, асептика қоидасига риоя қилган холда стерил ашёлар билан ишлаш. Стерил ашёлар билан ишлаш усуллари. Боғлов ашёларини тайёрлаш. Муолажа учун стерил боғлов ашёлари ва стерил столни тайёрлаш. Тиббий қолдиқларни йўқ қилишусуллари.
|
12
|
Н
А
|
8
|
16
|
Меъда-ичак йўллари муаммоларида беморларга ҳамширалик парвариши
|
Ташхислаш ва даволанишнинг ахамияти. Ташхислаш ва даволанишда ҳамширанинг роли. Қусиш турлари ва сабаблари. Қусаётган беморларга ёрдам бериш. Меъда-ичак йўллари бузилишларида беморни парваришлаш усуллари.
Қусаётган беморларга ёрдам бериш учун керакли жиҳозларн и тайёрлаш. ва беморга улай шароит яратиш. Қусаётган беморларга ёрдам бериш ва ҳамширалик парвариши. Меъдани ювиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Ишлатилган жиҳозларни зарарсизлантириш ва йўқ қилиш.
Хукна ўтказиш мақсади, турлари, хукна ва газ чиқарувчи найчани қўллаш учун кўрсатма ва монеликлар Ҳуқна ўтказиш учун беморга қулай шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Ҳуқна ва газ чиқарувчи найчани қўллаш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши.
|
12
|
Н
А
|
4
|
17
|
Сунъий овқатлантиришда беморларга ҳамширалик парвариши
|
Меъда-ичак йўллари бузилишларида беморни сунъий овқатлантириш усуллари. Сунъий овқатлантириш учун кўрсатма ва монеликлар. Сунъий овқаталантиришда кузатиладиган ва юзага келадиган асоратлар.
Сунъий овқатлантириш муолажасини ўтказиш учун қулай шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Сунъий овқатлантириш муолажасини ўтказиш, беморни кузатиш ва парвариш қилиш. Зонд,гастростома,ректал ва парентералйўл орқали овқатлантириш.
|
6
|
Н
А
|
4
|
18
|
Сийдик ажралиши муаммоларида беморларга ҳамширалик парвариши
|
Сийдик ажралиш механизми ва сийдик ажралиши функциясининг бузилиши. сийдик қопини катетерлаш мақсади, турлари, кўрсатма ва монелликлар . Сийдик ажралиши муаммоларида беморнинг сийдик қопини катетерлаш. Сийдик қопини вақти-вақти билан катетрлаш ва доимий катетрлаш мақсади, ҳамширанинг роли.
Сийдик ажралиши муаммоларида беморнинг сийдик қопини катетерлаш. Сийдик қопини вақти-вақти билан катетрлаш ва ҳамширалик парвариши. Доимий катетрлаш ва ҳамширалик парвариши. Сийдик қопини катетрлашда беморга шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Сийдик қопини катетрлаш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши. Аёллар ва эркакларга сийдикдон тутиш.
|
6
|
Н
А
|
4
|
19
|
Дори моддаларини юборишда беморларга ҳамширалик парвариши.
|
Дори моддалар билан даволаш ҳақида тушунча. Дори моддалариниюборишда ҳамширанинг ва бошқа мутахассисларнинг маъсулиятлари ва ҳуқуқлари. Дори моддаларини юбориш усуллари. Ўз.Р Адлия вазирлигининг 2014йил 23 апрелдаги “Перкутор, наркотик ва психотроп моддаларни сақлаш,реализация қилиш, тақсимлаш,хисоб - китоб юритиш тўғрисида ”ги 1090/1-сонли буйруғи.. Дори моддаларини назорат қилиш, тарқатишқоидалари ва усуллари. Дори моддаларини юбориш мақсади ва усуллари. Дори моддаларини қўллашда кўрсатма ва монелликлар. Дори моддалари таъсири натижасида юзага келадиган асосий ва ножўя таъсирлар.
Кўрсатмалар варақасидан дори моддаларини танлаш ва рўйхатга олиш. Дори моддаларини қабул қилиш учун талабнома ёзиш. Дори моддаларини юбориш учун беморга шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Дори моддаларини перорал ва сублингвал усулда юбориш ва ҳамширалик парвариши. Дори моддаларини ташқи қўллашда беморга шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Дори моддаларини ташқи қўллаш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши.
Инъекция ўтказиш учун беморга қулай шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш.Дори моддаларини юбориш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши: тери ичига, тери остига, мушак орасига инъекция қилиш усуллари. Антибиотикларни эритиш, ампула ва флаконлардан дори моддаларни тортиб олиш. Инсулинни юбориш техникаси ва керакли дозани тортиб олиш қоидаси. Мойли эритмаларни қўллаш ҳусусиятлари.
Ишлатилган ашёларни зарарсизлантириш ва контакт бўлган ашёларни йўқ қилиш.
Дори моддасини томир ичига оқим билан ва томчи усулида юбориш учун беморга қулай шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Дори моддасини томир ичига оқим ва томчи усулида юбориш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши. Ишлатилган ашёларни зарарсизлантириш ва йўқ қилиш.
|
20
|
Н
А
|
8
|
20
|
Ингаляция ва ажралмаларни сўриб олишда беморга хамширалик парвариши.
|
Ажралмаларни сўриб ташлашнинг мақсади, усуллари, кўрсатма ва монелликлари. Ажралмаларни сўриш мосламаси. Оғиз ва бурун бўшлиғидан ажралмаларни сўриш. Трахеядан ажралмаларни сўриш. Доимий ажралмаларни сўришда назорат қилиш. Балғам кўчишида ёрдам бериш усуллари.
Ингаляция ўтказиш мақсади, усуллари, кўрсатма ва монелликлари. Ингалятор мосламаси. Ингаляция ўтказиш усуллари. Кислород билан ингаляция қилиш.
Ингаляция ўтказишучун беморга қулай шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Ингаляция ўтказиш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши.
Муолажадан кейинги кузатувларни ўтказиш.
Ажралмаларни сўриш учун беморга қулай шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Ажралмаларни сўриш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши.Оғиз ва бурун бўшлиқларидан ажралмаларни сўриб олишни ўтказиш ва муолажадан кейинги кузатувларни ўтказиш.
|
12
|
Н
А
|
6
|
21
|
Соддалаштирилган физиотерапия усуллари. Гирудотерапия, оксигенотерапия.
|
Соддалаштирилган физиотерапевтик муолажаларнинг мақсади, турлари, кўрсатма ва монелликлари. Соддалаштирилган физиотерапевтик муолажаларнинг ўтказиш усуллари. Оксигенотерапияни ўтказишга кўрсатмалар ва монелликлар. Гирудотерапияни ўтказишга кўрсатма ва монелликлар.
Соддалаштирилган физиотерапевтик муолажаларни ўтказишда беморга қулай шароит яратиш ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Соддалаштирилган физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши. Оксигенотерапия ўтказиш учун шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Оксигенотерапия ўтказиш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши. Гирудотерапия учун шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Гирудотерапия ўтказиш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши.
|
12
|
Н
А
|
8
|
22
|
Лаборатор ва инструментал текширувларда беморга ҳамширалик парвариши.
|
Балғам йиғиш ва текшириш усуллари, мақсади ва кўрсатмалари. Сийдик ва ахлат тахлили усуллари ва йиғиш мақсади. Меъда ва 12-бармоқ ичак суюқлигини текшириш усуллари, кўрсатма ва монелликлари. Суртма олиш ва балғам йиғиш учун шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Суртма олиш ва балғам йиғишмақсади ва кўрсатмалари.
Сийдик ва ахлат йиғиш усуллари, мақсади ва ҳамширалик парвариши.
Меъда ва 12-бармоқ ичакдан суюқлик йиғиш мақсади, усуллари ва ҳамширалик парвариши.
Лаборатор текширувларга тахлил учун биологик суюқликлар йиғишда патронаж ҳамширасини роли. Уй шароитида тахлил учун биологик суюқликлар йиғишни оила аъзоларига ўргатиш. Суртма олиш ва балғам йиғиш учун шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Суртма олиш ва балғам йиғиш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши. Сийдик ва ахлат йиғиш учун шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Сийдикни (умумий тахлил учун,Нечипоренко, Зимницкий, Аддис–Каковский, Амбурже усулларида) ва ахлатни (умумий тахлил учун, яширин қон, гижжа тухумларини аниқлаш)учун йиғиш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши.
Меъда ва 12-бармоқ ичакдан суюқлик йиғиш учун шароит ва керакли жиҳозларни тайёрлаш. Меъда ва 12-бармоқ ичакдан суюқлик йиғиш кўникмалари ва ҳамширалик парвариши. Уй шароитида керакли тахлилларни тўғри йиғиш, ўз хавфсизлигини таминлашда патронаж хамширасининг маслахатлари.
|
12
|
Н
А
|
4
|
23
|
Ҳамширалик ишидаги бошқарув
|
Ҳамширалик ишини бошқариш таърифи. Ҳамширалик иши бошқаруви тушунчаси. Ҳамширалик иши бошқаруви мақсади ва зарурлиги. Ҳамширалик хизмати ва ҳамширалик парвариши менеджменти. Ҳамширалик иши бошқаруви жараёни. Ташкиллаштириш тушунчаси. Ташкиллаштиришда даволаш профилактика муассасаларининг мақсади. Касалхона тизимида ташкиллаштириш тизими ва ҳамширалик бўлимининг вазифасини тушуниш. Ҳамширанинг эгаллаган лавозими ва даражасига кўра вазифаси ва жавобгарлиги. Ҳамширалик ходимларини тақсимлашда инобатга олиш керак бўлган жиҳатлар. Беморларни парвариш қилишда ҳамкасблар ва бошқа мутахассислар билан ахборот алмашинуви. Узлуксиз зарурий таълим. Тиббий хизматдан фойдаланувчилар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар. Ҳамширалик таълимидаги ўзгаришлар. Узлуксиз таълим мақсади. Узлуксиз таълимни олиб бориш. Парвариш сифати” ҳақида тушунча. Баҳоловчи нуқтаи назаридан баҳоланаётган объект ва парвариш сифати. Сифатни баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари. Ҳамширалик парвариши сифатини узлуксиз яхшилаш.
|
4
|
Н
|
|
24
|
Терминал даврдаги беморлардa ҳaмширaлик парваришининг хусусиятлари
|
Терминал ҳолат ҳақида тушунча. Агонал олди, агонал фаза, клиник ва биологик ўлим ҳақида тушунча. Терминал даврнинг турли хил касалликлардаги давомийлиги. Поллиатив парвариш ҳақида тушунча.
Хоспис парвариш ҳақида тушунча. Терминал даврда беморлардa ҳaмширaлик парваришининг мақсади. Терминал парваришда ҳамширанинг тутган ўрни.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзгалар ёрдамига мухтож ёлғиз нафақахўрларни ижтимоий ҳимояланиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар, ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронларни аниқ ижтимоий мухофаза қилиш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисидаги қарорлар билан танишиш.
Терминал даврдаги беморнинг оиласига уй шароитида ёрдам кўрсатишнинг керакли кўникмаларини ўргатиш: бемор танаси ва тана қисмларининг гигиенаси: оғиз бўшлиғи гигиенаси, кўзлар, қулоқ ва бурун гигиенаси, бош гигиенасини сақлашда кўрсатиладиган амалий ёрдамни амалга ошириш.
Беморни овқатлантиришда ҳамширалик парвариши, физиологик чиқарувлар, фаоллик ва дам олишда ҳамширалик парвариши
|
6
|
Н
А
|
2
|
25
|
Терминал даврдаги беморлардa ҳaмширaлик парваришининг этик масалалари ва ҳамширалик жараёнини юритиш
|
Терминал даврдаги беморларни уй шароитида парваришлашда патронаж ҳамширасининг роли ва вазифалари. Терминал даврда беморларнинг жисмоний азобланиши. Беморларнинг доимий оғриқ натижасида келиб чиққан азобланиши. Бошқа сабабларгa кўрa келиб чиққан азобланиш.Ўлимнинг мазмуни ва концепцияси. Инсон учун ўлим. Ўлимга алоқадор бўлган маданият. Ўзбекистонда ўлимга бўлган муносабатнинг маданий xусусиятлари.Ўзбекистонда қариндош-уруғчилик муносабатларининг мустаҳкамлиги.Терминал даврдаги беморлар ўлимни қарши олиш хусусиятлари. Бошқа мамлакатлар жамиятида ўлимга бўлган муносабат.
Терминал даврдаги беморнинг оиласига уй шароитида ёрдам кўрсатишнинг керакли кўникмаларини ўргатиш, амалий ёрдамни амалга ошириш.
Касаллик белгиларини назорат қилиш усуллари, оғриқни назорат қилиш усуллари.Терминал даврдаги беморда ҳамширалик жараёнини юритиш,
муаммоли масала мисолида ҳамширалик жараёни юритиш. Маълумот йиғиш ва тахлил; парвариш муаммосини аниқлаш; парвариш режасини тузиш; режа бўйича парваришни амалга ошириш; натижани баҳолаш.
|
6
|
Н
А
|
-
|
26
|
Терминал даврдаги беморларга ва уларнинг оила аъзоларига парвариш қилиш кўникмаларини ўргатиш
|
Бемор билан мулоқот қоидалари. Беморни психикасини мухофаза қилиш, яъни аниқ ташҳисни эълон қилмаслик. Терминал даврда беморларни физикал текшириш: артериал босимни ўлчаш, пульсни санаш, нафас олиш тезлигини аниқлаш. Беморнинг умумий ҳoлaтини баҳолаш. Оғриқни баҳолаш.
Уй шароитида бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатишда патронаж ҳамширасининг ўрни.
Терминал даврда беморлардаги касаллик белгиларини енгиллаштириш.
Клиник ва биологик ўлим белгилари нафас йўллари обструкцияси сабаблари.Ўлим белгиларини аниқлаш (қорачиқлар кенгайиши, қорачиқларни ёруғликка реакциясини текшириш, қорачиқларни хираланиши, “мушук кўзи” симптоми). Нафас йўллари обструкциясини ва юрак тўхтаб қолганини аниқлаш. Нафас йўллари обструкциясида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Ўпка-юрак реанимациясини ва ўпкнинг сунъий вентиляциясини ўтказиш. ЎЮРни ўтказишда самарали белгиларни аниқлаш. Мурда билан ишлаш қоидалари.Терминал даврда беморларнинг руҳий, ижтимоий ва маънавий азобланишини тушуниш ва зарур бўлгaн ёрдамни кўрсатиш (вазиятли масала мисолида).
Терминал даврдаги беморларга руҳий ёрдам кўрсатиш. Терминал даврдаги беморга ижтимоий ёрдам беришни ташкиллаштириш.
Ўлим белгиларини аниқлаш. Мурдани саранжомлашда ҳамширанинг вазифалари.
|
6
|
А
|
-
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |